Сурхондарё вилоятида Gentra бетонга урилиши оқибатида 4 нафар 19 ёшли синфдошлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳолат вилоятнинг Олтинсой туманида содир бўлган. 2006 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тажрибага эга бўлмасдан туриб автомашина бошқарган. У 4 нафар синфдоши билан ҳаракатланган.
Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса сабаб 4 нафар йигит ҳалок бўлган.
“Машинани эгаси ювиб кел деб берган эди. Баллони ёрилиб кетдими, рул бир томонга кетиб қолди”, дейди рулда бўлган йигит.
Бу каби ҳолат аввал ҳам Сурхондарёда содир бўлган эди. Сариосиё туманида икки автомобиль тўқнашишидан 19 ёшли уч синфдош вафот этган.
Наманганда эса икки синфдош ижарага олинган машинада ЙТҲга учраганди.
25 май куни Наманганда Nexia-3 ЙТҲга учраб, ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетганди. Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди. Ҳайдовчи уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. 10 майда Тошкент вилояти Бекобод туманида Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди.
Изоҳ (0)