• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчи тумани прокурори қонунга зид ҳаракат қилди. Оқибатда тадбиркор жабрланмоқда

    «Дарё» таҳририятига йўлланган мурожаатлар орасидан чироқчилик тадбиркор Ўнгбой Эшмирзаевнинг мурожаати эътиборимизни тортмай қолмади. Мурожаатчининг маълум қилишича, у Чироқчи туман прокурори Баҳодир Худойқуловнинг қилган хатоси туфайли сўнгги икки йил давомида сарсон-саргардон бўлмоқда. Тадбиркор прокурорнинг хатоси туфайли фаолиятига тўсиқ қўйилиб, ишдан кўнгли совиганини ёзади.

    Ўнгбой Эшмирзаев.

    Ўнгбой Эшмирзаев.
    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчи қай даражада ҳақ эканлигини билиш мақсадида «Дарё» мухбири Чироқчи туманида бўлди.

    — 2017 йил февраль ойида ўзим яшаб турган Болсувор қишлоғида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш ниятида туман архитектура ва қурилиш бошқармасига мурожаат қилдим, — дейди мурожаатчи Ўнгбой Эшмирзаев. – Туман архитектурадагилар яшаб турган қишлоғимда ўзим мўлжал қилиб қўйган ер бор ёки йўқлигини сўрашди. Қишлоққа киришда Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўли ёқасида бўш турган ер борлигини айтдим. Келиб кўришди. Расмга ҳам олишди. «Бўш турган ер экан», дея ҳужжат тахлашим лозимлигини айтишди. Шундан сўнг, ҳужжат тайёрлаб, «Қишлоққурилишлойиҳа»га тақдим этдик. Аввал вилоятга, тасдиқдан ўтгач, республикага ҳужжат юбордик. «Қишлоққурилишлойиҳа»дан 2017 йил 19 июнь куни жавоб хулоса келди.

    Маълум бўлишича, Чироқчи туман ҳокимининг 2017 йил 21 октябрдаги қарорида Ўнгбой Эшмирзаев туман архитектура ва қурилиш бошқармасига айтган бўш турган ер — Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўлидаги марҳум Юсуф Абдумўминовга тегишли камер ямаш устахонасининг орқа томонидаги 48 кв/метр ер 55-объект сифатида белгиланади. Ва туман ҳудудидаги бўш турган объектлар қатори очиқ танловга қўйилади. 2018 йил февраль ойида ўтказилган очиқ танловда 55-объектни Ўнгбой Эшмирзаев ютиб олади. Сўнгра, туман ҳокимининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ танлов ғолиби Ўнгбой Эшмирзаевга 48 кв/метр ер аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилади.

    Дўконлар қурилишидан олдинги ҳолат (2017 йил).

    Дўконлар қурилишидан олдинги ҳолат (2017 йил).
    Фото: «Дарё»

    Аммо шу ерда яна бир ҳолатга эътибор қаратиш лозимки, Ўнгбой Эшмирзаев 2017 йил туман архитектура ва қурилиш бошқармасига мурожаат қилгач, «Қишлоққурилишлойиҳа»га ҳужжат тақдим қилинганди. Хулоса келгач туман ҳокими қарори бўлмаса-да, Ўнгбой Эшмирзаев кўрсатилган ҳудудга савдо дўкони қура бошлайди. Тез фурсатларда бир қаватли дўкон қурилиши якунланади. Бу ҳолатни кўрган туман архитектура ва қурилиш бошқармаси ходимлари Ўнгбой Эшмирзаевга эътироз билдириб, қурилиш ишлари ноқонуний эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Эътироз сабаб қурилиш ишлари ўша жойда тўхтайди.

    Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўлидаги 20 кв/метр майдондаги камер ямаш устахонаси.

    Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўлидаги 20 кв/метр майдондаги камер ямаш устахонаси.
    Фото: «Дарё»

    Ўнгбой Эшмирзаевнинг айтишича, айнан ўша йили Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўлидаги 20 кв/метр майдонга эга камер ямаш устахонаси эгаси, марҳум Юсуф Абдумўминовнинг фарзандлари Гулҳаё Абдумўминова ҳамда Усмон Абдумўминовлар ҳам ўзларига тегишли устахона орқасидан икки қаватли дўкон қура бошлайди. Ўнгбой Эшмирзаев бу ҳақда туман архитектура ва қурилиш бошқармасига билдиради. Туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бунга жим қарагач, Ўнгбой Эшмирзаев ҳам бир қаватли қилиб қурилган дўконининг иккинчи қавати қурилишини бошлаб юборади. Ана-мана дегунча икки қаватли бинолар қад кўтаради. Бу 2017 йилда бўлаётган воқеалар.

    Фото: «Дарё»

    2018 йил февраль ойида эса «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ Қашқадарё вилоят филиали томонидан ташкиллаштирилган очиқ танловда ҳар иккала дўкон қад ростлаган 48 кв/м ер 55-объект сифатида танловга қўйилади. Танловда қатнашган Ўнгбой Эшмирзаев объектни ютиб олади. Ана шундан сўнг можаро бошланади.

    — Аслида қурилиши бўлган ер, бўш ер сифатида очиқ танловга қўйилиш мумкин эмас-ку, — дейди Гулҳаё Абдумўминова. – 55-объект сифатида танловга қўйилган ерда эса, Ўнгбой Эшмирзаев ва менга тегишли савдо дўконлари қурилганди.

    Ўнгбой Эшмирзаев ва Гулҳаё Абдумўминоваларга тегишли дўконлар.

    Ўнгбой Эшмирзаев ва Гулҳаё Абдумўминоваларга тегишли дўконлар.
    Фото: «Дарё»

    Ўнгбой Эшмирзаев ва Гулҳаё Абдумўминова, Усмон Абдумўминовлар ўртасидаги можарога туман прокурори Баҳодир Худойқулов қўшилиб, 2018 йил 24 август куни туман ҳокими Рустам Жўрақобиловга протест киритади. Протестда туман ҳокимининг 2017 йил 21 октябрдаги қарори қисмини бекор қилиш сўралади. Прокурор марҳум Юсуф Абдумўминовга Чироқчи туман ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги қарорига мувофиқ (гарчи Юсуф Абдумўминов 2010 йил 24 ноябрда вафот этган бўлса-да. Чироқчи туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2010 йил 23 декабрда қайд қилинган №553 рақамли ўлим далолатномасида қайд этилишича, марҳум Юсуф Абдумўминов 2010 йил 24 ноябрь куни вафот этган) Чироқчи–Шаҳрисабз автомобиль йўли ёқасидан 20 кв/м ер ажратиб берилганини, ушбу ер 2017 йил марҳумнинг қизи Гулҳаё Абдумўминова томонидан капитал таъмирланганини, янаям қизиғи ер майдони кенгайтирилиб айни вақтга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келганини ёзади. Ва Ўнгбой Эшмирзаевга 2018 йил февраль ойида танлов асосида берилган ер — 55-объект аслида Гулҳаё Абдумўминовага тегишли бўлганини билдириб, қарорни бекор қилиш сўралади. Мазкур протестга мувофиқ туман ҳокимининг 2018 йил 30 августдаги қарорига кўра, Ўнгбой Эшмирзаевга берилган 55-объектдаги 48 кв/метр ер эгалиги бекор қилинади.

    Чироқчи туман прокурори ўз протестида 55-объектдаги 48 кв/метр ер танловга қўйилишдан олдин, прокурор наздида ер эгаси дея айтилаётган Гулҳаё Абдумўминовага билдирилмаганлигини, агар ер ноқонуний эгалланган бўлса, шу пайтга қадар ноқонуний қурилиш бузилиши лозимлиги хусусида Гулҳаё Абдумўминовага ҳеч қандай огоҳлантириш хати берилмаганлигини ёзади.

    Журналистик суриштирувларимиз давомида аниқланишича, 2018 йил 21 июнь куни туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассислари М.Хонқулов, Н.Юлдашев, Болсувор қишлоғи «Мустақиллик» МФЙ раиси Х.Эштўхтаров, мурожаатчи Ў.Эшмирзаев ҳамда дўкон эгаси У.Абдумўминовлар иштирокида тузилган далолатномада У.Абдумўминов туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассисларига 2 қаватли, 8–6 ҳажмдаги дўконининг ҳуқуқий ҳужжатларини кўрсата олмаганлигини ва дўкон ноқонуний қурилиш эканлиги аниқлангани баён этилади. Шунга кўра, туман ҳокими ўринбосари Ў.Абдураҳимов 2018 йил 21 июнь куни дўкон эгаларидан бири Усмон Абдумўминовга Болсувор қишлоғидаги икки қаватли дўкони ноқонуний эканлигини ёзиб, 3 кун ичида бузиб, ободонлаштиришни талаб қилади. Бироқ талаб бажарилмайди. Ҳоким ўринбосари Ў.Абдураҳимов Усмон Абдумўминовни 2018 йил 2 июль куни такрорий огоҳлантиради. Аммо бу огоҳлантириш ҳам кор қилмайди. Шу боисдан ҳам туман ҳокимлиги 2018 йил 20 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судига жавобгар Усмон Абдумўминов огоҳлантиришларга қарамасдан ноқонуний қурилишини бузмаётганлигини ёзиб, даво ариза киритади. Аммо суд божи тўланмагани боис иш кўриб чиқилмайди. Бу иш бож туфайли тўхтатилгани сабаб, Ўнгбой Эшмирзаев 2018 йил октябрь ва ноябрь ойларида ер эгалигини даъво қилиб, судга шикоят киритади. Аммо суд ҳар иккала давони ҳам рад этади.

    Туман прокурори эса ўз протестида дўкон қурилиши ноқонуний эканлиги хусусида дўкон эгалари бирор марта ҳам огоҳлантирилмаганлигини ёзади. Қизиқ, қонун ҳимоячиси туман архитектура ва қурилиш бошқармаси ходимлари тўплаган ҳужжатлар ва туман ҳокимлигининг огоҳлантириш хатларини ўқиб кўрмаганми ёки кўрса-да, кўрмасликка олганми? Судга берилган даъвони-чи?

    Табиийки, мурожаатчи Ўнгбой Эшмирзаев ер эгалиги бекор қилингач, ҳуқуқини ҳимоя қилиб, аввал туман прокурорига мурожаат қилади. Протестига изоҳ сўрайди. Туман прокурорининг 2018 йил 18 сентябрдаги жавоб хатида марҳум Юсуф Абдумўминовга 2011 йил туман ҳокимлиги томонидан 20 кв/метр ер берилганини, бу ердан марҳумнинг фарзандлари 2017 йилга қадар фойдаланиб келишганини ва 2017 йил таъмирлаб, 2 қаватли бино қурилганини билдиради. 55-объект сифатида танловга қўйилган ер аслида марҳум Юсуф Абдумўминовга тегишли бўлганини ёзади. Туман прокурорининг мурожаатчи Ўнгбой Эшмирзаевга ёзган 2018 йил 25 октябрдаги, 2018 йил 22 декабрдаги ва 2019 йил 30 январдаги жавоб хатларида ҳам бир шу сўзлар такрорланади. Бу орада Ўнгбой Эшмирзаев Президент порталига, Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига, Бош прокуратурага ҳам шикоят қилади. Мурожаатларнинг барчаси айланиб-айланиб, вилоят прокурори Ботир Юсуповга тақалади.

    Қашқадарё вилоят прокурори Ботир Юсуповнинг мурожаатчига йўллаган 2018 йил 24 ноябрь, 2018 йил 27 ноябрдаги жавоб хатларида Чироқчи туман прокурорининг жавоби такрорланади. 2019 йил 21 февралдаги жавоб хатида эса Гулҳаё Абдумўминова ҳамда Усмон Абдумўминовлар ҳақиқатдан ҳам ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани айтилиб, ушбу ҳолат Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан ўрганилаётганини билдиради. Вилоят прокурорининг 2019 йил 11 мартдаги жавоб хатида эса ўрганиш натижаларига кўра, Гулҳё Абдумўминова ҳамда Усмон Абдумўминовлар дўкони қурилган ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани ёзилиб, туман ҳокими қарорига асоссиз протест киритган прокурорга танбеҳ берилгани, туман прокурорининг қонунга зид ҳаракат қилгани маълум қилинади. Ва жавоб хати якунида асоссиз эгаллаб олинган ерни қайтариш прокуратура ваколатига кирмаслигини билдириб, бу ҳақда маҳаллий ҳокимликларга ёки судга мурожаат қилиши ҳуқуқи тушунтирилади.

    Ўнгбой Эшмирзаев Бош прокурор ва вилоят прокурорига яна мурожаат қилиб, асоссиз киритилган туман прокурори протестининг бекор қилингани хусусида расмий ҳужжат сўрайди.

    Мурожаатчининг ёзғиришича, 2019 йил март ойида вилоят прокуратураси томонидан туман прокурорининг хато қилгани тан олинса-да, бу иш ҳалиям ўлда-жўлда. Тадбиркорнинг ҳуқуқи тиклаб берилмаяпти. Тадбиркор эса мутасаддилар эшигини қоқиш билан овора.

    «Дарё» таҳририяти мутасаддилардан ушбу масалага эътибор қаратишларини сўраб, муаммо ечими ҳақида таҳририятга маълум қилишларини сўраб қолади.

    01.06.2019, 19:13   Изоҳ (0)   36621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Давлат божхона қўмитаси амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани ўтказилди

    01.06.2019, 18:57

    Оролбўйи ҳудудида чўл ўсимликлари блок-инкубаторларда етиштирилади

    01.06.2019, 18:12

    «Маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари" тўплами нашр этилди

    01.06.2019, 17:55

    Ленинграддаги қурилишда жароҳатланган ўзбекистонликлар тақдири маълум бўлди

    01.06.2019, 17:26

    Тошкент—Хўжанд—Чимкент савдо коридори ташкил этилади

    01.06.2019, 16:55

    Ўзбек оши Қозонни забт этди: Бош консулнинг ўзи анъанавий таомни тайёрлаб берди

    01.06.2019, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Xiaomi бош терисини ҳимоя қилувчи “ақлли”фен ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:20

    Ирландия қирғоқларида 350 йил олдин чўкиб кетган кема топилди (видео)

    Дунё | 2 июн, 14:17

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 2 июн, 13:35

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    Лайфстайл | 2 июн, 13:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.