Кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Унга кўра, агентлик томонидан 2025 йил июль ойи учун 621,6 мингта кам таъминланган оилага жами 340,9 млрд сўм маблағлар АТ “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.
Шундан:
- 597 525 та оилага 330,4 млрд сўм болалар нафақаси;
- 24 378 та оилага 10,5 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.
Ўз навбатида кам таъминланган оила сифатида нафақа олувчи 589,5 мингта оилага (ёки жами олувчиларнинг 94,7 фоизи) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан ойнинг 27-санасига қадар етказиб берилади.
Маълумот учун: жорий йилнинг июль ойида янги 80 563 минг та кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилди.
Ўзбекистонда 2025 йил I ярим йиллигида янги 48 771 нафар фуқарога ижтимоий тўловлар тайинлаб берилди. Жумладан:
- 6 811 нафар фуқарога — ёшга доир нафақа;
- 16 014 нафар фуқарога — ногиронлик нафақаси;
- 3 770 нафар оилага — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- 14 115 нафар фуқарога — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
- 6 144 нафар фуқарога — парваришлаш нафақаси;
- 1 252 нафар фуқарога — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
- 612 нафар фуқарога — уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди;
Шунингдек:
- парвариши ва таъминоти учун тўлов билан қамраб олинган оилага тарбия (патронат)га берилган тутинган болалар — 42 нафар;
- оилавий болалар уйи тутинган болалар — 11 нафар.
Бир марталик нафақа тўловлари
2025 йил июнь ойида 32 184 минг нафар фуқаро учун 37,2 млрд сўм бир марталик нафақа тўловлари тўлаб берилди. Шундан:
- 19 702 нафар фуқарога 15,9 млрд сўм — фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик (суюнчи) нафақаси;
- 12 482 нафар фуқарога 21,3 млрд сўм — дафн этиш учун нафақаси тўлаб берилди.
Изоҳ (0)