• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Назарбоевнинг жияни 1,6 млрд долларлик мол-мулкини давлатга қайтариб берди

    Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди 1,6 миллиард долларга баҳоланган, ноқонуний сотиб олинган активларини давлатга қайтариб берган. Бу ҳақда Fergana Agency нашри хабар берди.

    Фото: 100biografiy.ru

    Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги собиқ президент жияни билан боғлиқ вазият ҳақида батафсил маълумот берган. Унга кўра, Қайрат Сатибалди 32,8 миллиард тенге (1,6 миллиард доллар) ҳажмидаги мулкларини давлат ихтиёрига топширган.

    Қайтарилган активларга маъмурий бинолар, эксклюзив заргарлик буюмлари, ҳашаматли уйлар, квартиралар ва автомобиллар, компаниялардаги улушлар ва ҳиссалар, темирйўллар, шунингдек нақд кўринишдаги пуллар маблағлари киради. Қайтарилган пул маблағлари 661,5 миллион долларни ташкил этиб, улар Қозоғистонга Австрия, Лихтенштейн, БАА ва Туркиядаги ҳисоб рақамларидан қайтарилган.

    Қозоғистонда умумий қиймати 158 миллиард тенге бўлган (330 миллион долларга яқин) 115 та объект давлат мулкига ўтказилган. Улар орасида 13 таси коттеж, 10 та бино, 13 та ер участкаси, 4 та хонадон, 3 та тижорат уйи, 2 та мадраса биноси, 2 та автотураргоҳ, 25 та комплекс, битта қурилиши тугалланмаган майдон, шунингдек, 29 та автомобиль ва бешта махсус техника мавжуд.

    Қайтарилган мулкнинг бир қисми Сатибалдининг яқин қариндошлари, филиаллари ва назорат остидаги компаниялари номига расмийлаштирилган. Кўчмас мулк борасидаги ўрганишлар ҳали ҳам давом этаётгани билдирилган.

    Қайрат Сатибалди автоҳалокатда ҳалок бўлган Қозоғистоннинг биринчи президентининг укаси Сатибалди Назарбоевнинг ўғли ҳисобланади. У отасининг исмини фамилияси сифатида танлаган. Қайрат Skyline Investment Company С.А. компанияси орқали Қозоғистон телекоммуникация хизматлари бозоридаги монополиянинг деярли тўртдан бир қисмига эгалик қилган. У йиллар давомида Миллий хавфсизлик қўмитасида ишлаган, сиёсат ва бизнесда фаол иштирок этган, Қозоғистоннинг энг бой одамларидан бири бўлган.

    2022 йил 13 март куни тадбиркор коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва “Казактелеком” пул маблағларини ўта йирик миқдорда ўғирлашда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Эртаси куни компаниянинг капитал офисида тинтувлар ўтказилган, бир ой ўтгач эса тадбиркор назорати остидаги фирмалар “Казактелеком” нинг 28,8 фоиз улушини давлат тасарруфига қайтарган.

    2022 йил 26 сентябрда суд Қайрат Сатибалдини “Казактелеком” АК ва “Транспорт сервис маркази” акциядорлик жамиятидаги ўғирлик иши бўйича олти йилга озодликдан маҳрум қилган. Тадбиркорга нисбатан жиноий даромадларни легаллаштириш ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш айблари ҳам текширилган. У ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, давлатга етказилган зарарни қоплашга ваъда берган.

    Қайрат Сатибалди ҳозирда жазони ўртача тартибли ахлоқ тузатиш муассасасида ўтамоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида у шартли равишда озод қилиш учун ариза берган, аммо суд аризани “маҳкумнинг хатти-ҳаракати шубҳали” дея тушунтириш бериб, рад этган.

    13.08.2024, 11:20   Изоҳ (0)   8224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Назарбоевнинг жиянидан давлат фойдасига 98 млн доллар мусодара қилинди

    08.02.2024, 17:05

    Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди

    10.05.2024, 16:25

    Назарбоев куёвининг нефть компанияси қарийб 30 миллион доллар жаримага тортилди 

    05.08.2024, 15:06

    “Украина назорати остига ўтган Россия ҳудуди минг квадрат километрдан ошди” — Украина бош қўмондони 

    13.08.2024, 10:40

    Илон Маск Х тармоғида Дональд Трамп билан интервью ташкил этди 

    13.08.2024, 10:05

    Эрон ТИВ Фаластинда уруш тез орада якунланишига ишонч билдирди 

    12.08.2024, 23:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.