Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига 6 ноябрь куни Cobalt автомашинаси урилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида соат 11:00 дан “Боғистон” ва “Газарак” МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади.

Октябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Оловуддин” маҳалласида Nexia-3 автомашинаси юқори босимли газ қувурига урилиши натижасида авария содир бўлган эди.
Изоҳ (0)