Сизга шифокор хонасида учратадиган кўплаб тиббий асбоблар уйда ҳам керак бўлади. Улар касал бўлган одамнинг аҳволини тезда аниқлашга ёрдам беради ёки соғлиғидаги муаммоларнинг олдини олиш учун самарали ечим беради. Қуйида уйда қўллаш учун далилларга асосланган еттита тиббий асбоб ва буюмлар рўйхати билан танишинг.

- Тонометр

Кўпчилик бу қурилмани асосан ёши катталар учун деб ўйлайди, лекин аслида бу ҳар бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган муҳим қурилмадир. Масалан, юқори қон босими ҳомиладорлик давридаги хавфли ҳолат бўлиб, у онага ҳам, чақалоққа ҳам таҳдид солади. Гипертония умуман сезилмайди ва унинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин. Шунинг учун уйда тонометр бўлгани маъқул.
- Контактсиз термометр

Бу термометр кичкинтойлар бор жойда қўл келади, чунки у ҳароратни тез ва безовта қилувчи манипуляцияларсиз ўлчайди. Бундан ташқари, у анъанавий вариантни қўлтиқ остида ишлатишга қийналадиган одамлар учун ҳам қулай.
- Тарози

Ортиқча калория, кам ҳаракатлилик — буларнинг барчаси XXI асрнинг саломатлигимизга таъсир кўрсатаётган муаммоларидир. Агар уйингизда тарози бўлса, нимадир нотўғри кетаётганини тушуниш осонроқ. Бундан ташқари, улар тана вазнининг камайишини кузатишга ёрдам беради, баъзи ҳолларда эса, аксинча, вазн тўплашда фойдали бўлади. Болаларни ҳам тарозида тортиб, уларнинг вазнини йўқотмаслигини кузатиб туриш мумкин.
- Тиббиёт инектори

Агар сиз тез-тез ўзингизга ёки уйдагилардан бирига укол қилишингиз керак бўлса, махсус тўппончаларга эътибор беринг: улар дори воситасини осонгина дозалаш, уни тез ва деярли оғриқсиз юбориш имконини беради. Айниқса, бошқаларга игна санчишдан қўрқадиган ва буни қандай тўғри қилишни билмайдиганлар учун фойдали бўлади.
- Ирригатор

Стоматологлар тиш ипидан фойдаланишни тавсия қилади, лекин уни ишлатиш қийин бўлса ёки уни қўллаш шунчаки оғриқли бўлса, ирригаторни синаб кўринг. Ушбу қурилма тишларда тиқилиб қолган овқат қолдиқларини ювишга ёрдам беради. Уни одатда брекет бор одамлар ишлатади, лекин бу ягона кўрсатма эмас.
- Дори қути

Хотирангизга ортиқча баҳо берманг: чунки кўпинча эрталаб таблетка ичган-ичмаганингизни унутиб қўясиз. Агар сизга дори-дармонлар курси буюрилган бўлса ёки сурункали касаллик туфайли бирор нарсани доимий равишда қабул қилишга мажбур бўлсангиз, дори қутиси ёрдам беради. Ҳафтада бир марта дориларни кунлар (ёки ҳатто соатлар) бўйича тақсимланг-да хотиржам бўлинг.
- Компрессион голфлар

Бундай пайпоқлар оёқлардаги зўриқишни камайтиради, оғриқ ва шишлардан ҳимоя қилади. Улар вена қон томирларига оддий босим билан таъсир қилиб, қонни юқорига — юрак томон ҳаракатланишига ёрдам беради. Сиқилувчан голфлар кун давомида кўп турсангиз ёки узоқ парвозларда тез-тез бўлсангиз, айниқса фойдали бўлади.
Изоҳ (0)