• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ўсмир ёшдаги фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам бериш йўллари

    Ўсмирлик даври тахминан 10-12 ёшда бошланади ва балоғат ёшига қадар давом этади. Бу вақтда улар ҳаётида сезиларли ўзгаришлар рўй беради: тана тузилиши ва фикрлаши ўзгаради, масъулият, мустақиллик ва стресс даражаси ошади. Аммо ўсмирлар кўп жиҳатдан катталарга ўхшаса-да, уларнинг мияси ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади.

    Бу хусусиятлар туфайли ўсмирлар ҳамма нарсани анча кескин ҳис қилишади. Улар ҳис-туйғуларга кўпроқ мойил бўлади, улар учун ҳис-туйғуларини енгиш ва ўз ҳаракатларига оқилона ечим топиш қийинлашади.

    Бундан ташқари, бу даврда ўтган йиллардаги барча ҳал этилмаган психологик муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

    Нима учун ўсмирларда ўзига ишончни ривожлантиришга ёрдам бериш муҳим?

    Жавобсиз севги ёки мусобақадаги муваффақиятсизликлар унинг ўзига бўлган ишончига путур етказиши мумкин. Бундай ҳолларда ишончни ривожлантириш қийин даврни минимал йўқотишлар билан енгишингизга ёрдам беради.

    Ўзига ишонган ўсмирнинг қўлидан нималар келади:

    • Мақсадларига эришиш учун дадил ҳаракат қилади. Масалан, кастингга бориш ёки муносабатлардаги биринчи қадамларни қўйиш.
    • Муҳим қарорларни бошқаларнинг фикрига эмас, балки ўз тажрибаси ва истаклари асосида қабул қилади.
    • Ёлғизликдан азият чекмасдан, соғлом дўстлик ва ишқий муносабатлар ўрнатади.
    • Тенгдошлар босимига қарамай, йўқ дейишни ўрганади. Масалан, ноқонуний моддаларни қабул қилишдан бош тортиш ёки хавфли ишларга қўшилмаслик.
    • Безорилик қурбони бўлмайди, ўзини ҳурмат қилади.
    • Стресс билан кураша олади.

    Ўсмирга ўзига ишончни ривожлантиришга қандай ёрдам бериш керак?

    Бу бўйича бир неча усуллар мавжуд — уларнинг барчаси ота-оналардан сезгирлик ва изчилликни талаб қилади.

    Хатти-ҳаракатларини баҳолашни тўхтатинг, унга қизиқиш билдиринг

    Ота-оналар фарзанди билан қизиқса, унинг қандай эканлигини, нимани ҳис қилишини, нимани севишини, нимага мойиллигини тушунишга ҳаракат қилади. Бундай ҳолда, ўсмирга унинг севимли машғулоти бемаъни ва “бошқа нарса билан шуғулланса яхши бўларди” деб айтилмайди, унинг кийиниш услуби ёки севимли мусиқаси ҳақида баҳслашилмайди.

    Агар ота-она болани баҳолашга одатланган бўлса, улар фарзандининг аслида қандай эканлигини сезмайди ва у билан қизиқмайди. Бундай ҳолларда улар доимо “Сен ундай эмассан, буни қила олмайсан, сен буни тўғри қилмаяпсан”, деган дашномларни эшитади. Фарзандингизни бундай асаббузарликдан ҳимоя қилиш учун уни ўзингизга мослаштиришга уринманг. У қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўйлашни тўхтатинг ва унинг аслини кўришга ҳаракат қилинг.

    Муваффақият ва муваффақиятсизликка қандай муносабатда бўлишни ўргатинг

    Ўсмирлар ўзига бўлган ишончни оиласидан олади. Шу сабабли болаларнинг хатти-ҳаракатларига тўғри муносабатда бўлиш жуда муҳим.

    Ўсмир фарзандингизда содир бўлаётган воқеаларга тўғри муносабатда бўлишга ва муваффақиятсизликларни осонроқ енгишга ёрдам бериш учун қуйидагиларни бажаринг:

    Танқид қилманг. Муваффақиятсизликлар учун айблаш ва таъна қилишни тўхтатинг. Бу мотивацияни ўлдиради.

    Хатолар фожиа эмаслигини тушунтиринг. Уларга муваффақиятсизлик ҳаётнинг одатий қисми эканлигини айтинг. Унга нима нотўғри бўлганини тушунтиринг ва кейинги сафар буни ҳисобга олиш кераклигини ўргатинг.

    Уриниб кўрганини таъкидланг

    Инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмаган кўплаб омиллар ва ҳолатлар мавжудлигини ва уларнинг барчасини ҳисобга олишнинг иложи йўқлигини тушунтиринг. Шунинг учун ҳар доим мағлубиятлар бўлади, сиз ўзингизни улардан тўлиқ ҳимоя қила олмайсиз ва бу нормалдир.

    Ўзига нисбатан меҳрли бўлишга ўргатинг

    Вазиятдан қатъи назар, қаттиқ танқид ва ҳақоратлардан қочиш кераклигини тушунтиринг. Агар ўсмирингиз муваффақиятсизлиги учун ўзини айблаётган бўлса, ундан худди шу вазиятда яқин дўстига нима дейишини тасаввур қилишини сўранг. Уни аҳмоқ ва омадсиз деб атайдими?

    Янги кўникма ва қобилиятларни ривожлантиришга ёрдам беринг

    Ўз-ўзини ҳурмат қилиш бу барқарор нарса ёки ўзгармас рейтинг эмас. Агар ўсмир бирон бир соҳада яхши эканини билса, масалан, у кулгили ҳазиллар қилса ёки муаммоларни ажойиб тарзда ҳал қилса ёки яхши югурса, бу ўзига ишончни ривожлантириш учун асос бўлиши мумкин.

    Яхши ҳаракатларига урғу беринг, гарчи булар аҳамиятсиз бўлиб туюлса ҳам. Мақтовингиз туфайли ўсмир нимани ёқтиришини ва нимани яхши бажаришини тушунишни ўрганади. Сизнинг вазифангиз унга буни сезиш ва истеъдодини ривожлантиришга ёрдам беришдир.

    Уни турли спорт тўгаракларида синаб кўришга, санъат билан шуғулланишга, тилларни ўрганишга, дастурлаш ёки бошқа бирор нарсага — уни қизиқтирган нарсага ундаш сизнинг вазифангиз. Танланган фаолиятдаги муваффақият ўсмирнинг ўз қобилиятига ишончини қозонишига ва ўзига нисбатан ижобий нуқтаи назарни шакллантиришга ёрдам беради.

    Яна бир яхши вариант — бошқаларга ёрдам бериш. Ўсмирингизни кўнгиллилар фаолиятида қатнашишга, ака-ука ва опа-сингилларга ғамхўрлик қилишга ёки ота-онаси учун фойдали иш қилишга таклиф қилинг. Инсон фойдаси тегиши мумкинлигини кўрганида, ўзини кўпроқ қадрлай бошлайди.

    Ўзингиз намуна бўлинг

    Ўсмирлар тенгдошлари билан кўп вақт ўтказишларига қарамай, ота-оналари уларга катта таъсир кўрсатади. Агар болангизга ўзига ишонишга ва ўзига меҳр билан муносабатда бўлишга ўргатсангиз-у, лекин ҳар қандай хато учун ўзингизни танқид қилсангиз, у кўрган нарсасини кўчириб олиши мумкин.

    Ўсмирингиз учун ижобий хулқ-атвор намунасига айланинг. Хатоларингизни, муваффақиятсизликларингизни, тажрибаларингизни ва ташвишларингизни яширманг. Улар билан қандай муносабатда бўлишингизни кўрсатинг. 

    Агар хафа бўлсангиз ва тушкунликка тушсангиз, унга қандай муносабатда бўлишингизни тушунтиринг: кучли ва заиф томонларингизни қандай қабул қиласиз, ўзингизга эҳтиёткорлик ва меҳр билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг.

    26.04.2024, 11:51   Изоҳ (0)   5784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Хитойлик ижодкорларнинг самимий туйғулар ҳақидаги романтик сериаллари

    24.04.2024, 17:50

    Бағритош одамни ҳам кўз ёш тўкишга мажбур қиладиган энг яхши турк драмалари

    25.04.2024, 14:51

    Фарзандларининг хурсандчилиги учун қироллик тартиб-қоидаларини бузган қиролича ва маликалар

    25.04.2024, 11:51

    Инсультнинг яна бир белгиси: овқатланиш пайтида эътибор бериш керак бўлган аломат

    26.04.2024, 09:51

    Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга тушиш эҳтимолини 23 фоизга камайтиради

    25.04.2024, 15:51

    Америка компанияси “Юлдузлар жанги” фильмининг барча қисмларини томоша қилганга 1000 доллар таклиф этмоқда

    25.04.2024, 13:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози 

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.