• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Немис сиёсатчилари Украинага хавфсизлик кафолати сулҳдан кейин берилиши керак деб ҳисобламоқда

    Германиянинг сиёсий партиялари ва сиёсатчилари Украинага хавфсизлик кафолатлари ўт очишни тўхтатиш борасидаги сулҳга эришилгандан кейин муҳокама қилинишини хоҳламоқда. Германиялик сиёсатчилар Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Украина масаласидаги фикрини бир неча бор ўзгартирганини эслатди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

    Манбага кўра, кўплаб сиёсий партиялар вакиллари Дональд Трампнинг фронт чизиғида ўт очишни тўхтатишдан олдин Украинага хавфсизлик кафолатлари берилиши кераклиги ҳақидаги фикрларини танқидий баҳолаган.

    “Хавфсизлик кафолатлари масаласи фақат сулҳ тузилгандан кейин батафсил аниқлаштирилади”, деган Германиядаги ҳукмрон коалицияга кирувчи Германия Социал-демократик партиясининг ташқи сиёсат бўйича вакили Адис Аҳметович.

    Мухолифатдаги Яшиллар партияси ҳам хавфсизлик кафолатларини фақат ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин муҳокама қилишга чақирди. “Бу амалга оширилмагунча, хавфсизлик чораларида иштирокни муҳокама қилиш бефойда”, деди Бундестаг мудофаа қўмитасидаги Яшиллар партияси вакили Зара Нанни.

    Foto: DW
    Фото: DW

    Бундестагда вакилликка эга бўлмаган мухолифатдаги Озод демократик партия (ФДП) эса Трампнинг кейинги қадамларини кутишга чақирган. “АҚШ президенти Украина масаласида кўп нарсаларни эълон қилган, бироқ ҳеч бирини амалга оширмаган. Агар шундай дейиш мумкин бўлса, биз фақат тухум қўйганимиздан кейин қағиллашимиз керак”, деган Европарламент хавфсизлик қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Зиммерман.

    Бундестагнинг ташқи сиёсат қўмитасидаги Германия ҳукмрон коалициясига кирувчи Христиан-демократик ва Христиан-ижтимоий иттифоқ вакили Родерих Кизеветтернинг сўзларига кўра, Трамп Зеленскийни мажбурий равишда тинчликка эришишга ундамаслиги керак.

    “Украина учун ягона ишончли узоқ муддатли хавфсизлик кафолати — НАТОга тўлақонли аъзоликдир. Трамп Зеленскийни мажбурий равишда тинчликка ундамаслиги керак”, деган Кизеветтер.

    Сиёсатчининг фикрича, европаликлар Москвага нисбатан кескин позиция тутишлари ва ўз қўшинлари билан Украинадаги сулҳнинг ишончлигини кафолатлашлари лозим. Украинага Германия ҳам ўзининг тинчликпарвар кучларини юбориши керак. Шунингдек, Европа АҚШдан Киевга ядровий мудофаа бўйича ваъда талаб қилиши керак. Германия ташқи ишлар вазири Ёҳанн Вадефул эса Германия қўшинларини Украинага юбориш имкониятини рад этган эди.

    АҚШ таклифларини танқид қилган мухолифатдаги Сўл партия ҳам Украинадаги уруш бўйича чиқиш қилди. Партия етакчиларидан бири Ян ван Акеннинг таъкидлашича, Дональд Трампга Украинанинг умуман қизиғи йўқ.

    “Трампнинг Украина билан умуман иши йўқ. Германия канцлери Фридрих Мерц эса хато қилмоқда. Чунки АҚШга ишониб бўлмайди. Трамп тез-тез ўз позициясини ўзгартириб туради”, деган Ван Акен.

    Сўл партия етакчиси Оқ уйда бўладиган Украина ва Европа саммитини интиқлик билан кутаётганини, бироқ Аляскада бўлиб ўтган учрашув тинчлик музокаралари эмаслигини айтди. Сиёсатчи саммитда Украина иштирок этмаганини таъкидлади. Ван Акеннинг қўшимча қилишича, Трамп Украина масаласида гоҳ олдинга, гоҳ орқага қадам ташламоқда.

    Немис сиёсатчиси Украинага тегишли ҳудудларнинг йўқотилишини тан олишга қарши чиқди. Бу жараён давлат Конституциясига кўра, умумхалқ референдуми орқали амалга ошиши мумкин. Шу билан бирга, Сўл партия раҳбари Киевга қурол етказиб берилишига ҳам қарши. Агар қурол етказиш давом этса, Россиянинг ҳарбий тажовузи Грузия, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Молдовага ҳам хавф туғдириши мумкин.

    Жорий йилнинг 16 август куни Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп Аляскада музокара ўтказди. Бироқ саммитда томонлар ҳеч қандай келишувга эришмади.

    18 август, 18:47   Изоҳ (0)   863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.