Маҳмуд Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у 2024 йил май ойидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
Маҳмуд Истамов ҳақида
У 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004—2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005—2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2006—2017 йилларда Президент Администрациясида турли лавозимларда ишлаган 2017—2019 йилларда адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2019—2021 йилларда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида, 2021—2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)