Қозоғистоннинг Атирау вилояти прокуратураси “Каспий Нефть” компаниясидан деярли 13,7 миллиард тенге (28,8 миллион доллардан ортиқ) жарима ундирди.
Маълум бўлишича, компаниянинг якуний бенефициари мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибоевдир.
Аниқланишича, “Каспий нефть” АЖ 2021—2022 йилларда конни бурғилаш ва ишлатиш натижасида ҳосил бўлган 4,5 минг тоннадан ортиқ хавфли чиқиндиларни сақлашга рухсат олмаган.
Натижада компания Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 328-моддаси (атроф-муҳитга йўл қўйиладиган антропоген таъсир меъёрларини бузиш) бўйича жиноий жавобгарликка тортилиб, 13,7 миллиард тенге миқдорида жаримага тортилган.
Компаниядан олинган маблағ Қозоғистон Миллий жамғармасига юборилган.
Қозоғистон фонд биржаси маълумотларига кўра, “Каспий Нефть” акцияларининг 100 фоизи Joint Resources АЖга тегишли бўлиб, унинг акциядори Кулибоев ҳисобланади.
Тимур Кулибоев Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Кулибоеванинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.
Изоҳ (0)