АҚШда ишлаб чиқарилган iPhoneʼлар нархи 3500 долларгача етиши мумкин. Бу ҳақда амаэрикалик тахлилчи Ден Ивесга таяниб CNN хабар берди.

Таҳлилчи Wedbush Sеcurities молиявий хизматлар фирмасининг технология тадқиқотлар глобал раҳбари ҳисобланади. У iPhoneʼни АҚШда ишлаб чиқариш Осиёдаги арзон ишчи кучидан анча қимматга тушишини айтмоқда.
“Таъминот занжири электрон қурилмалар ишлаб чиқариладиган Ғарбий Виржиния ва Нью Жерсидаги фабрикаларда қурилса, iPhone нархи 3,5 минг долларга етади. Шунда ҳам Appleʼга таъминот занжирининг атиги 10 фоизини АҚШга кўчириш учун тахминан 30 миллиард доллар ва 3 йил керак бўлади”, деди Ивес.
Унинг қўшимча қилишича, iPhone ишлаб чиқаришининг қарийб 90 фоизи Хитойда амалга оширилади. Смартфон қисмларини ишлаб чиқариш ва йиғиш ўнлаб йиллар олдин Осиёга кўчирилган. Бу ҳаракат Appleʼни дунёдаги энг қиммат компаниялардан бирига айлантиришга ва смартфонлар ишлаб чиқарувчи етакчи бўлишига олиб келган. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан бери Apple акциялари 14 фоиздан кўпроғини йўқотди.
Смартфонларни қувватлантирувчи чиплар асосан Тайванда, экран панеллари Жанубий Кореяда, баъзи бошқа компонентлар эса Хитойда ишлаб чиқарилади. Якуний йиғиш асосан АҚШда амалга оширилади.
Apple бош директори Тим Кук Штатларга келаётган iPhoneʼларнинг кўпчилиги энди Ҳиндистондан етказиб берилишини ва тарифлар бу чоракда Apple харажатларига 900 миллион доллар қўшиши мумкинлигини айтган эди.
“Мен Тим Куккдан iPhoneʼлар Ҳиндистон ёки бошқа жойда эмас, балки Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилишини сўраганман. Талабим қондирилмаса, Apple АҚШга камида 25 фоиз миқдорда бож тўлайди”, деб ёзган Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Изоҳ (0)