• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё Таълим

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Интилувчан, орзуманд ёшларга ачиниш керак. Ўнлаб йиллар давомида яхши ҳаёт сари йўл аниқ белгилаб қўйилган эди: университетга кириш, диплом билан иш топиш, сўнгра эса даромадингнинг ортишини кузатиб бориш. Аммо ҳозирги меҳнаткаш ёшлар аввалгига қараганда анча камроқ имкониятларга эга.

    Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистонда 2025/26-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун 732 минг ёш қизиқиш билдирди. Бу кўрсаткич 7 йилликдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

    Ўзбекистонда қабул қилинувчилар сони ошаётган бир пайтда олий маълумотга эга бўлишни қизиқувчилар сони камаяётгани бугунги кунда ёшларнинг қизиқишлари ўзгараётганидан дарак беради. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бунинг сабабини бир нечта факторлар билан тушунтирди.

    “Олдинги йилларда институтларга кира олмаганлар хусусий, нодавлат олий таълим муассасаларига кириб, таълимга бўлган эҳтиёжини қондирган деб ўйлаяпман. Шунинг ҳисобига абитуриентлар кам. Шу билан бирга, охирги йилларда хусусий университетлар кўпайди. Уларнинг очилиши 2019 йилда бошланган бўлса, ҳозир хусусий университетлар сони 71 тага етди. Улар кўпайгани бозорда олий таълимга кира олмай юрган ёшларимизнинг ҳаммасини қамраб олган. Энди бозор тўйинди демоқчиман. Дипломга қизиқиш камайиб кетаётгани табиий ҳол. Шундай бўлади секин-секин”.

    Вазирнинг маълум қилишича, аввал имконият чекланган эди, ҳозир эса ундай эмас.

    “Ўтган ёки олдинги йиллар давомида кўпчиликда олий таълимга киришга қизиқиш юқори бўлса-да, имконият чекланган эди. Давлат университетларида квота бўларди. Авваллари фақат 70 мингга яқин талаба қабул қилинган бўлса, ўтган йили бу сон 360 мингтага етди. Шунинг ҳисобига йилдан йилга олий таълимга кирадиган, олдинги йилларда ўқишни битирган болалар сони камайяпти”, деди вазирлик раҳбари.
    Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Умумий олганда, бутун дунё бўйлаб олий таълим муассасаларида таълим олишни хоҳлаётган ёшлар сони камаймоқда. The Economist сайти бугунги кунда университетлар ёшларга ёрқин келажак ваъда қилмаётгани ҳақида катта мақола эълон қилди.

    Illustriatsiya: The Economist
     
     
    Иллюстриация: The Economist

    Технология соҳасига ишга киришни хоҳлайсизми? Йирик компаниялар иш ўринларини қисқартиришяпти. Давлат секторичи? У аввалгидек нуфузли эмас. Муҳандисликми? Эндиликда кўплаб илғор инновацияларнинг барчаси — электр автомобилларидан тортиб, қайта тикланувчи энергиягача — Хитойда амалга оширилмоқда. Адвокатлик дейсизми? Сунъий интеллект яқин орада сизни ишсиз қолдириши мумкин. Журналист бўлиш ҳақида эса ўйламанг ҳам.

    Ғарбда ёш битирувчилар ўзларининг имтиёзли мавқейини йўқотиб бормоқдалар; айримлари аллақачон ундан маҳрум бўлган. Иш бозорига оид маълумотлар бу ўзгаришни тасдиқлайди. Oxford Economics таҳлилчиси Метю Мартин 22–27 ёш оралиғидаги бакалавр ва ундан юқори маълумотга эга америкаликларни ўрганиб чиқди. Тарихда илк бор уларнинг ишсизлик даражаси мамлакатдаги ўртача ишсизлик кўрсаткичидан юқори бўлмоқда. Бу асосан илк марта иш қидираётганлар ҳисобига юз бермоқда.

    Foto: Boundless
    Фото: Боундлесс

    Бу тенденция фақат АҚШга хос эмас. Европа Иттифоқида ҳам олий маълумотли ёшларнинг ишсизлик даражаси ўзининг тенгдошлари орасидаги умумий ишсизлик кўрсаткичга яқинлашмоқда. Буюк Британия, Канада, Япония — барчаси шу йўлдан кетаётгандек. MBA каби университетларни битирган, юқори мартабали дипломга эга бўлган ёшлар ҳам қийналаётган кўринади: 2024 йилда Стэнфорд бизнес мактаби битирувчиларининг 80 фоизи уч ой ичида ишга жойлашган, худди шу кўрсаткич 2021 йилда 91 фоиз эди. Мактаб ошхонасида овқатланаётган талабалар бир қарашда хурсанд кўринса-да, диққат билан қарасангиз, уларнинг нигоҳидаги хавотир яққол сезилади.

    Яқин-яқингача “университет бонуси” — яъни олий маълумотли кишиларнинг бошқаларга қараганда кўпроқ даромад олиши — ўсиб бораётган эди. Аммо сўнгги йилларда бу фарқ, жумладан, АҚШ, Британия ва Канадада анча қисқармоқда. 2015 йилда ўртача ҳисобда коллеж битирувчиси ўрта мактаб битирувчисидан 69% кўпроқ маош олган бўлса, ўтган йили бу рақам 50% атрофида бўлди.

    Foto: The Ecomonist
     
    Фото: The Economist

    Ишдан қониқиш даражаси ҳам тушиб кетмоқда. Тадқиқотларга кўра, битирувчиларнинг ўз ишидан “жуда мамнунман” дейиш эҳтимоли университетда ўқимаган ёшларга нисбатан юқорироқ бўлиб келган ва бу узоқ йиллар давомида 7 фоизни ташкил этган, аммо ҳозир бу кўрсаткич атиги 3 фоиз.

    Битирувчилар ўз имтиёзларидан маҳрум бўлишса, бу ёмонми? Мантиқий жиҳатдан бундай деёлмаймиз — ахир, ҳеч бир гуруҳ бошқалардан устун бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ амалда бу хавфли бўлиши мумкин: тарих шуни кўрсатадики, ақлли одамлар — ёки ўзини шундай ҳисобловчилар — ўз умидларидан, ўзлари кутганидан пастроқ натижага дуч келса, оқибатлар салбий бўлади.

    Коннектикут университети олими Питер Турчиннинг фикрича, тарихда юзага келган кўплаб ижтимоий беқарорликларга сабаб бўлган асосий омиллардан бири бу — “элиталарнинг ҳаддан ташқари кўпайиши”дир. Унга кўра, айнан “элитага қаршилар” ижтимоий норозиликларга етакчилик қилганлар. Тарихчилар 1848 йилги Европа инқилобларида асосий муаммо “ўқимишли эркакларнинг ортиқчалиги” бўлганини қайд этишади. Луижи Мангионе бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Пенсильвания университети битирувчиси бўлган бу шахс аслида фаровон ҳаёт кечираётган бўлиши керак эди, бироқ у соғлиқни сақлаш компанияси бош директорини ўлдиришда айбланиб суд қилинмоқда. Энг эътиборлиси — одамларнинг унга билдирган ҳамдардлиги: Мангионега 1 миллион доллардан ортиқ хайрия келиб тушган.
    Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Нима сабабдан битирувчилар ўз устунликларини бой бермоқдалар?

    Балки университетларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши стандартларнинг пасайишига олиб келгандир. Университетлар иқтидори паст талабаларни қабул қилиб, уларга суст таълим берадиган бўлса, иш берувчилар вақт ўтиши билан ўқиган билан ўқимаган ишчи ўртасида унчалик катта фарқ кутмаслиги мумкин. Питтсбург давлат университети олимаси Сюзан Карлсон бошчилигидаги тадқиқотга кўра, кўплаб замонавий талабалар саводсизлик муаммосига дуч келмоқда. Инглиз тили йўналишидаги кўплаб талабалар Чарльз Диккенснинг Bleak House (Хира уй) асарини тушунишда қийналаётгани аниқланган. Жумладан, асарнинг биринчи сатри — “Майклмес семестри яқинда тугади ва Лорд Канцлер Линкольн Инн Холлда ўтирибди” — кўпчиликни ҳайратда қолдирган.

    Албатта, айрим университетлар сифатсиз курсларни таклиф қилмоқда. Аслида талабалар бундай жойда ўқимасликлари керак. Бироқ маош устунлиги масаласи билан битирувчилар сони кўпайиши ўртасида боғлиқлик йўқ: масалан, 1980 йилларда Америкада буларнинг иккаласи ҳам бирдек ўсган. Яна бир жиҳат — элита университетлардаги талабалар билан суҳбатлашсангиз, уларнинг аҳмоқ эмаслигини англайсиз. Стэнфорд талабалари ниҳоятда зукко. Бир пайтлар Оксфорд ва Кембрижда талабалар рейтингда охирги ўринларни олиб бўлса-да, университетни муваффақиятли тамомласалар, “учинчи жентлменлар” деган ном билан тақдирланарди. Энди эса бу анъаналар ўзгариб кетган.

    Федерал захира тизимининг Сан-Франциско бўлими ходими Лейла Бенгали ва унинг ҳамкасблари томонидан ёзилган янги тадқиқот яна бир муҳим ҳақиқатни очиб берди. Улар университет битирувчиларининг маошдаги устунлиги пасайиб кетишининг асосий сабаби сифатида “талаб омилларини, яъни малакага асосланган технологик ўзгаришларнинг секинлашуви”ни кўрсатишади. Оддий қилиб айтганда, иш берувчилар илгари фақат битирувчиларга хос бўлган иш жойларига университетда ўқимаган ходимларни тобора кўпроқ ёлламоқда.

    Foto: “Daryo” / Dilruh Isomiddinova
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қизил диплом дейсизми? Ҳеч кимга қизиқмас

    Айниқса, технологиялардан оддий усулда фойдаланишни талаб қиладиган ишлар бунга яққол мисол бўла олади. Яқингача кўпчилик фақат университетдаги таълим орқали компьютердан фойдаланишни ўрганиб оларди. Ҳозир эса ҳамманинг қўлида смартфон бор — демак, одамлар олий маълумотсиз ҳам техникани бемалол ўзлаштиришяпти. Бу тенденциянинг натижаси эса ойдин: иш қидиришга мўлжалланган сайт берган маълумотларга кўра, иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида таълимга оид талаблар енгиллашмоқда. АҚШнинг профессионал ва бизнес хизматлари соҳаси 15 йил аввалгига қараганда анча кўпроқ олий маълумотсиз ишчиларни ёллаяпти — ҳатто бундай одамлар сони камайган бўлса ҳам.

    Иш берувчилар ҳатто битирувчилар учун қулай бўлган соҳаларда ҳам иш ўринларини қисқартирмоқда. Европа Иттифоқида 15-24 ёшдаги молия ва суғурта соҳасида ишлаётган ёшлар сони 2009–2024 йиллар оралиғида 16 % га камайди. АҚШда эса 2006 йилдан бери “юридик хизматлар” соҳасидаги иш ўринлари деярли ўзгармаган. Яқингача Британияда бойлик орттириш истагидаги талаба учун энг аниқ йўл банк соҳаси битирувчилари дастурига кириш эди. Аммо 2016 йилдан буён ҳуқуқ ва молия соҳаларида ишлаётган йигирма ёшлилар сони 10% га камайди. Лондон банкида ишловчи битирувчилар ҳақида ҳикоя қилувчи Industry сериалининг учинчи фаслига келиб, асосий актёрларнинг аксарияти ишдан четлаштирилган (ёки вафот этган).

    Ушбу имкониятларнинг пасайиши учун сунъий интеллектни айблаш жуда қулай ва осон жавобдек туюлади. Технология ҳужжатлар юритиш ёки юридик ёрдам каби оддий “билимга асосланган” ишларни автоматлаштиришга қодирдек кўринади. Бироқ бу мақолада тасвирланган тенденциялар ChatGPT пайдо бўлишидан анча олдин бошланган. Бунга кўплаб бошқа омиллар сабаб бўлган. Анъанавий равишда битирувчиларни ишга олиб келган тармоқлар охирги йилларда оғир даврларни бошдан кечирди. Йиллар давомида компанияларнинг бирлашиши ва бир-бирини ўз ичига қўшиб олиш фаолияти сустлашиб кетди ва адвокатларга бўлган эҳтиёж камайди. Инвестиция банклари эса 2007–2009 йиллардаги глобал молиявий инқироздан олдин жаҳд билан ҳаракат қилган бўлса, ҳозир у даврдагига қараганда анча сустлашган ва эҳтиёткорлик йўлини танлаган.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Олий таълимда ўқиш арзимайдими?

    Аксар америкаликлар шундай хулоса қилган кўринади. OECD маълумотларига кўра, 2013–2022 йиллар оралиғида бакалавриат дастурларига қабул 5% га камайган. Бироқ кўпгина ривожланган давлатларда, олий таълим арзонроқ бўлгани учун (чунки давлат кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатади), ёшлар ҳануз университетларга оқиб келишмоқда. АҚШни ҳисобга олмаганда, OECD бўйлаб қамров шу ўн йил ичида 28 миллиондан 31 миллионгача ошган. Францияда талабалар сони 36%, Ирландияда эса 45% га кўпайган. Ҳукуматлар фойдасиз дипломларга субсидиялар ажратиб, ёшларни бекордан-бекор ўқишга ундамоқда.

    Балки, талабалар тўғри йўналиш танламаётгандир. АҚШдан ташқарида санъат, гуманитар ва ижтимоий фанларда ўқийдиганлар сони кўпаймоқда. Шунингдек, журналистикага кириш ҳам сабабсиз равишда ортиб бормоқда. Агар бу рақамлар ёшларнинг келажакдаги иш ҳақидаги тасаввурларини акс эттирса, демак уларни олдинда ҳақиқий муаммо кутиб турибди.

    Бир неча йил аввал Ўзбекистонда олий маълумотга талаб ниҳоятда юқори эди. Бугунги кунда эса технологиянинг жадал ривожланиши, ижтимоий тармоқлар ва улар яратган имкониятлар туфайли ёшларда университетларда ўқишдан кўра замонавий касб-ҳунар кўникмаларини эгаллашга қизиқиш ортиб бормоқда. Юқорида келтирилган таҳлиллардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, олий таълим сифатининг пасайиши ёки унга муқобил вариантларнинг кўпайиши дипломнинг қадри бир оз тушишига сабаб бўлган. Бугунги кунда эса дипломдан кўра амалий кўникма ва реал билимлар кўпроқ қадрланмоқда.

    27 июл, 13:50   Изоҳ (0)   2586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.