Хитой ҳарбийлари Тайван атрофида ҳаво ва денгиздан қўшма патруллик машғулотларини бошлади. Пекин ушбу машқларни “сепаратистларни хорижий унсурлар билан тил бириктириш” оқибатларидан қаттиқ огоҳлантириш деб атади.
“Машғулотлар ҳарбий кемалар ва самолётларнинг мувофиқлашуви ҳамда уларнинг ҳаво ва денгиздаги позицияларни эгаллаб олиш қобилиятини синаб кўриш учун мўлжалланган”, — деди Шарқий ҳарбий ҳаракатлар қўмондонлиги вакили Ши И.
Шининг айтишича, машғулотлар ҳарбийларнинг ҳақиқий жанговар шароитларда жанг қилиш қобилиятини синовдан ўтказади.
“Патруллик ва машғулотлар ‘Тайван мустақиллиги’ сепаратистлари ва хорижий унсурлар ўртасида тил бириктириш, шунингдек, уларнинг провокацияларидан қаттиқ огоҳлантириш бўлиб хизмат қилади”, — дея қўшимча қилди қўмондонлик вакили.
Хитой Тайванни ўз провинцияси деб билади. АҚШ Хитойнинг Тайван устидан суверенитетини расман тан олган, бироқ Пекин оролни куч билан эгаллашга қарор қилса, Вашингтон бунга йўл қўймаслигидан огоҳлантирган.
Аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин армияни “урушга тайёрланишга” чақирганди.
Изоҳ (0)