Тошкентнинг Яккасарой туманидаги технопарк ҳудудида 1 май куни ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Қўшбеги кўчасидаги технопарк ҳудудида жойлашган синтефон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар соат 07:01 да келиб тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб борган.
Ёнғин соат 07:45 да қуршаб олиниб, соат 08:09 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Сўнгги кунларда юз берган ёнғинлар
29 апрель куни Тошкентнинг Миробод туманидаги қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин чиққанди. Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. 2025 йил 26 апрель куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлганди. 17 апрелда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида уч қаватли савдо дўконида ёнғин юз берди.
Изоҳ (0)