• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аҳоли даромад манбаларини кўпайтириш учун 4 та банк 500 млрд сўм кредит ажратади

    Вазирлар Маҳкамаси 7 июль куни “Ҳудудларда кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳужжатда қайд этилишича, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг доимий даромади ва харид қобилиятини янада ошириш мақсад қилинган.

    2025 йилда камида 30 та туманда етакчи тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (масалан, балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик) йўналишларида кооперация асосида ишлаб чиқариш ва маҳсулот хариди учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк”, “Turonbank”, “Алоқабанк” орқали 500 миллиард сўм миқдорида кредит ажратиш таклифи маъқулланди.

    Қуйидагилар маҳаллаларда кооперация тизимини ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш ва ишсизликни бартараф этишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

    • маҳаллаларнинг ихтисослашув йўналишларини аниқлаш, ихтисослашувни кенгайтиришга доир янги лойиҳаларни амалга ошириш;
    • аҳолининг доимий даромад олиш манбаларини янада кўпайтириш, ўзини ўзи банд қилиб ишлашини кенгайтириш чораларини кўриш;
    • маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ташаббускорларни бизнес асосларига ўргатиш;
    • аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликларига қарашли ерлардан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хом ашё билан имтиёзли кредит асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун кооперация асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш;
    • тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятини мониторинг қилиб бориш, етиштириладиган маҳсулотнинг (кўрсатиладиган хизматнинг) бозорини топишда ёрдам бериш.

    Кооперация асосида аҳолининг даромад олиш манбаини ошириш учун кооперация ташкил этадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари учун фоиз харажатлари бир қисмини қоплаб бериш кўзда тутилган.

    Бунда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб, асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда “1+2” тамойили асосида компенсация тақдим этилади.

    Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёки даромад олиш манбаини кўпайтириш истагида бўлган фуқаролар билан тузилган кооперация шартномалари бўйича қуйидаги миқдорда кредит ажратилади:

    • 30 тагача шартнома тузадиганларга — 1 миллиард сўмгача;
    • 31 тадан 100 тагача шартнома тузадиганларга — 3 миллиард сўмгача;
    • 101 тадан ортиқ шартнома тузадиганларга — 5 миллиард сўмгача.

    Бунда бир нафар фуқаро билан битта кооперация шартномаси тузилади ҳамда ишсиз фуқаролар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти, деҳқон хўжалиги ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1 ой муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда маҳаллалардаги аҳолининг турмуш шароити, хоҳиш-истаги ва имкониятларини ўрганиши лозимлиги белгиланди.

    Президент маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлаганди.

    Ўзбекистонда  2025 йилда жами 5 миллион 200 минг нафар, жумладан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилган. Шу мақсадда 208 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланганди. Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган 1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида тақсимланди. 

    8 июл, 12:26   Изоҳ (1)   2530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #даромад#ишсизлик#кооперациялар

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. broilerbreederboy1994@gmail.com / 8 июл, 13:58

      Vodiyga yetib kelarmikin bu qaror.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода туризм ва сервис соҳасига яна 100 млн доллар ажратилади 

    01.06.2024, 11:40

    Ғазода уруш бошланганидан бери ишсизлик 80 фоизга ошди — ХМТ

    07.06.2024, 18:35

    Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки

    19.06.2024, 12:31

    “Ярим йилликдаги дефицит 34 трлн сўм”: бюджетдаги тақчиллик сабаблари ва ечимлар

    04.07.2024, 19:17

    “Ваъда қилганимдек, натижани ‘чўтки’ қилиб чиқаздим”. Бандлик вазирлиги бошқармаси собиқ ходими “шаффоф” тизимни алдаяптими? 

    08.07.2024, 08:43

    Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси тушди — Бандлик вазирлиги

    02.08.2024, 10:05

    Демографик ўсиш: иқтисод учун юкми ёки имконият?

    02.08.2024, 16:00

    Ўзбекистон иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди

    16.12.2024, 16:06

    Давлат банклари биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади

    16.12.2024, 16:57

    Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

    23.12.2024, 20:54

    Совет иттифоқи “мероси”дан воз кеча олган Грузия: Саакашвили ислоҳотлари, унинг хато ва камчиликлари

    27.12.2024, 18:26

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    “Битирувчиларни ўзимиз иш билан таъминлай олмасак, уларнинг хорижда ишлашига шароит яратишимиз лозим” — профессор

    14 январ, 21:20

    Ёшларимизни Россияга юбормай, ўзимизда олиб қолишга нима халақит беради?

    24 феврал, 15:43

    Дам олмаслик, ўзингизни бошқалар билан солиштириш: ишдан кўнглингизни совитадиган зарарли одатлар 

    3 июл, 20:03

    Банкротликдан кейинги ҳаёт: 59 ёшли боксчи Майк Тайсон бугунги кунда нималар билан шуғулланмоқда?

    3 июл, 20:50

    Ироқ бир шарт билан тиланчиларга ҳар ой пул беришини эълон қилди 

    2 июл, 13:20

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    3 июл, 12:00

    “Қизим учун ўзимни асрашим керак”. Болалигида тортинчоқ бўлган, саҳнада тинч туролмайдиган, севгида омади чопмаган Севинч Мўминова 43 ёшда

    7 июл, 11:40

    “Руҳ” 35 ёшда: фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

    4 июл, 15:58

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    4 июл, 08:46

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    4 июл, 10:16

    Гаити пойтахтининг 90 фоизини жиноий тўдалар эгаллаб олди — БМТ

    4 июл, 14:30

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    5 июл, 17:50

    “Ўзбекистон иқтисодий ўсиши Қозоғистонга етиб олиши амримаҳол” — Беҳзод Ҳошимов

    7 июл, 09:05

    Суринамда биринчи аёл президент сайланди

    7 июл, 10:18

    “Лило ва Стич” жаҳон прокатида 950 млн доллардан ортиқ даромад олиб, 2025 йилнинг энг юқори даромад келтирган фильмига айланди

    7 июл, 14:39

    Хитой элчихоналар орқали Rafale самолётлари савдосига тўсқинлик қилишга уринди — Франция разведкаси

    7 июл, 13:18

    Президент Наманганда маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича топшириқ берди

    7 июл, 17:45

    Жиззахда 1,3 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум қилинди

    7 июл, 18:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.