Машҳурлар доимо диққат марказида. Уларнинг ҳаётидаги ҳар қандай воқеа ёки бехосдан айтилган сўз дарҳол янгиликка айланади. Бироқ юлдузлар ҳаётидаги айрим фактлар ҳатто содиқ мухлислари учун ҳам кутилмаган бўлиши мумкин. Голливуднинг энг гўзал актрисалари мактабда ташқи кўриниши туфайли масхара қилинган, карьераси учун чиройли сочларидан ёки келишган қоматидан воз кечган, гўзаллик танловларини рад этган. Ҳатто ҳозир ҳам улар ўз қўрқув ва заифликларини тан олишдан уялмайди.
Шундай соч турмагида юришга мажбур
Ариана Гранденинг “от думи” соч турмаги унинг асосий имижига айланган. Аммо юлдуз бундай турмакда юришга мажбур эди: Nickelodeon ситкомидаги роли сабаб кўп йиллар давомида сочларини бўяш натижасида улар шикастланган. Ариана 4 йил давомида ҳар 2 ҳафтада сочини оқартириб, малларанг қилишга мажбур бўлган. Кейинчалик у суратга олишлар пайтида парик тақадиган, реал ҳаётда эса сочларини ўстириб, табиийроқ кўриниш учун уларни йиғадиган бўлди.
“Ҳақиқий сочларим шунчалик зарарланганки, уларни ёйганимда жуда хунук кўринади”, деган эди у.
Биргина рол учун 4 марта семириб озган
“Йўқолган аёл” фильмида озғин Эми Данн йўқолганда вазн орттириб, фильмнинг якунида эса озиб, яна нозик аёлга айланади. Саҳналар хронологик тартибда суратга олинмагани сабабли актриса Розамунд Пайк 6 килограммдан ортиқ вазн орттириши, сўнгра эса фильмдаги персонажининг маълум қисмларидаги кўринишига мос келиши учун яна озиши лозим эди. У бу жараённи икки марта такрорлайди. Махсус ёлланган мураббий эса унинг парҳезини назорат қилиб, спорт залида кучайтирилган машқлар берарди.
Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди
Женнифер Лопеснинг узун тўлқинсимон сочлари унинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Хонанда ва актриса ялтироқ соч толалари сунъий эканини ҳеч қачон яширмаган. Бироқ у мухлисларига ўзининг табиий сочларини ҳам кўрсатишдан уялмайди (улар зўрға елкасига етади ва жуда жингалак) — мухлислар уни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишади.
Мактабда буллингга учраган
Аня Тайлор-Жой 6 ёшга тўлганида, оиласи билан Лондонга кўчиб ўтади. Актрисанинг айтишича, у бошқа болалар билан мулоқот қилмаган, Гарри Поттер ҳақидаги китобларнинг қаҳрамонлари эса унинг энг яқин дўстлари бўлган. Мактабда қизалоқ буллингга учраган, синфдошлари унинг кўзларини калака қилган. Шу сабабли Аня 16 ёшида мактабни тарк этган. Бироқ бу тажриба унга “Қиролича юриши” фильмидаги Бет Ҳармон ролини ижро этишда ёрдам беради.
“Бетга шахмат қанчалик зарур бўлса, менга ҳам актёрлик шунчалик зарур эди. Менга ўзимни қадрлашларини ҳис қиладиган жой керак эди, токи мен доимо ‘Нимани нотўғри қиляпман, нега мен бошқаларга ўхшамайман?’ деб ўйламаслигим учун”, дейди у.
“Коинот гўзали” танловини бойкот қилган
Гал Гадот 18 ёшга тўлганида, унга “Исроил гўзали” танловида иштирок этиш таклиф қилинган. Актриса ўшанда “Бу яхши тажриба бўлади” деб ўйлаган. Бироқ у ғолиб чиқиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Финал босқичига ўтганлар эса автоматик тарзда кейинги босқич — “Коинот гўзали” танловига йўл оларди. Гал лол қолганди, бунинг устига яна ғалаба қозонишидан қўрқарди. Шу боис у исён кўтаради — атайлаб кечикади, либосларини унутиб қолдиради ва охир-оқибат ўзи истаган натижага эришиб, финалчилар сафига кирмайди.
Ҳозир ҳам юмшоқ ўйинчоқ билан ухлайди
Марго Робби юмшоқ ўйинчоғи — Банни исмли қуёнчани шунчалик яхши кўрадики, уни доим ёнида олиб ётади. Бу ҳақда у интервьюларидан бирида сўзлаб берган. Юлдузнинг айтишича, эри бу одатни ёқтирмайди ва у ухлаб қолгач, қуёнчани каравотдан улоқтиради.
Оддий одамларга қараганда тишлари камроқ
Зендаянинг пастки жағида кўпчилик одамларга қараганда битта тиш кам. У бу ҳақда бир неча йил олдин ақл тишларини олиб ташлаш учун тиш шифокорига мурожаат қилганида билиб қолган. Бундан ташқари, Зендея паст сезувчанлик сабабли музқаймоқни тишлаб ейиши ва совуқни ҳис қилмаслиги мумкин.
Суратга олиш тугагач, Роузнинг сирғаларини ўзида олиб қолган
“Титаник” фильми суратга олиниши якунлангандан сўнг, Кейт Уинслет қаҳрамони Роузнинг бир жуфт зирагини ўзига олиб қолган.
“Одамлар White Star Line логотипи туширилган пиёла ва ликопчаларни олиб кетишаётганди. Мен эса Роузнинг сирғаларини олдим, аммо кейинчалик улардан бирини қаердадир йўқотиб қўйдим”, дейди актриса.
Изоҳ (0)