АҚШ шимоли-шарқидаги учта штат ва Канадада қор бўрони оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
14 март куни АҚШ метеорология хизмати Мэн, Пенсильвания, Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Коннектикутда қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Бўрон Янги Англиянинг шимолий қисми ва Нью-Йорк штати шимолидан Канадага қараб ҳаракатланмоқда.
Аввалроқ қор бўрони туфайли АҚШ ва Канадада беш киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)