Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” рейслари йўлга қўйилади.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, қатновлар 5, 6, 7 ва 8 июнда амалга оширилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
- Самарқанд—Тошкент — жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да;
- Тошкент—Самарқанд — жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да.
Ўзбекистонда 6 июнь куни Қурбон ҳайити байрам сифатида кенг нишонланади. Президент қарори билан 7 июнь, шанба олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида Тошкентда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди.
Изоҳ (0)