• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Бюджетдан пенсия ва нафақалар учун қанча маблағ ажратилмоқда? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот берди

    Жорий йил I чорагида давлат бюджетидан Пенсия жамғармасига 3,3 триллион сўм, кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам учун 4,3 триллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумот берди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2024 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун давлат бюджетидан 4,3 триллион сўм ажратилди. Бунда ижтимоий нафақа олувчи оилалар ўртача сони 1 миллион 736 мингтани ташкил этди. Шундан 1 миллион 677 мингтаси болалар нафақаси, 58,9 мингтаси моддий ёрдам олган.

    Нафақа тўловлари учун жами 2 триллион 463 миллиард сўм йўналтирилган. Шундан 2,4 триллион сўми кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, 67,5 миллиард сўми моддий ёрдам тўловлари учун ажратилган. Биринчи чоракда ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони жами оилаларга нисбатан 17,8 фоизни ташкил этган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Уч ой давомида энг кўп болалар нафақаси ва моддий ёрдам олган кам таъминланган оилалар Самарқанд вилояти аҳолиси ҳиссасига тўғри келган — 311,2 миллиард сўм (2023 йил 1 чоракда 382,1 миллиард сўм бўлган). Энг ками нафақа ва моддий ёрдам берилган оилалар Тошкент шаҳрида — 43,2 миллиард сўм (2023 йил I чоракда 52,7 миллиард сўм).

    Жорий йилнинг дастлабки уч ойида ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга 25 937 дона реабилитация қилишнинг техник воситалари учун 10,1 миллиард сўм тўлаб берилди. Шу билан бирга, 27 нафар уй-жойга муҳтож деб топилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга 4,2 миллиард сўм ажратилди.

    Шу билан бирга:

    • Меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар нафақаларига—1,12 триллион сўм;
    • Ногиронлиги бўлган болаларга нафақаларига—410,3 миллиард сўм;
    • Бола туғилиши учун бериладиган нафақаларга (суюнчи пули) — 152,2 миллиард сўм;
    • Дафн маросими харажатларини қоплаш учун— 59,6 миллиард сўм маблағлар ажратилган.
    “2024 йилнинг январь–март ойларида хўжалик юритувчи субъектларда ишловчи 3 649 нафар аёлларга Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилиб, корхоналарнинг 8,6 миллиард сўмлик маблағлари ўз ихтиёрида қолдирилди”, —дейилади вазирлик ҳисоботида.

    Биринчи чоракда давлат бюджетидан Пенсия жамғармасига 3,3 триллион сўм ўтказиб берилди. 

    Жадвал: Пенсия жамғармаси

    Маълумот учун, 2023 йилда фуқароларнинг барча турдаги пенсиялари учун 53,6 триллион сўм йўналтирилган. Таққослаш учун, 2022 йилдаги жами кўрсаткич 44,9 триллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда мамлакатда пенсия олувчилар сони 4 миллион нафарга яқинлашган. 

    Бюджет қонунчилигига кўра, 2024 йилда Пенсия жамғармасига 16 триллион сўм маблағ йўналтирилади (2023 йилдаги миқдор 15 триллион сўм). Прогноз қилинишича, 2025 йилда жамғармага 19 триллион сўм, 2026 йилда эса 23 триллион сўм маблағ ажратилади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил учун “Фуқаролар учун бюджет” нашрини ҳам эълон қилди. Унга кўра, ўтган йилда ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар мидқори 19,2 триллион сўмни ташкил этган. Шундан нафақалар учун 12,3 триллион сўм ажратилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўтган йили ҳам нафақа ва моддий ёрдам маблағлари олган оилалар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилган. Вилоятда йил давомида 271,8 минг оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган. Моддий ёрдам пулларини энг кам олган оилалар Тошкент шаҳрида қайд этилган. Ўтган йилда пойтахтда 32,2 минг оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган.

    Аввалроқ 2024 йил январдан Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони кескин қисқара бошлагани маълум бўлганди. Хусусан, январда 1,94 миллион, февралда 1,72 миллион, март ойида 1,53 миллионта оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилган. Апрелга келиб, 1,34 миллионта оила жами 645,5 миллиард сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари олган. Жорий йил бошидан бери 602,4 мингта оилага ёрдам бундай маблағлар ажратиш тўхтатилган.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, стипендия ва ижтимоий нафақалар учун харажатлар миқдори ўтган йилдагидан 26,6 триллион сўм ( 2023 йилдаги кўрсаткич 150,5 триллион сўм) кўп бўлиши режалаштирилган.

    30.05.2024, 19:11   Изоҳ (0)   29186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар бўйича маълумот берилди

    12.05.2024, 08:20

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони кескин камайди

    23.05.2024, 15:21

    Ўзбекистонда нафақа турлари: кимларга, қанчадан моддий ёрдам берилиши мумкин?

    28.05.2024, 12:15

    Шавкат Мирзиёев Миср Сенати раиси билан учрашув ўтказди

    30.05.2024, 18:41

    Ташкилотлар, ҳудудлар ва кўчмас мулк объектлари кесимида энергия истеъмоли рейтинги жорий этилади

    30.05.2024, 18:30

    “Мендан қўрқасанми?” — собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтларни кўчириб ўтказаётган фирма раҳбари фотографнинг бошига ичимлик тўкди

    30.05.2024, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ғазода интернетда узилиш кузатилди

    Дунё | 21 июн, 21:15

    Фарғонада томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:45

    Себальос Хаби Алонсо билан келишмовчилик туфайли “Реал”дан кетиши мумкин

    Спорт | 21 июн, 20:26

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Дунё | 21 июн, 20:20

    Ўзбекистонда май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди — таҳлил

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:00

    Туркияда БМТ фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг офиси очилади

    Дунё | 21 июн, 19:25

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.