• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқ қумли пляжлар, экзотика ва буддалар мамлакати: Краби ороли ҳақида туристлар нималарни билиши лозим?

    Оқ қумли пляжлар, флора ва бой сувости фаунаси билан ажралиб турувчи, оролнинг ўзгача гўзаллигини, тинч дам олиш ва сувости спортини севувчилар учун ажойиб маскан сифатида Таиланднинг Пхукет ва Краби оролларини мисол қилишимиз мумкин.

    Таиланднинг Пхукет ва Краби оролларининг энг экзотик масканлари ва диққатга сазовор манзилларида 27 май—1 июнь кунлари медиа тур ташкил қилинди.

    Бу ернинг табиати, экзотик дарахтлари ва тиниқ денгиз соҳиллари, корал ва рифли денгиз сайёҳларни жалб қилади. Асосан, Пхукет русийзабон туристлар орасида машҳурлиги учун у ерда рус тилида сўзлашувчи кам сонли аҳолини учратиш мумкин ва барча саволларингизга жавоб топа оласиз.

    Аҳоли қатламини инглиз, хитой, корейс ва кам сонли рус тилида сўзлашувчилар ташкил қилса-да, у ерда турли миллат вакилларини учратасиз.

    Таиланд ҳақида қисқача

    Таиланд — Жануби-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой яриморолининг марказий қисми ва Малакка яриморолининг шимолий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Майдони 514 минг км². Аҳолиси 65,4 млн киши. Пойтахти — Бангкок шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 76 вилоят (“чангвад”)га бўлинади.

    Медиа тур Пхукет аэропортига қўниш ва спринтерда орол бўйлаб манзилга йўл олишдан бошланди. Дастур бўйича бир нечта орол ва диққатга сазовор манзиллар танланган. Пхукет оролининг узунлиги 50 км, кенглиги эса атиги 21 км. Пхукет соҳиллари Ҳинд океанининг Андаман денгизи томонидан ювилади.

    Дам олиш маскани танлашда шубҳасиз фойдали бўлган муҳим фактлар:

    • Бепул кириш. Оролда биронта хусусий пляж йўқ, шунинг учун сиз ҳар қандай, ҳатто энг яқин меҳмонхонанинг йўли бўйлаб жойлашган қирғоқни танлашингиз мумкин.
    • Барча энг яхши пляжлар. Пхукетнинг ғарбий томонида жойлашган, муваффақиятли дам олиш учун барча зарур инфратузилма мавжуд.
    • Дам олиш нархи. Бу фақат сайёҳнинг имкониятларига боғлиқ. Кунига 3 000 баттдан (1 миллион сўм) қимматга тушадиган меҳмонхоналар ҳам мавжуд. Лекин оролдаги барча меҳмонхоналар деразаси гўзал қирғоқ манзарасига очилади.

    Краби ороли 

    Сайёҳлар учун қизиқ бўлган яна бир нуқта — Краби ороли бўлиб, Пхукетдан 2 соатлик манзил ҳисобланади.

    Бу оролда 1999 йилдан бери халқаро аэропорт мавжуд бўлиб, у ерга Ўзбекистон—Дубай—Пхукет маршрути бўйича саёҳат қилишингиз мумкин. Орол жами 359,61 киши яшайдиган саккизта туманга бўлинган.

    Бу тоғли ва сувли ҳудудларда манров, касси, манго, палма, резина ва ҳатто кофе дарахтлари мавжуд бўлган 130 оролдан иборат маскан. Пляжлардан ташқари, Краби табиий боғларга эга ва дам олиш учун қулай инфраструктурага эга. 

    Маржон ороллар, оқ қум, тиниқ сув ва ажойиб ландшафтлар ушбу оролни Крабига келувчи сайёҳлар орасида оммалаштирган.

    Оролнинг диққатга сазовор жойлари

    1. Тхам ғори — Крабидан 7 км узоқликда жойлашган.
    2. Кхао миллий парки — 20 км узоқликда жойлашган, қалин ва баланд дарахтлари, виқорли тоғлари, иссиқ булоқлари, ёввойи ҳайвон ва шаршаралари билан машҳур. Бу боғни тўлиқ айланиб чиқиш учун 3 кун кетади.
    3. Ват Клонг Тхам музейи — тошасридан қолган асбоблар, қадимий лой буюмлар ва 5 000 йиллик тарихга эга маржонлар сақланади.
    4. Намток шаршараси — ҳайвонот боғи Кхао-Пра банг Кхҳам ва жуда кўп пляжлар.

    Нима билан шуғулланиш мумкин

    • Қайноқ булоқларда чўмилиш. Намток шаршараси энг қулай локация ҳисобланади.
    • Каякинг — ботқоқли ўрмон ичра қайиқда сузиш ва атрофдаги гўзалликдан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Асосийси илк марта қайиқда сузаётганлар ва профессионаллар ҳам бу манзарани бир нафасда, сузиб туриб ҳис қилишлари мумкин.
    • Снорклинг ва дайвинг — бу спорт тури учун зарур бўлган “кийимларни” ижарага — кунига 150 батт (50 минг сўм) олишингиз мумкин.
    •  Велосипедда учиш — қумли соҳилда алоҳида вело йўлак бўйлаб табиат гўзаллигини ҳис қилишингиз мумкин.
    •  Қояларга чиқиш спорти (скалолазание) — 150 та турли маршрут билан танишишингиз мумкин, ва албатта тажрибасиз спортчилар ҳам фойдалана олади. Гид ва мастер класлар текин ўтилади.

     

    Таиланд ҳақида 10 та қизиқарли факт

    1. Таиланд — Осиёдаги энг эркин мамлакат

    “Таиланд” тай тилида “Пратхет Тхай” дея янграйди, бу эса “озодлар ўлкаси” демакдир. Бу европаликлар томонидан ҳали мустамлакага айлантирилмаган Жануби-Шарқий Осиёдаги ягона мамлакатдир.

    1. Таиланд қироли — халқ орасида севимли бўлган монархлардан бири

    Таиландликлар Пхумипон Адулядетни кўп сабабларга кўра яхши кўради. У сунъий булутлар яратиш учун патентга эга. У кўприк ва тўғонларни ишлаб чиққан, саксофонни маҳорат билан чалади, мамлакатнинг миллий мадҳиясини ёзган ва истеъдодли рассом ҳамдир.

    1. Таиландда ҳозир 2565 йил

    Таиландликлар йил ҳисобини Будда туғилган вақтдан бошлайди.

    1. Вақт 6 соатли шкалада ҳисобланади

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида вақтни 12 ёки 24 соатли шкала билан ҳисоблашади, Таиланднинг катта қисми эса кунни 6 соатлик тўртта чоракка бўлган ҳолда яшайди.

    1. Дунёдаги энг узун номли шаҳар Таиландда жойлашган

    Таиланд пойтахти — Бангкокнинг тўлиқ номи “Крунг Тхеп Маханакхон Амон Раттанакосин Махинтараюттхая Махадилок Пхоп Ноппарат Ратчатхани Буриром Удомратчанивет Махасатан Амон Пиман Аватан Сатит Саккатхаттийя Вицанукам Прасит” бўлиб, у “Фаришталар шаҳри, абадий яшайдиганларнинг буюк шаҳри, тўққизта қимматбаҳо тошнинг буюк шаҳри, Вишвакарман томонидан Индра амри билан қурилган, қиёфасини ўзгартирган худо яшайдиган ибодатхонани эслатувчи улкан Қироллик саройи жойлашган, фаровон ва бахтли шаҳар” деган маънони англатади.

    1. Таиланднинг Гиннес рекордлари

    Таиландда Будданинг энг катта олтин ҳайкали, энг йирик тимсоҳ фермаси, энг катта ресторан ва энг баланд меҳмонхона жойлашган.

    1. Дунёдаги энг митти сут эмизувчи

    Дунёдаги энг кичик сут эмизувчи бўлган чўчқабурун кўршапалак ҳам Таиландда яшайди, унинг оғирлиги тангадан ҳам енгил.

    1. Сиам мушуклари — асли Таиланддан

    Сиам мушуклари ватани Таиланддир, у қадимда Сиам деб номланган. XIV аср китобларида Сиам мушукларининг 23 та тури тилга олинган, ҳозирда эса 6 хил зот қолган холос.

    1. Будда монахлари

    Авваллари Таиландда барча йигитлар, жумладан, қирол ҳам 20 ёшга тўлгунича қисқа муддатга бўлсада будда монахи бўлиб кўриши керак эди. Бу одатга бугунги кунда ҳам кўпчилик риоя қилади.

    1. Бош — тананинг энг муҳим қисми

    Шу туфайли, мамлакатда биров, ҳатто, чақалоқнинг ҳам бошига қўл теккизиш мумкин эмас.

    Мухлиса Юсупова

    10.06.2023, 15:30   Изоҳ (1)   8495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 955672122@telegram.org / 10.06.2023, 23:50

      Judda ham qiziqarli va tòla tòkis ma'lumot beribsiz, kotta rahmat! Tayland xaqidagi tasavvurimni ancha kengaytirdingiz! Albatta borib dam olishni niyat qildik! Siz bergan foydali ma'lumotlardan foydalanamiz inshaalloh!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон олтин-валюта захираси кетма-кет иккинчи ой камайди

    10.06.2023, 15:03

    Ўзбекистон тўрт ойда 2,4 млн долларлик музқаймоқ импорт қилди

    10.06.2023, 14:49

    Тошкент вилоятида 14 ёшли боланинг боши симёғоч тешигига тиқилиб қолди (видео)

    10.06.2023, 13:37

    Тошкент туманида 700 долларга иккита уйнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    10.06.2023, 12:55

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилмоқда

    10.06.2023, 12:45

    Ўзбекистонда 2023 йил учун буғдой харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

    10.06.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.