• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари “Янги Ўзбекистон – инвестициялар учун катта имкониятлар мамлакати” деган тамойил амалий натижаларга айлантириш мақсадида барча чоралар кўрилаётганини айтди.

    “Энг аввало, бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман: глобал ишлаб чиқариш занжирларида ҳар бир давлат учун тенг шароитни таъминлайдиган ишончли қоидалар бўлиши шарт ва зарур. Ҳеч шубҳасиз, бу борада Жаҳон савдо ташкилотининг алоҳида ўрни бор. Шу боис, келгуси йилда ушбу Ташкилотнинг аъзосига айланиш бўйича олдимизга мақсад қўйганмиз ва бу борада ҳамкорларимиз билан фаол ишлаяпмиз. Бунинг учун ўнлаб қонун, юзлаб стандартларни халқаро талабларга мослаштирдик ва бу ишларни шу йил тўлиқ якунига етказамиз”, деди президент.

    Ўзбекистон етакчиси мамлакатда хорижий сармоядорларга яна-да қулай муҳит яратиш учун маҳаллий компаниялар билан бир хил шароитларни кафолатловчи “миллий режим” жорий қилинишини таъкидлади. Шу билан бирга, давлат органлари билан муносабатга киришишда “ягона дарча” тамойили татбиқ этилиши белгиланди, инвестиция фаолиятини ортиқча текширувлардан кафолатли ҳимоялаш тизими яратилади.

    “Булар орқали 2030 йилга бориб, Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “инвестицион” даражага олиб чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз.

    Учинчидан, биз давлат компанияларини хусусийлаштиришда уларни юртимиз фаровонлигига хизмат қилувчи йирик активларга айлантириш йўлини танлаганмиз. Шу боис, 18 та йирик компания ва банклардаги қарийб 2 миллиард долларлик давлат улушини ўзида бирлаштирган “Миллий инвестиция жамғармаси” ташкил этилди. Жамғарма бошқарувига нуфузли “Франклин Темплетон” компанияси жалб қилинди. Келгуси йилнинг ўзида жамғарманинг акциялар пакети халқаро IPO га чиқарилади.

    Шунингдек, профессионал консултантлар жалб қилиниб, икки йилда 29 та йирик давлат компанияси хусусийлаштирилади”, дейди Ўзбекистон президенти.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг қон томири сифатида кўрилишини билдирди.

    “Шу боис, бу соҳага ҳам хусусий капитални фаол жалб қилмоқдамиз. Биргина мисол, Самарқанд, Наманган, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида салоҳиятли инвесторлар бошқарувига берилди. Урганч аэропорти бошқарувига дунёнинг етакчи “Инчон” компанияси жалб қилинди. Келгуси йилда Нукус, Термиз, Фарғона, Навоий аэропортлари бўйича ҳам тендерлар ўтказамиз.

    Яна бир муҳим йўналиш – пойтахтимизда яшаб ва ишлаётган аҳоли сони 5 миллиондан ошди. Шу боис, 2 миллион аҳолига мўлжалланган “Янги Тошкент” шаҳрини барпо этиб, пойтахтни мегаполисга айлантирамиз”, дейди давлат раҳбари.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент “Янги Тошкент”га йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга аэропорт, темир йўл ва автомобиль транспортини қамраб олган “мултимодал хаб” қурилишини айтди. Қўшимча қилинишича, йирик савдо комплекслари ва молия марказлари қад кўтаради.

    “Ушбу мега лойиҳани биргаликда амалга ошириш учун инвесторлар, халқаро молия институтлари ва хорижий банкларни таклиф қиламиз.

    Бешинчидан, сўнгги йилларда қўшниларимиз билан йўлга қўйилган очиқ ва дўстона сиёсат натижасида Марказий Осиёда мутлақо янги ҳамкорлик муҳити шаклланди. Бугун ушбу давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари форумда иштирок этаётгани ҳам сўзимнинг яққол исботидир.

    Эътибор беринг, саккиз йилда қўшниларимиз билан товар айланмаси ҳажми 3,5 баробардан зиёд ошиб, қарийб 13 миллиард долларга етди. Катта инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуришни бошладик, йирик энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини тайёрлаш бўйича салмоқли ишлар қилинмоқда. Умуман, биз Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қиламиз”, деди президент Шавкат Мирзиёев.

    10 июн, 18:03   Изоҳ (0)   1567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    7 июн, 20:00

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    7 июн, 21:19

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    8 июн, 09:12

    Истеъдодлар фабрикаси — Бўзатов ФЕСТ янги юлдузларни кашф этди

    8 июн, 17:00

    Болгария президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

    8 июн, 16:17

    Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    9 июн, 12:00

    Автосаноат, фармацевтика, энергетика: Ўзбекистон ва Словакия ўртасида қатор лойиҳалар амалга оширилади

    9 июн, 14:16

    Трамп Лос Анжелесни мигрантлардан “озод қилишини” айтди (видео)

    9 июн, 16:25

    Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

    9 июн, 15:15

    The Independent: Россия аллақачон Британия билан уруш ҳолатида

    9 июн, 17:25

    Ўзбекистон президенти ва Словакия бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди (фото)

    9 июн, 16:15

    Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    9 июн, 18:02

    Ўзбекистонда нафақа олувчилар сони қанчага етгани очиқланди

    9 июн, 21:10

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди 

    9 июн, 23:05

    Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

    9 июн, 21:22

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    9 июн, 23:00

    Болгария президенти Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    10 июн, 11:44

    Ўзбекистонда энди шахснинг ўз айбини тан олгани уни жазога тортиш учун етарли бўлмайди

    10 июн, 12:28

    Болгарияда Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади 

    10 июн, 13:10

    Ўзбекистон—Болгария ҳамкорлигини кенгайтириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди

    10 июн, 14:22

    Ўзбекистон ва Болгария президентлари Кўксаройда дарахт экди

    10 июн, 15:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.