Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс клубнинг 27 декабрда бўлиб ўтган ва 29 декабрда эфирга узатилган сессияси давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида амалга оширилаётган сайи-ҳаракатлар ҳақида гапирди.
Бугун эрталаб (27.12.2019) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади.Халқаро Пресс клуб сессиясида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази диркетори Акмал Саидов, Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Зарипов ҳам иштирок этган.Бироқ бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр.
Абдулазиз Комилов, Ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)