• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МСК раиси ўринбосари: 60 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни жонли трансляция қилинади

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов кампанияси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов Sputnik нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Қуйида мазкур МСК раиси ўринбосари билан бўлган интервьюни тақдим этамиз.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Ушбу сайлов кампаниясида қандай янгиликлар жорий этилган?

    Энг асосийси — биз ушбу сайловларга янги қонун билан бормоқдамиз. У олдин амал қилган бешта норматив-ҳуқуқий актлар ўрнига қабул қилинган. Яъни, бу ўйин қоидаларини янгиловчи, бутунлай янги тизим.

    Ундан ташқари биз халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнини такомиллаштириш ҳақидаги маслаҳатларини ҳисобга олган ҳолда сайловчилар ягона электрон рўйхатини жорий этдик. Бу республика миқёсидаги маълумотлар базаси бўлади. Айни дамда унга 18 ёшга тўлган, овоз бериши ҳуқуқига эга бўлган 20,6 миллион фуқаро киритилган.

    Ана шундай дастур илк бор 2017 йилда Тошкентдаги маҳаллий сайловларда синовдан ўтган эди. Энди биз ушбу ечимни республика миқёсида қўлламоқдамиз.

    Ундан ташқари оғир жиноят содир этмаган, жамият учун хавфли бўлмаган судланган шахсларга ҳам биринчи маротаба овоз бериш ҳуқуқи берилди.

    Шунингдек, биз сайловда кузатувчи бўлиши мумкин бўлган фуқаролар тоифаларини ҳам кенгайтирдик. Олдин кузатувчилар сафига фақат сиёсий партиялар вакиллари ва хорижий кузатувчилар кирган бўлса, энди оддий ўзбекистонликлар, маҳаллар вакиллари ҳам сайловнинг қонуний ўтказилаётганини кузатиб бориши мумкин

    Яна бир янгилик — бу хориждаги сайловчилар билан янада кенгроқ ишлаш. Турли маълмотларга кўра, айни дамда 2 миллионга яқин фуқаро хорижий юртларда. Биз улар ҳам овоз беришлари учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг учун биз ташқи ишлар вазирлиги, элчихона ва консулхоналар билан яқин алоқаларни йўлга қўйганмиз. Мамлакат ичида сайлов ўтказиш бу бир нарса бўлса — хорижда сайлов ташкил қилиш анча мураккаб ишдир. Биз ОАВ вакилларини фаол таклиф қилмоқдамиз. Одамларга улар у ёки бу мамлакатларда қандай овоз бериши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Натижа ижобий бўлишига умид қиламиз.

    Олдин амал қилган қонунларни ўзгартиришга нима сабаб бўлган?

    Мен ҳуқуқшунос сифатида шуни айтишим мумкин. Олдин бир вақтнинг ўзида бешта қонун параллел равишда амал қилган. Уларнинг айрим нормалари бир-бирига зид бўлган. Баъзан сайлов қўмиталари муайян вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини билмай қоларди: бир қонунда бундай, бошқасида бошқача ёзилгани сабабли.

    Энди бўлса ушбу муаммолар бартараф этилган, нормалар ягона шаклга келтирилган. Бундай муаммолар энди такрорланмайди.

    Сиз халқаро ташкилотлар тавсиялари ҳақида гапирдингиз. Улар орасида Ўзбекистон қабул қилмаганлари ҳам борми?

    Ҳа, бор. Масалан бизга номзодларни хусусий шахслар ёки бизнес тузилмалари томонидан молиялаштиришни таклиф қилинган эди. Лекин бу борада бизнинг ўз фикримиз бор — бизда одамлар ва плюрализм кураши, пул ва капитал кураши эмас. Айнан шу сабабли, барча сайлов жараёнлари давлат томонидан молиялаштирилади. Биз барча партиялар ва барча номзодлар учун тенг миқдорда маблағ ажаратамиз, ва шу билан уларга тенг имкониятлар берамиз.

    Олий Мажлисга номзодлар учун — 10,6 миллион, вилоят номзодларига — 2 миллион ва туман номзодларига — 1 миллион сўмдан. Республика бўйича бизда жами 35 минг нафар номзод бор.

    Халқаро стандартларга мос сайловлар ўтказиш учун қандай ишлар қилинмоқда?

    Мен боя айтганимдек, биринчи навбатда бу янги қонун. Биз миллий норматив-ҳуқуқий асосни умумжаҳон талаблари ва тенденцияларига мувофиқлаштирдик.

    Бунинг яққол мисоли — парламентда квоталар бекор қилиниши. Олдин Экологик партия учун квота мавжуд эди. Энди улар Қонунчилик палатасидаги ўринлар учун барча билан баробар курашади. Қуйи палата фақат сайловчилар томонидан аниқланади.

    Экологлар сайловда илк бор иштирок этмоқда. Улар буни қандй уддаламоқда?

    Ҳа, улар бу ишда пионерлар. Олдин улар учун 15 та кафолатланган ўрин бор эди. Энди эса ушбу амалиёт бекор қилинган. Улар ўз жойларини йўқотишлари ёки аксинча кўпайтиришлари ҳам мумкин. Бу очиқ кураш бўлади. Улар қандай натижага эришиши бизга ҳам қизиқ.

    Сизнингча бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача сайловчи қандай кўринишга эга? Сўнгги йилларда у ўзгардими?

    Албатта, электорат ўзгарган. Биринчи навбатда бу республикада олиб борилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ. Очиқлик, ОАВга берилган эркинлик ҳам бу борада ўз вазифасини бажарди. Бугунги кунда ҳар бир фуқаро депутатлар, сенаторлар ва вазирликлар олдида муайян масалаларни қўйиб уларни ҳал қилишни талаб қилимоқда. Бугун фуқаролар келажак уларга боғлиқ эканини яхши тушунмоқда. Ушбу сайловларда сайловчилар фаол бўлишига ишончим комил.

    Айтмоқчи, Жамоат фикрини ўргани фонди томонидан ноябрда ўтказилган сўровларга кўра, 90 фоиз аҳоли сайловда иштирок этишга тайёр. Сентябр ойида ушбу кўрсатгич 82 фоизни ташкил қилган эди. Албатта бундай ўзгариш бизни фақат хурсанд қилади. Амалда қандай бўлишини кўрамиз, лекин мен фуқароларнинг фаол иштирок этади деб умид қилмоқдаман.

    18 ноябрда сайловолди кампанияси расман бошланган эди. МСК ушбу жараённи қандай ташкиллаштирган, партияларга тарғибот шакллари ҳақида қанчалик тўлиқ маълумот берилган?

    Биз ўз томонимиздан қилишимиз керак бўлган ҳамма ишларни бажардик: барчага бир хил эфир вақти, тарғибот учун маблағ, ОАВ билан мулоқот қилиш имконияти ажратдик. Шунингдек, сиёсий кураш олиб боришнинг умумий принципларини тушунтирдик. Энди партиялар тарғиботга киришди. Уларнинг ҳар бирида ўз қарашлари, ўз иш тутиш услублари бор. МСК иштирокчиларнинг қоидаларга риоя қилиш жараённи кузатиб турибди холос.

    Одатда ахборот майдонида унчалик фаол бўлмаган партиялар ҳозир анча фаоллашган. Сизнингча ушбу номутаносибликни нима билан тушунтириш мумкин?

    Менимча, бу ҳолат бутун дунёда шундай. Ҳозир партиялар фаол равишда овозлар учун курашмоқда. Улар сайловчилар диққатини ўзларига фаол жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа вақтда эса партиялар орасида мафкуравий кураш парламент ичида содир бўлади. Шунинг учун ҳам буни оддий сайловчи кўрмайди.

    Сайловолди кампанияси давомида бирор қонунбузарлик қайд этилганми?

    Кампаниянинг фақат иккинчи ҳафтаси тугади. Ҳозирча номзодлар ёки ОАВ вакиллари томонидан йўл қўйилган бирор камчиликни сезмадик. Лекин бизга мурожаатлар доимий равишда келиб тушмоқда. Ҳозирча ҳаммаси қонун доирасида. Биз кузатишда давом этамиз.

    Бу йил номзодлар орасида аёллар сони 40 фоиздан ошди. Сиз ушбу ўзгаришга қандай қарайсиз? Ушбу жараён қанчалик табиий? Бугунги кунда аёллар сиёсатга киришга тайёрми ёки ушбу номзодлар фақат минимал квотага тўғри келиши учун қўйилган холосми?

    Албатта, бу ижобий вазият. Аёллар иштирокига келсак, бизда аёл номзодлар учун 2004 йилдан буён амал қилиб келаётган 30 фоизли энг кам чегара бор эди. Агар ушбу кўрсатгич ошган бўлса, демак партиялар муносиб номзодлар топишга муваффақ бўлган ва ушбу номзодлар парламентдаги жой учун бошқалар билан баравар курашишга тайёр.

    Давлат органлари ва парламентда аёллармнинг борлиги қонунчиликда аёл ва эркаклар манфаатларини ҳисобга олиш учун хизмат қилади. Янги қонунларни ишлаб чиқишда аёллар ва болалар манфаатлари тўлиқ ва аниқ ҳисобга олинади. Аёлларнинг ҳукуматга келишига нақадар фаол ҳаракат қилсак, жамиятда аёллар билан боғлиқ муаммолар шунчалик тез ҳал бўлади.

    Бу яқинда қабул қилинган гендерлар тенглиги ва аёлларни маиший зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунлар билан боғлиқми?

    Ушббу икки жуда муҳим қонуний актлар, аёл депутатларимиз томонидан ишлаб чиқилган эди. Лекин бу аёл депутатларни фақат қонунчилик соҳасида кўриш керак дегани эмас. Аёллар бугунги кунда маънавий тарбия, тадюбиркорлик ва иқтисодий ислоҳотлар соҳасида ҳам кўплаб ташаббуслар билан чиқмоқда.

    Мен аёллар ва эркаклар гендер тенглиги ҳақидаги қонунни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман. Ундан ташқари мен ушбу қоидага нафақат ишда, балки уйда ҳам амал қиламан. Бизнинг оилада тўлиқ тенг ҳуқуқлилик.

    Ўзбекистонда электрон овоз бериш истиқболлари қандай?

    Электрон овоз бериш, бу умумжаҳон тренди. Ундан айрим мамлакатларда сайловга одам кам келишини олдини олиш чораси сифатида ҳам фойдаланилади. Албатта, фуқаролар учун сайлов комиссиясига келиб вақт кетказишдан кўра, масофадан туриб овоз бериш анчагина қулай.

    Лекин ушбу технологиянинг ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Масалан, яширин овоз бериш, сайлов натижаларини қалбакилаштириш, ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ушбу тизимни киритишда уларни ҳисобга олиш керак. Биз Ўзбекистонда электрон овоз бериш тизимини босқичма-босқич киритишга келишиб олдик.

    Ушбу йўлни биз сайловчилар ягона рўйхати тузишдан бошладик. Биз шунингдек аҳолини огоҳлантириш учун замонавий технологиялардан ҳам фаол фойдаланмоқдамиз. Бунинг учун биз фуқроларга қонунчилик нормалари ҳақида маълумот берувчи махсус мобил илова ишга туширдик. Электрон овоз бериш тизимини босқичма-босқич ишга туширамиз.

    Олдинда турган сайловлар шаффофлигини қандай технологиялар ёрдамида таъминлашни режалаштирмоқдасизлар?

    Бу борада асосий вазифа кузатувчиларга юкланади. Бизда бешта сиёсий партия бор. Ҳар бир сайлов участкасида ҳар бир партиядан бир нафар вакил ва ОАВ вакили бўлади. Бундай кучли назорат остида бирор нимани сохталаштиришнинг иложи бўлмаса керак. Менимча, бу сайлов жараёни ва натижаларини ҳисобга олишнинг энг самарали услуби бўлса керак.

    Ундан ташқари, дастлабки лойиҳа сифатида биз 60 та сайлов участкасида онлайн трансляция учун 120 та камера ўрнатамиз. Улар вазиятни халқаро пресс-центрга кўрсатиб туради. Видеотасвир соат 08:00 дан 20:00 га қадар реал вақт режимида олиб борилади. Кузатувчилар айни дамда сайлов участкаларида нима бўлаётганини кўриб туради.

    02.12.2019, 23:58   Изоҳ (0)   19377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистондан келган электр энергияси сабабли Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилади

    02.12.2019, 23:12

    Метро қурилиш ишлари сабабли Тошкентнинг баъзи ҳудудларида 3—4 декабрь кунлари совуқ сув ўчирилади

    02.12.2019, 22:51

    Ҳиндистон билан ҳамкорликда Тошкентда технологик хаб ташкил этилади

    02.12.2019, 22:26

    Тузатиш: Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилиши ҳақида гапирмагани маълум бўлди (видео)

    02.12.2019, 22:08

    Фото: Тошкентдаги Алишер Навоий ҳайкали ўрнида экскаватор. Ҳайкал — реставрацияда

    02.12.2019, 21:29

    Uzbekistan Airways ички рейслар учун Янги йил чегирмасини эълон қилди. Аммо шу кунларда аксарият шаҳарларга рейслар йўқ

    02.12.2019, 21:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.