Бугун узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳамда компанияда самарали ишлаб келаётган устоз-журналистлар шарафланди.
Мазкур тадбирда президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этди.

"Тадбирда қатнашиб, фидокорона меҳнати, профессионал маҳорати ва серқирра ижоди билан юртимизда телевидение ва радио соҳасининг ривожига хизмат қилган қадрли устозларимиз ва фахрийларимизга, нафақат телеекранларда, балки кадр ортида хизмат қиладиган ҳамкасбларимизга ҳам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.

Телевидение ва радио дарғаларини ардоқлаш, ҳаёт йўлларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш, устоз-шогирд анъаналарини, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашда бундай учрашувларнинг аҳамияти беқиёс.

Ушбу эзгу ташаббус учун Абдурашид Жўрабоев бошчилигидаги Миллий телерадиокомпаниянинг катта жамоасига миннатдорлик билдираман", деб ёзди Шерзод Асадов Telegramдаги каналида.

Изоҳ (0)