Ғазо шаҳри ва унинг шимолий ҳудудларида интернет ва стационар алоқа хизматларида узилиш кузатилган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Айни пайтда Ғазо секторининг жанубий ва марказий ҳудудларида 3 кундан ортиқ давом этаётган интернет узилиши кузатилмоқда.
Фаластин ахборот агентлигининг таъкидлашича, техник гуруҳлар хизматларни имкон қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Исроил кучлари томонидан асосий инфратузилма объектларининг бир неча бор нишонга олиниши таъмирлаш ишларига тўсқинлик қилмоқда.
Ғазодаги сув тизимларининг антропоген тарзда ишдан чиқиши ҳудудда сунъий қурғоқчиликни келтириб чиқаргани ҳақида UNICEF 19 июнь куни маълум қилган эди. Ҳудудда ичимлик суви ишлаб чиқариш иншоотларининг атиги 40 фоизи ишлаб тургани айтилганди.
Изоҳ (0)