• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Instagram’да бадавлат, ҳаётда эса қашшоқ: сохта ҳашамат ортига яширинган машҳурлар

    Бугунги шоу-бизнес соҳасида дабдабали ва ҳашаматга тўла ҳаёт тарзини кўз-кўз қилиш кўплаб машҳурлар орасида одатга айланган. Баъзан бундай “образ” молиявий аҳволи издан чиққан санъаткорлар учун ўз обрўсини сақлаб қолиш воситасига айланади. Асл ҳақиқат эса кўпинча экран ортида қолади. Қуйида молиявий муаммоларини яшириш учун мухлислар кўз ўнгида ўзини бадавлат қилиб кўрсатган санъаткорлар ҳақида сўз боради.

    Кардашьянлар оиласи: бойлик брендга айланганда

    Foto: Page Six
    Фото: Page Six

    Опа-сингил Кардашьянлар бугунги кунда ғарб поп маданиятида муваффақиятнинг яққол намунаси сифатида қабул қилинади. Уларнинг реалити-шоулари, реклама шартномалари ва модага оид лойиҳалари орқали даромадлари миллионлаб долларни ташкил этади. Аммо барчаси кўринганидек гўзал бўлмайди.

    Масалан, машҳур “Кардашьянлар оиласи” шоуси суратга олинган ва барча ҳавас қилган ҳашаматли уй аслида уларга тегишли эмаслиги кейинчалик маълум бўлган. Хонадон узоқ муддатли шартнома асосида ижарага олинган.

    Шунингдек, тармоқларда пулни ҳавога совуришга тайёр тургандек кўринган Ким Кардашьян аслида жуда зиқна бўлиб чиққан: у бир неча бор ўз ишчилари томонидан судга берилган, чунки у қўл остидаги ходимларига иш ҳақини ўз вақтида бермаган, уларни оғир меҳнат шароитларида ишлашга мажбур қилган ва адолатсизлик қилган.

    50 Cent: саҳнада бадавлат — ҳаётда эса банкрот

    Foto: Page Six
    Фото: Паге Сих

    50 Cent тахаллуси билан танилган рэпер Кертис Жексон узоқ йиллар давомида бадавлат ва муваффақиятли шахс сифатида кўрилган. У тунги клубларда пул сочар, ҳашаматли машиналар минар, йирик заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо уйлар харид қилар эди. Бироқ 2015 йилда у тўсатдан банкротлигини эълон қилгач, кўплаб мухлисларни ҳайратда қолдирди.

    Суд ҳужжатларига кўра, хонанда 23 миллион доллардан ортиқ қарзни тўлаши керак бўлган. Қизиғи шундаки, айнан ўша йили Forbes уни энг даромадли ҳип-ҳоп ижодкорлар рўйхатига киритган эди. Аммо Жексоннинг ўзи бу рейтингни “кўзбўямачилик” деб атаган. Судда рэпер ижтимоий тармоқларда ҳашаматли ҳаётни фақатгина кўз-кўз қилиш учун намоён қилганини айтган ва
    “Автомобильлар ва заргарлик буюмларини кейинроқ дўконларга қайтарардим”, дея тан олган.

    Бугунги кунда вазият ўзгарган. 50 Cent қарзлардан тўлиқ қутулган. Айни пайтда унинг бойлиги 300 миллион долларга яқинлашган.

    Майк Тайсон: олтин тахтдан молиявий қулашгача

    Foto: Page Six
    Фото: Паге Сих

    Боксчи Майк Тайсоннинг ҳаёти “нолдан бошлаб муваффақиятга эришган”лар қаторига киради. У болаликдаги қашшоқлик ва жиноят оламидан профессионал спорт орқали чиқиб, дунёнинг энг таниқли боксчиларидан бирига айланди. Миллионлаб даромадлар, ҳашаматли ҳаёт, қимматбаҳо харидлар — буларнинг барчаси спортчи кундалик ҳаётининг бир қисми бўлган.

    Тайсон ҳашаматли уйлар, қиммат автомобиллар, дизайнерлик кийимлари ва ҳаттоки учта Бенгал йўлбарсини харид қилган. Тайсон кейинчалик бу ҳақида шундай деган эди:

    “Мен болаликдаги бўшлиқни мол-дунё билан тўлдирмоқчи бўлдим, аммо бу чуқурликни ҳеч қандай пул тўлдирмас экан”.

    2003 йилда Тайсон молиявий инқирозга учради. У 23 миллион доллардан ортиқ қарзга ботди ва ўзини банкрот деб эълон қилди. Бу давр спортчини руҳий тушкунликка олиб келди. Бироқ у ўзини тиклай олди ва 2016 йилдан бошлаб молиявий ҳолатини яхшилади. 2020 йилда эса боксчи рингга қайтди.

    Жастин Бибер: ҳашамат либоси остига яширинган қарзлар

    Foto: Page Six
    Фото: Паге Сих

    Жастин Бибер карьерасининг илк йилларида оддий ва кўнгилчан йигит образида танилган бўлса, бугун у бренд кийимлар, турли татуировкалар ва ҳашаматли автомобилларга эга машҳур шахсга айланган. У ижтимоий тармоқларда турли саёҳатлар, зиёфатлар ва қимматбаҳо совғалар билан тез-тез бўлишиб туради.

    Аммо бундай сохта образ ортида молиявий қийинчиликлар борлиги ҳақида миш-мишлар кўпаймоқда. 2022 йилда Бибер “Justice Tour” гастролини бекор қилди, ҳеч қандай янги қўшиқ ёзмади ва концертларда иштирок этмади. Ўша йили у ўзининг мусиқий каталоги ҳуқуқларини сотди ва молиявий инқирозга келганини тан олди. 2025 йил бошида эса унинг банкротлик ёқасида экани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Бибер бу даъвони рад этди, аммо дўстлари ва ҳамкасбларининг айтишича, хонанда 31,5 миллион долларга яқин қарзга эга. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳазил аралаш: “Жастинни аслида хотини Ҳейли боқяпти”, деган изоҳларни қолдирди, чунки унинг косметика бренди ва бизнес лойиҳалари яхши натижалар кўрсатмоқда.

    1 август, 15:20   Изоҳ (0)   3688
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шоу-бизнес#Бибер#Тайсон#Кардашьян#ҳашамат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.