Буюк Британия 2030 йилгача 12 тагача янги ҳужумчи сувости кемалари қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мамлакат бош вазири Кир Стармер 2 июнь куни ҳукумат мудофаа соҳасидаги йирик режани эълон қилиши кутилмоқда. Унда Буюк Британия дуч келаётган ва ўсиб бораётган таҳдидларни тўхтатиш учун жанговар тайёргарликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Вазирнинг айтишича, 2030 йилларнинг охиридан бошлаб Буюк Британиянинг ҳозирги флоти ўрнини 12 тагача анъанавий қуролланган ядровий сувости кемалари эгаллайди. У, шунингдек, Буюк Британия ядровий каллаклар дастурига 15 миллиард фунт стерлинг сарфлашини тасдиқлаши кутилмоқда.
Стармернинг таъкидлашича, янги кемалар Британия ва НАТОни ўнлаб йиллар давомида ҳимоя қилади. Бош вазир янги баёнотида қуролли кучларга ҳам алоқадор 62 та масала кўриб чиқилиши кутилмоқда. Жумладан:
- “Ҳамиша тайёр” ўқ-дорилар ишлаб чиқариш қувватини таъминлаш мақсадида олтита янги завод қуриш учун 1,5 миллиард фунт стерлинг ажратиш;
- 7000 тагача узоқ масофали қуролларга, шу жумладан, ракета ёки дронларга эга бўлиш;
- ҳарбийларнинг кибермакондаги мудофаа ва ҳужум қобилиятини ошириш учун “кибер ва электромагнит қўмондонлик”ни ўрнатиш;
- 2029 йилгача ҳарбий уй-жойларни таъмирлашни молиялаштириш учун қўшимча 1,5 миллиард фунт стерлинг ажратиш;
- аскарларга мақсадли маълумотларни етказишни тезлаштирувчи технология учун 1 миллиард фунт стерлинг ажратиш.
“Мудофаа вазири Жон Хили кейинги умумий сайловлар олдидан армиянинг умумий сонини оширишни мақсад қилмаганини маълум қилган. Янги сувости кемаларини қуриш 2030 йилларда 30 минг иш ўрни, шунингдек, кейинги 10 йил ичида 30 минг шогирдлик ва 14 минг битирувчи ролини қўллаб-қувватлайди”, деди Мудофаа вазирлиги.
Стармер ҳукуматни 2027 йилга келиб Буюк Британия миллий даромадининг 2,5 фоизини мудофаага сарфлашини режалаштирган.
“Денгизчиларимиз бизни ва иттифоқчиларимизни хавфсиз сақлаш учун кун-у тун патруллик қилади. Аммо таҳдидлар кучайиб бормоқда. Шу сабабли Россия тажовузига қарши туриш учун қатъий ҳаракат қилишимиз керак”, деди ҳукумат вакили.
Изоҳ (0)