АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳунармандчилик ва савдо соҳасида фаолият юритувчи шахсларнинг ишга бориб келиш масаласига аниқлик киритиб ўтди.
Жумладан, Ғиёсов дастлаб ҳунармандларнинг устахонага бориш масаласига тўхталди.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, ҳунарманд ва усталарга, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўконда) сотиш фаолиятига рухсат берилгани айтилди.
Мавзуга доир: Тошкентда махсус стикерларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Шунингдек, автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ишларини давом эттиришга рухсат берилгани қайд этилди. Улар ҳам мазкур фаолиятни бошлаши учун ҳудудий ҳокимликга мурожаат қилиши, мурожаат ўрганиб чиқилиб, рухсатнома берганидан сўнг шахсий транспортдан фойдаланиши мумкинлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир қатор соҳаларга карантин талаблари асосида фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилган эди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда коронавирус аниқланмаган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан топшириқ берган эди. Президент томонидан 22 апрель куни ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлагани маълум қилинган.
Изоҳ (0)