Хитой Қуролли кучларига тегишли жами 31 та ҳарбий самолёт ва 10 та кема 28 май куни Тайван ҳудуди яқинида аниқланган. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Вазирликка кўра, куннинг биринчи ярмида орол атрофидаги ҳаво ҳудудида Хитой авиация фаоллиги кузатилган. 31 та самолётдан 22 таси Тайван бўғозининг ўрта чизиғини босиб ўтган.
Парвозлар Тайван ҳаво мудофааси идентификация зонасининг шимолий, марказий, жануби-ғарбий ва шарқий ҳудудларида амалга оширилган. Шунингдек, орол яқинида 9 та ҳарбий кема ва “расмий” деб белгиланган 1 та кема аниқланган.
Тайван ҳарбийлари вазиятни диққат билан кузатаётганини ва тегишли чораларни кўраётганини маълум қилган.
Маълумот учун, Хитой Тайванни ўз ҳудудининг ажралмас қисми деб ҳисоблайди. Орол 1949 йилдан бери амалда мустақил бошқарув остида бўлса-да, Пекин уни материк билан “қайта бирлаштириш” учун куч ишлатиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Изоҳ (0)