Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли бола қидирилмоқда. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.

Хабар қилинишича, 22 август куни Сеул Мун сайилгоҳида 2008 йилда туғилган бола мазкур каналга тушиб кетган бош кийимни олиш мақсадида сувга тушиб, оқиб кетган.
Ҳозирда Бўрижар каналида Республика ФВВ томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.
- 23 июль куни Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги Ақчакўл сув ҳавзасида бир оиланинг 3 нафар аъзоси вафот этганди.
- 36 ёшли аёл ва унинг 12 ва 10 ёшдаги қизлари ҳалок бўлган. Шу куни Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди.
- 31 июлда эса Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида жойлашган дам олиш масканида чўмилаётган 23 ёшли йигит чўкиб кетганди.
Изоҳ (0)