• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон президенти ўлимига ички душманлар алоқадор бўлиши мумкин — The Economist

    Иброҳим Раисий 3 йил аввал Эрон президенти лавозимини эгаллаганида, айрим эронликлар буни юқори лавозим сари қадам деб ҳисоблаган. Улар Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий вафот этган тақдирда, Раисий, шубҳасиз, унинг лавозимини эгаллашини кутган. Аммо бу кутилмалар ўзини оқламади, дея ёзмоқда The Economist.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Журналистларга кўра, Раисийнинг ўлими Эрон сиёсатини ларзага келтиради, бу қийин пайтда тезда янги президент топишга мажбур қилади, сабаби Эрон “минтақавий урушга жалб этилган”. Журналистлар президент ўлдирилгани эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.

    “Эрон сиёсатида ҳеч нарса кўринганидек эмас, кўпчилик эронликлар фалокат борасида жирканч тахминлар ҳақида ўйлай бошлади. Раисий ички душманларнинг узун рўйхатига эга эди. Душманлари уни ўлдириш учун тил бириктиришдими, деб ҳайрон бўлиш бежиз эмас”, — дейилади хабарда.

    Россия Давлат думаси халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ҳам суиқасд эҳтимолини инкор этмади.

    “Тергов Эрон президенти Раисий вертолётининг қулаши сабабларини ўрганади, бироқ версияларнинг бирортасини ҳам инкор этиб бўлмайди. Май воқеалари, жумладан, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига ва Словакия бош вазирига суиқасдга уринишлар маълум бир “фожиали тасодифлар” занжирига тўғри келади”, — деган у.

    Эрон президенти Иброҳим Раисининг вертолёт ҳалокатида ўлими Словакия бош вазири Роберт Фицога қилинган суиқасд, Сербия президенти Александр Вучичга бир қатор таҳдидлар ва Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ортидан содир бўлди.

    Сиёсатшунос, АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Эрл Расмуссен Эрондаги воқеаларга Исроил разведка хизматларининг алоқадор бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

    “Исроил унга Эрон ҳужум қилганида хотиржамлик билан муносабат билдиргани ҳаммани ҳайратда қолдирди. Шундай экан, Исроил шунга ўхшаш нарсани жуда яхши қила олади”, — дейди сиёсатчи.

    У ташқи сиёсатда “худди шундай тасодифлар” жуда кам учрашини таъкидлади.

    “Хусусан, Германия бош вазири ёки Франция президенти билан бирор нарса содир бўлганини кўрмагансиз. Шундай бўлдики, бу воқеаларнинг барчаси ҳозирда маълум томонлар билан муносабатларда бир оз кескинликни бошдан кечираётган мамлакатларда кузатилди”, — дея давом этди у.

    Расмуссеннинг қўшимча қилишича, жамоатчилик ҳеч қачон ташқи аралашув бор-йўқлигини билмайди, бироқ вазият шунга ишора қилмоқда.

    “Қулаган вертолёт бортида Эроннинг юқори лавозимли раҳбарлар бўлгани, шунингдек, жуда қисқа вақт ичида турли мамлакатларда бўлиб ўтаётган кўплаб воқеалар ғалати кўринади. Бунга бирор исбот топилса, мени ҳайратга солмаган бўлади”, — дея таъкидлади у.

    Шунингдек, Расмуссен Эрон президенти вертолёти ҳалокатга учраган тоғларда қуюқ туман одатий ҳол бўлгани, ҳаво кортежидаги икки вертолёт хавфсиз қўнишни амалга оширганига эътибор қаратди.

    “Шундай қилиб, учинчи учувчининг (Раисий вертолётини бошқарган) гуруҳдан ажралиб чиқиши жуда ғалати. Ишончим комилки, Раисий бўлган вертолётни энг тажрибали учувчилар бошқарган. Бу вертолётда нафақат президент, балки унинг ташқи ишлар вазири, шунингдек, вилоят губернатори ҳам бўлган. Самолётда жуда нуфузли одамлар бор эди. Ўйлайманки, жиддий тергов бўлади”, — деган у.

    Барча сўнгги воқеалар бир-бирига боғлиқ бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ, дея тасдиқлади эксперт. 

    “Кейин ҳар бир ҳолатни кўриб чиқиш керак бўлади — агар Туркияда давлат тўнтариши бўлса, кимга фойда? Агар Фицо ҳақиқатан ҳам ўлса, ким ютарди? Эрондаги олий мартабали сиёсатчиларнинг ҳаммаси, нафақат президент, балки бортдаги бошқа одамлар, айниқса Яқин Шарқда нуфузга эга ташқи ишлар вазири ўлган бўлса, кимга наф?”, — дея хулоса қилди Расмуссен.

    Раисий вертолёти ҳалокатга учраши

    Бортида Эрон президенти бўлган вертолёт 19 май куни Эрон-Озарбайжон чегараси яқинидаги Верзеган шаҳри тоғли ҳудудига “қаттиқ қўнган”ди. Қутқарувчилар 20 май куни вертолёт ҳалокатга учраган жойни аниқлаган. Вертолёт “қаттиқ қўниш” чоғида бутунлай ёниб кетган. Оқибатда бортдагиларнинг бари ҳалок бўлган. Улар қаторида Раисийдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён, Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим ҳам бор. 

    Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган. 

    20.05.2024, 13:45   Изоҳ (0)   21199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди

    19.05.2024, 23:16

    Эрон президенти вертолёти ҳалокатга учраган жой аниқланди (видео) 

    20.05.2024, 07:49

    Шавкат Мирзиёев Эрон президенти ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди 

    20.05.2024, 12:14

    АҚШ Хитой кемаларини жосусликда гумон қилмоқда — WSJ  

    20.05.2024, 13:20

    Финляндия Россия билан чегарани қисман очиши мумкин

    20.05.2024, 11:50

    Эрон президенти вазифасини Муҳаммад Мохбер бажаради

    20.05.2024, 11:08
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.