Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларига талаб юқори экани маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь май ойларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 10,6 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми:
- Қорақалпоғистон Респ. – 598,2 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 530,6 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 412,2 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 895 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 615,7 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 204 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 679,2 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти – 779,7 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 320,2 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 67 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 646 млрд сўм;
- Фарғона вилояти – 771,8 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 433,9 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 3 630,9 млрд сўмни ташкил этган.
Беш ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилган?
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь—май ойларида турли русумдаги 153 минг 814 дона енгил автомобиль (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган. Русумлар бўйича Cobalt етакчи — 58 904 дона. Кейинги ўринларда эса Damas (38 753 дона) ва Tracker (18 079 дона) турибди.
Шунингдек, Onix 16 215 дона ишлаб чиқарилган бўлса, KIA 10 076 дона чиқарилган. Кейинги ўринларда:
- BYD —5 495 дона;
- Chery —3 362 дона;
- Haval —2 930 дона;
- Махсус енгил автомобиллар —17 397 дона.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи
Май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:

- Onix: кўп фойдаланилгани 800 долларга (13 800 доллардан 13 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 220 долларга (13 700 доллардан 13 480 долларга);
- Lacetti: кам фойдаланилгани 100 долларга (14 800 доллардан 14 700 долларга); кўп фойдаланилгани 100 долларга (13 минг доллардан 12 900 долларга), ўртача фойдаланилгани 75 долларга (14 075 доллардан 14 минг долларга);
- Cobalt: кам фойдаланилгани 144 долларга (12 700 доллардан 12 556 долларга);
- Nexia: ўртача фойдаланилгани 100 долларга (11 минг доллардан 10 900 долларга);
- Spark: кўп фойдаланилгани 100 долларга (8 900 доллардан 8 800 долларга);
- Damas: кўп фойдаланилгани 200 долларга (7 200 доллардан 7 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 200 долларга (7 800 доллардан 7 600 долларга), кам фойдаланилгани 50 долларга (8 050 доллардан 8 минг долларга).
Изоҳ (0)