• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг 15 август – мамлакатнинг Озодлик куни муносабати билан сўзлаган нутқида Японияни мустамлакачилик давридаги тарихий адолатсизликлар билан юзма-юз келишга чақирди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

    Foto: Yahoo News Canada
    Фото: Yahoo News

    Жанубий Корея президенти мамлкат ҳали ҳам ўтмишдаги адолатсизликларни ҳис қилиб яшаётганини таъкидлаб, шундай деган:

    “Кўплаб корейслар ҳали ҳам ўтмишда кўрилган адолатсизликларнинг оғирини ҳис қилиб яшамоқда. Бу ҳал этилмаган муаммолар Сеул ва Токио муносабатларини тўлиқ тиклашга тўсқинлик қилади”.

    Ли Же Мёнгнинг айтишича, Япония муҳим ҳамкор, аммо келажак сари юриш учун ўтмишни унутмаслик керак. Президентнинг ушбу баёноти Сеул ва Токио ўртасидаги “нозик” паллага тўғри келмоқда. Икки давлат ўртасида иқтисод ва хавфсизликда ҳамкорлик муҳим бўлса-да, Иккинчи жаҳон уруши давридаги мажбурий меҳнат ва “тинчлик аёллари” (жинсий қулликка мажбурланган корейс аёллар) масалалари муносабатларни йиллар давомида кескинлаштириб келмоқда.

    Токио барча компенсациялар 1965 йилдаги дипломатик битим билан ёпилганини таъкидлаб келади. Аммо Сеул судлари жабрланганлар фойдасига қарор чиқарган. Президент Ли эса аввалги ҳукумат ишлаб чиққан — товон пулларини япон компанияларидан эмас, Жанубий Корея ҳукумати қўллаб-қувватлаган фонд орқали тўлаш режасини давом эттиришга тайёрлигини билдирмоқда.

    Ли Же Мёнг, шунингдек, Япониянинг янги бош вазири Шигерю Ишиба билан мунтазам ўзаро ташрифлар ва учрашувларни йўлга қўйишни режалаштириб, 23 август куни Токиода учрашув бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган. Шу ҳафтада бўлиб ўтган япон вазирларининг Токиодаги Ясукуни ибодатхонасига ташрифи эса Сеулнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда — Жанубий Корея ТИВ бу жойни “япон агрессияси ва уруш жиноятчиларини улуғловчи рамз” деб атади.

    Жанубий Корея президенти ўз нутқида “тинчлик аёллари” дардини ҳам ёдга олиб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини тиклашни ваъда қилган. У, шунингдек, Шимолий Корея билан муносабатларда ҳам муросага асосланган ёндашувни таклиф қилган. Ли аввалги раҳбар Юн Сок Ёл сингари “шимолни қўшиб олиш” орқали эмас, балки босқичма-босқич ишонч ва мулоқот йўли билан яқинлашишга интилишини таъкидлаган.

    “Биз Шимолий Корея тизимини ҳурмат қиламиз ва ҳеч қандай шаклда душманлик ҳаракатларига интилмаймиз”, деди Ли.

    Ли ўз нутқининг якунида Корея мустақиллик курашчилари хотирасига ҳурмат бажо келтириб, уларнинг оилаларига қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга ва тарихий хотирани асрашга сўз берган. Бундан ташқари, у мамлакат ичида “эскирган мафкураларга асосланган бўлиниш”ларни енгиб, сиёсатда мулоқот ва муросага интилишга чақирган.

    Маълумот ўрнида, Япония 1910 йилда Корея яриморолига тўлиқ ҳукмронлик ўрнатиб, уни мустамлака қилган. Бу даврда Корея ўз мустақиллигидан маҳрум бўлиб, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Япониянинг назоратига ўтган. Япония Кореяда қуйидагича сиёсат юритган:

    • корейс тилидан фойдаланиш тақиқланган, мактабларда фақат япон тилида таълим берилган;
    • кўплаб корейслар япон фамилияларини олишга мажбур қилинган;
    • ресурслар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Японияга олиб кетилган;
    • Иккинчи жаҳон уруши даврида юз минглаб корейслар мажбурий меҳнатга сафарбар қилинган;
    • минглаб корейс аёллар “тинчлик аёллари” (жинсий қулликка мажбур этилган) сифатида Япония армияси томонидан “фойдаланилган”.

    Озодлик ва кейинги давр: Япония 1945 йил Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учрагач, Корея мустамлакадан озод бўлган. Шундан сўнг яриморол Шимолий ва Жанубий Кореяга бўлиниб кетган.

    16 август, 20:47   Изоҳ (0)   2891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жанубий Корея#Япония#Ли Же Мёнг#ўтмиш#мустамлакачилик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.