• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшларимизни Россияга юбормай, ўзимизда олиб қолишга нима халақит беради?

    2025 йилда 5 млн 200 минг нафар кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш, 1 млн 400 минг кишини эса доимий ишга жойлаштириш белгиланди. Бу жуда катта рақамлар. Ниманинг ҳисобига бундай кўрсаткичларга эришмоқчимиз? “Дарё” шу мавзуда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бош мутахассиси Сайиджон Ражабов ва тарих фанлари доктори, профессор Анвар Йўлдошев билан суҳбатлашди.

    Сайиджон Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бош мутахассиси:

    Фото: “Дарё”

    — Бунинг ичида доимий иш ўрни асосида мавсумий ишлар бор. Шунингдек, биринчи йўналиш — инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали 290 минг фуқарони доимий иш ўринларига банд қилиш белгиланяпти. Иккинчи йўналиш — маҳаллаларда тижорий банк ходими лавозимини жорий этиш. 3,6 фоиз аҳолини ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб қилиш масалалар Марказий банкка юклатиляпти.

    Учинчи йўналиш — қишлоқ хўжалиги йўналиши бўлиб, 1 йилда 1 млн 200 минг аҳолини ҳам доимий, ҳам мавсумий ишларга жалб қилиш режа қилинган. Тўртинчи йўналиш бу — қурилиш. У орқали 168 минг одамни ҳам доимий, ҳам вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлаш белгиланган. Мана шу 5,2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар таҳлили ва уни мониторинг қилиб бориш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юклатилган. Бу рақамларни онлайн мониторинг қилиб бориш мақсадида янги www.mehnat.uz платформасини ишга туширганмиз.

    Бу платформа Солиқ қўмитасининг электрон базасига интеграция қилинган, янги ишга қабул қилинган фуқароларнинг солиқ тўлашдаги шаффофлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, тегишли вазирлик идоралар ҳам ўша электрон базаларга интеграция қилинди.

    Анвар Йўлдошев, тарих фанлари доктори, профессор:

    Фото: “Дарё”

    — Битта иш ўрни яратиш давлатимизга қанчага тушади, деган маълумот борми? Масалан, Германияда 100 мингдан 200 минг еврогача, АҚШда 50 мингдан 200 минг долларгача тушаркан. Нимага? Бунинг ичида соҳани аниқлаш, бинони топиш, ускуналарни олиш, ходимга ойлик тўлаш, ижтимоий ҳимоя пакети ва ҳ.к. билан ҳисоблаганда шунга боради. Янги иш ўрни яратиш билан бандликни таъминлаш — икки хил нарса.

    Бу қанчалик объектив? Биз 2000 йилларда 1 миллион иш ўрни яратилди дейилганда, текширганимизда 150 минг ўрин чиққан. Туманлар, вилоятлар соҳалар беради иш ўринларини, тўғрими? Яна иккинчи масала: биз ўқитаётган мутахассисликлар бугунги кун талабига қанчалик жавоб беради?

    Маълумотларга кўра, 50 фоиздан ортиқ мутахассислар бугунги кун талабларига жавоб бермайди ва улар ҳеч кимга керак эмас; бу ўн ёки йигирма йил олдинги мутахассисликлар. Кечаги йиғилишда ҳам янги креатив соҳалар бўйича мутахассислар, масалан, бренд менежер, стартап менежер, дизайнерлик каби янги-янги соҳалар ҳақида сўз борди.

    Сайиджон Ражабов:

    — Бундан тўрт-беш йил олдин ҳам иш ўрни ҳақида гапирганда, 400 ёки 500 минг доимий иш ўрни ҳақида гап кетарди. Охирги йилларда эса фуқароларимизни мавсумий ишларга жалб этиш масалалари кўтарилмоқда. Масалан, қишлоқ жойларида фуқаролар бандлигини таъминлаш учун пиллачилик соҳасида 1 млн фуқаро мавсумий ишларга жалб этилди. Бу асосан 2-3 ой давом этади, аммо қурилиш соҳаси мисолида, бинони қуриб битиргандан кейин яна ишсиз бўлиб қолиши мумкин. Ўша нуқтайи назардан олиб қараганда, яна қайта ишга жойлаштириш масаласи мавжуд. Ўзини ўзи банд қилиш ҳақида кўп айтилмоқда.

    Анвар Йўлдошев:

    — Бироқ ўзини ўзи банд қилиш тўлақонли иш дегани эмас-ку. Уларда ҳимоя пакети, масалан, меҳнат таътилига чиқаман деса, бетоб бўлиб қолса, тиббиёт варағи очиладими? Йўқ, очилмайди.

    Сайиджон Ражабов:

    — Ҳар йили 700 мингга яқин битирувчи меҳнат бозорига кириб келяпти. Уларнинг турмушга чиқиб ёки чет элга кетганини ҳисобга олмаса, 500 мингнинг бевосита 5 млн 200 минг аҳолига таъсири бор.

    Анвар Йўлдошев:

    — Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили олий ўқув юртлари ва ўрта махсус мактабларни битирганларнинг 45 фоизи ишсиз қолган. Бу расмий маълумотлар Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилган. Биз иш ўринлари яратмоқдамиз, лекин ёшларимизга етарли даражада иш ўринлари яратиб бера оляпмизми ёки йўқми?

    Сайиджон Ражабов:

    — Мана шу 45 фоиз ишсиз ҳақида гапирсак. Бунинг биринчи сабаби — иш ўринларининг етишмаслиги. Ойлик маошларнинг қониқтирмаслиги эса иккинчи муаммо. Учинчи масала — битирувчиларни мавжуд иш берувчиларнинг талабидан келиб чиқиб ўқитишдир. 

    — Табиий савол туғилади: Хўш, шунча иш ўрни яратилаётганида шунча одам даромадли меҳнат билан банд бўляптими? Мисол учун, кўплаб юртдошларимиз Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун чиқиб кетмоқда. Ўзимизда иш топиб ишлаш мумкин эмасми?

    — Менимча, бунга жавоб сифатида ойлик маошидан қониқмаслик бўлиши мумкин. Сиз тайёр иш ўрни таклиф қиляпсиз, аммо одамлар чет элга мигрант бўлиб кетишяпти. Таклиф қилинган иш ўринларидан қанча даромад олиниши ҳақида ҳам маълумот бера оламизми? Дастурда янги йўналишлар ва ёндашувлар мавжуд. Масалан, ободонлаштириш соҳасида ёки доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ҳам иш таклиф қилиняпти.

    Сайиджон Ражабов:

    — Ягона миллий меҳнат тизими – www.t-ish.mehnat.uz орқали ҳар бир фуқаро ўзига мос, даромади қониқтирадиган иш топиш имконига эга. Тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўш вакансиясини киритгандан сўнг унга муносиб ойлик маошини ҳам кўрсатади. Ўртача ойлик маошини 4,5-7 миллионгача кўрсатган тадбиркорлар бор.

    Фото: “Дарё”

    — Дастурда айтиляптики, 126 трлн сўм ва қарийб 2,5 млрд доллар кредитлар жалб этилади. Буни агар яратилаётган янги иш ўринлари 5 млн 200 мингга бўлсак, 29 млн сўмдан тушяпти. Ғарб давлатларида SOS пакети билан 50-100 минг еврогача тушади, дедингиз. Бизда ҳеч қандай SOS пакетсиз анча арзонга тушяпти.

    Сайиджон Ражабов:

    — Дастурда 266 минг кишини касб-ҳунарга ўқитиш назарда тутиляпти. Лекин вазирликка уларни ишга жойлаштириш вазифаси ҳам қўйилган. Бунинг учун нима қиламиз? Яна ўша эскича ўқиш тизимини эмас, балки 12 турдаги янги ўқув йўналишларини очамиз. Мисол учун, фотоэлектр станциялари, яъни қуёш панелларини ўрнатиш, камбағал оилаларга ёрдам кўрсатиш каби йўналишлар мавжуд. Ва бу кооперация асосида амалга оширилади. Шунингдек, лифтёрлар ёки электромобилларни таъмирлаш каби янги соҳаларга ўқитилади. Бундан ташқари, ваучер тизими жорий қилиняпти. Бандлик бўлимлари фуқарога хоҳлаган йўналишга йўлланмалар беради ва ўқиш харажатларини қоплайди.

    — 2,5 млрд доллар хориж кредитлари мавжуд. Биз ҳозир кўпроқ қайси давлатдан қарз оляпмиз?

    Анвар Йўлдошев:

    — 2024 йилда Ўзбекистон асосий пулни — 13,7 млрд долларни Хитой инвестициялари орқали олади. Ҳозир вазифа қўйилди қирқ икки миллиард доллар хорижий инвестиция киритиш масаласида. Хорижий инвестиция киритадиган давлатлар ичида Хитой, Россия, Жаҳон банки, Япония, Жанубий Корея ва Туркия бор. Қарз — қарз, уни қайтариш масалаларини ҳам инобатга олиш керак, барибир.

    — Ишсизлик нафақаси деган тушунча бор-да дунёда. Ўзбекистонда ҳам бор, уни тўлаш тартиби: қанча, қачон ва кимларга тўланади ва қачон бу тўхтатилади? Шу ҳақда ҳам маълумот бера оламизми?

    Сайиджон Ражабов:

    — Меҳнат органларига мурожаат қилиб келган ишсиз фуқарога “мақбул иш ўрни” деган тушунча бор. Мақбул иш, яъни уйига яқин бўлиши, ойлик маоши етарли бўлиши, мутахассислигига тўғри келиши керак. Бандлик бўлимларимизга мурожаат қилган ишсиз фуқароларнинг ҳаммасига ҳам мақбул иш топиб бера олмаслигимиз мумкин. Шунда биз ишсиз шахс сифатида рўйхатга оламиз ва маълум вақт давомида, яъни иш топилгунга қадар ишсизлик нафақасини тўлаб турамиз.

    — Ўзбекистонда қанча ишсиз бор, шуни айта оламизми?

    — Ўзбекистонда охирги рақамларга эътибор қаратганимизда, ишсизлик даражаси 5,7 фоизни ташкил қилган. Бу — Халқаро меҳнат ташкилотининг талаблари асосида ҳар чоракда хонадонма-хонадон юриб аниқланган ишсизлик даражаси.

    Анвар Йўлдошев:

    — Нима учун Марказий банк маълумоти билан Меҳнат Вазирлиги ёки Бандлик вазирлигининг маълумоти бир-бирига мос келмайди? Ишсизлик даражасини 6,8 дан 5,8 га туширдик деб айтилди. Ўтган йили декабрь ойида Марказий банк брифингида ишсизлик даражаси 8,1 га туширилди, деб айтилди. Қайси бирига ишонсак бўлади?

    Сайиджон Ражабов:

    — Марказий банк маълумотини биринчи марта сиздан эшитдим. Аслида ишсизлик кўрсаткичини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Статистика қўмитаси билан биргаликда юритади.

    Анвар Йўлдошев:

    — Эътибор беринг, жуда қизиқ ҳолат. Бандликни таъминлаш бизда йилига 1,1 фоиз амалга ошириляпти. Лекин аҳолимизнинг ўсиш сони 2,1 фоиз. Аҳолининг ўсиш суръати тез. Бандликни таъминлаш эса 2 баравар кам.

    — Ечим нимада?

    — Биз фақат ҳозир ўзимизда иш ўринлари яратиш ҳақида гапиряпмиз. Шаҳарларнинг урбанизация даражасини кўтариш керак, ташқи меҳнат миграциясини инобатга олишимиз керак. Ташқи меҳнат миграциясини диверсификация қилиш масаласи жуда фаол амалга оширилмоқда. Олдин фақат Россия, Жанубий Корея ва Туркияга юборилган бўлса, ҳозир йигирмадан ортиқ давлатлар иш таклиф қиляпти.

    Натижада Ўзбекистонга меҳнат муҳожирларимиздан келаётган пулнинг қийматини қаранг: 2022 йилда 87 фоиз Россиядан келган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 78 фоиз эди. Умумий ҳисобда Марказий банк маълумотларига қараганда, 16 миллиардча пул тушган, шулардан 12 миллиард сўм Россиядан тушган. Лекин умумий тушган пулнинг ўзи 78 фоизни ташкил этади.

    — Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга, яъни 719 минг кишига камайган. Ниманинг ҳисобига камайтирдик?

    — Молиявий инструментларнинг кўпайиши ҳисобига. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорига кўра, ишсиз фуқароларни кооперация асосида ишга қабул қилганларга субсидия ажратиш, 7-10 млнгача субсидиялар бериш механизмлари жорий қилинди. Молиявий инструментлар охирги уч-тўрт йил ичида 20 тадан 30 тагача кўпайди.

    — Соядан чиқариш, деган ибора ишлатилади.

    Анвар Йўлдошев:

    — Масалан, кафеда ишлаётган ходимга хўжайини конвертда маош беради. Нима бўлганда ҳам, бу иш ўрни мавжуд ва у ерда амалга оширилаётган жараёнлар бўйича иш ўрнидан соядан чиқмоқда. Лекин янги иш ўрни пайдо бўлмайди. Ўша одам ўша жойда ишлашда давом этади, бу ҳолат 5 млн 200 янги иш ўрни қаторига кирса, янги иш ўрни яратилди, деган тушунча нотўғри бўлиши мумкин, чунки норасмий ҳеч қачон солиқ тўлов сифатида ҳисобга олинмайди.

    Сайиджон Ражабов:

    — Вазирлар Маҳкамаси қарорида иш ўрнини ҳисобга олиш бўйича методология мавжуд бўлиб, унда солиқ тўловчи бўлгандагина (яъни иш ҳақи олиб, даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўланган тақдирда) иш ўрни деб ҳисобланади.

    Бу ҳолатни яширин иқтисодиёт деса ҳам бўлади. Бу йил вазирликка норасмий сектордагиларни расмийлаштириш топшириғи берилди. Жойлардаги ҳуқуқ инспекторларимиз томонидан хавфни таҳлил қилиш тамойили асосида иш юритамиз. Мижозларига эга бўлган корхоналарни бевосита мониторинг қилиш, яъни меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича Марказий банк томонидан назорат ўтказилиши лозим. Барча хизмат кўрсатиш шохобчаларида норасмий ишлар улуши юқори. Ҳозирда мониторинг ишлари бошланган, бу умумий статистика қанчалик тўғри чиқишига ёрдам беради.

    Олимжон Сафоев суҳбатлашди.

    24 феврал, 15:43   Изоҳ (0)   5376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ишсизлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.