• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистон армияси раҳбари Дональд Трамп билан учрашди

    Покистон армияси раҳбари, фелдмаршал Асим Мунир Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан яккама-якка учрашув ўтказди. Суҳбат 2 соатдан кўпроқ давом этган. Бу ҳақда покистонлик ҳарбийларга таяниб Al Jazeera хабар берди.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Inter-Services Public Relations’нинг эълон қилишича, дастлаб бир соатга мўлжалланган учрашув 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси хонасида тушлик пайтида бўлиб ўтган, сўнгра Овал кабинетда давом этган.

    Мунир Трампнинг май ойида икки ядровий қуролли қўшни ўртасидаги 4 кунлик можародан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун “чуқур миннатдорлик” билдирган. Трамп эса Покистоннинг “терроризм”га қарши ҳамкорлигини олқишлаган.

    Оқ уй учрашув ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган, чунки унинг махфий тарзда ўтказилгани айтилмоқда. Трамп Мунир билан музокаралардан сўнг журналистлар билан қисқача суҳбатлашган. У армия бошлиғига миннатдорлик билдириб, “у билан учрашиш шарафига муяссар бўлганини” айтган.

    Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги кўп йиллик кескинликдан сўнг муносабатларнинг кескин яхшилангани таъкидланган. Трамп Исроил ва Эрон ўртасида давом этаётган ҳарбий можарони ҳам тилга олиб, АҚШ бу урушга қўшилиши мумкинлигини билдирган.

    “Покистонликлар Эронни жуда яхши, яъни бошқалардан кўра яхшироқ билади”, деди Трамп.

    Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Эрон ва Исроил уруши Покистонни дипломатик мувозанатга мажбур қилади. Исломободнинг Хитой билан яқин муносабатлари ҳам Покистонни зиддиятга тортиши мумкинлиги билдирилган.

    Мунир Трамп билан икки давлат ҳамкорликни кучайтириши мумкин бўлган бир қатор соҳалар, жумладан, “иқтисодий ривожланиш, конлар ва фойдали қазилмалар, сунъий интеллект, энергетика, криптовалюта ва технологиялар” ҳақида гаплашган.

    Аммо Покистон ҳарбийлари икки етакчи Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётгани ҳақида ҳам “батафсил муҳокамалар” ўтказганини тан олган. Хусусан, урушни тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги таъкидлангани айтилган.

    Покистон 1947 йилда мустақилликка эришганидан бери АҚШнинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади. Улар 1979 йилда Совет босқинида, 11 сентябрь ҳужумларида ҳамда АҚШнинг Афғонистонга бостириб киришида яқиндан ҳамкорлик қилган.

    АҚШ сўнгги 20 йил ичида Покистонга 30 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган. Аммо у бир неча бор Исломободни “иккиюзламачилик”да ва хавфсизлик соҳасида ишончли ҳамкор эмасликда айблаган.

    Хитой ҳам Покистоннинг энг муҳим ҳамкори ҳисобланади. У билан чуқур иқтисодий, стратегик ва ҳарбий алоқаларга эга. Шу билан бирга, сўнгги 30 йил ичида Пекиннинг глобал суперкучга айланиши уни Вашингтоннинг асосий рақибига айлантирган.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Сиёсатчиларнинг айтишича, иккала куч билан алоқаларни бошқариш Исломободни қийин аҳволга солиб қўяди.

    Пекин Ғарбий Хитойни Покистон орқали Араб денгизи билан боғлайдиган йирик инфратузилма лойиҳаси — Хитой—Покистон иқтисодий йўлагига 62 миллиард доллар сармоя киритган.

    Ҳарбий жабҳада Покистон ўз қуролларининг 80 фоиздан ортиғини Хитойдан сотиб олади. Бу маҳсулотларнинг баъзилари, хусусан, Хитойнинг самолёт ва ракеталари яқинда Ҳиндистон билан бўлган можарода амалда қўл келган.

    20 июн, 16:10   Изоҳ (0)   643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Покистон#АҚШ#Хитой#Трамп#Исроил#Ҳиндистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карзай Афғонистонда давом этаётган урушда АҚШ ва Покистонни айблади

    23.09.2014, 18:22

    Покистон Хитойдан 5 млрд долларга саккизта сувости кемаси харид қилмоқчи

    25.07.2015, 23:26

    АҚШ Покистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўлиқ тўхтатиши мумкин

    04.01.2018, 13:04

    АҚШ Покистонга жанговар вертолётлар етказишни тўхтатди

    30.11.2018, 16:24

    АҚШ Кашмирдаги авиаҳужумдан кейин Ҳиндистон ва Покистонни босиқликка чақирди

    27.02.2019, 14:27

    Хитой Ҳиндистон ва Покистон ярашишига ёрдам беради

    11.03.2019, 16:27

    Покистон Хитой билан авиақатновларни қайта йўлга қўйди

    04.02.2020, 12:24

    АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этади

    16.07.2021, 11:12

    «Хитой, Россия, Покистон ва Эрон ‘Толибон’ билан музокара олиб боришга уринмоқда» — Байден

    08.09.2021, 13:10

    «Толибон» Покистондан ўз ҳаво ҳудудини АҚШ учувчисиз учар қурилмалари учун ёпиб қўйишни талаб қилди

    29.08.2022, 11:02

    Ҳиндистон Хитой ва Покистон билан зиддият туфайли кенг кўламда қайта қуролланишни бошлади

    17.03.2023, 16:43

    Россия, Хитой, Эрон ва Покистон “Толибон”га мурожаат қилди

    13.04.2023, 19:25

    АҚШ “Толибон” ва Покистон ўртасидаги келишмовчиликка муносабат билдирди

    19.03.2024, 15:50

    Хитой ва Покистон “Толибон”ни инклюзив ҳукумат тузиш ва терроризмга қарши курашишга чақирди

    10.06.2024, 14:40

    Покистонда ўтган Made in Uzbekistan кўргазмасида умумий қиймати 500 млн АҚШ долларига тенг 181 та шартнома имзоланди

    15 феврал, 08:54

    Покистон ҳинд самолётларини Хитойда ишлаб чиқарилган қирувчилар билан уриб туширган

    9 май, 15:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.