«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент—Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 9, 11, 13 август кунлари Тошкент Жанубий вокзалидан соат 14:22 да, Урганч—Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 10, 12, 14 август кунлари Урганч вокзалидан соат 10:10 да жўнайди.
Шунингдек, 9 августдан бошлаб Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли «Афросиёб» поездининг қатновлари йўлга қўйилади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 рақамига қўнғироқ қилиб, шунингдек, жойлардаги темир йўл вокзалларидаги маълумотхоналарга мурожаат қилиб, билиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)