• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ визасига эга 55 млн хорижлик текширилади

    Президент Дональд Трамп маъмурияти АҚШ визасига эга 55 миллиондан ортиқ хорижликни ноқонуний ҳаракатлар содир этганини текшириш юзасидан доимий текширув остига олди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

    Foto: AP News
    Фото: AP News

    Давлат департаментининг маълум қилишича, ҳар қандай қонунбузарлик аниқланса, визалар бекор қилинади, агар шахс АҚШда бўлса, у депортация қилинади.

    “Текширув давомида барча мавжуд маълумотлар, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва иммиграция ёзувлари ҳам кўриб чиқилади”, дейилади департмент  баёнотида.

    Дональд Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддатида мамлакатдаги ноқонуний мигрантлар ва вақтинчалик визага эга шахсларни депортация қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат департаментининг таъкидлашича, Трампнинг инаугурация кунидан бери визалар бекор қилиниши 2024 йилга нисбатан икки баробар ошган, хусусан талабаларга виза бериш 4 баробар камайган.

    Давлат котиби Марко Рубио тижорий юк машиналари (трак) ҳайдовчилари учун ишчи виза бериш зудлик билан тўхтатилишини маълум қилган.

    “АҚШ йўлларида кўплаб хорижий ҳайдовчилар хавфсизликка таҳдид солаётганига гувоҳ бўляпмиз. Улар америкалик ҳайдовчиларнинг иш ўринларини олиб қўймоқда”.

    Миграция Сиёсати институти мутахассиси Жулиа Гелат эса бу текширувларнинг самарадорлигига шубҳа билдириб, шундай деди:

    “Ушбу 55 миллион рақам сайёҳлик визасига эга одамларни ҳам ўз ичига олади”.

    Янги қоидалар доирасида барча виза эгалари, шу жумладан уларнинг ижтимоий тармоқлари ва ҳужжатлари диққат билан ўрганилади.

    “Бизнинг мақсадимиз — АҚШ миллий ва жамоат хавфсизлигини ҳимоя қилиш”, дейилади давлат департаменти баёнотида.

    Одатда АҚШга келмоқчи бўлган хорижликларнинг аксариятидан, айниқса узоқ муддат ўқиш ёки ишлашни мақсад қилганлардан виза олиш сўралади. Қисқа муддатли сайёҳлик ёки бизнес ташрифлари учун 40 та Европа ва Осиё мамлакатлари фуқароларидан виза талаб қилинмайди. Улар тегишли ҳужжат олмасдан Қўшма Штатларда 3 ойгача қолиши мумкин. Айни пайтда, дунё мамлакатларининг аксарияти, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Россия ва Африка каби давлатлардан келадиган шахслар АҚШга саёҳат қилиш учун виза олишлари ва ариза топширишлари керак.

    Ҳафта бошида АҚШ Давлат департаменти маҳаллий, штат ва федерал қонунларни бузганлик учун 6 мингдан ортиқ талабалар визасини бекор қилганини маълум қилганди. Уларнинг аксарияти зўравонлик, маст ҳолда ёки гиёҳванд моддалар таъсирида машина ҳайдаш ва терроризмни қўллаб-қувватлашда айбланган.

    22 август, 11:29   Изоҳ (0)   305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#виза#хорижлик#текширув#Трамп#Марко Рубио

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил махфий маълумотлари: Ғазода қурбонларнинг 83 фоизи тинч аҳоли бўлган

    Дунё | 22 август, 13:55

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов юзма-юз музокара ўтказди

    Ўзбекистон | 22 август, 13:43

    Ҳабиб Нурмагомедов 40 миллион долларлик таклифни ҳам рад этди

    Спорт | 22 август, 13:36

    Оддий ҳужрани рад этган янги Рим папаси ҳашаматли саройда яшашга қарор қилди (видео)

    Дунё | 22 август, 13:32

    “Дўзах дарвозалари очилади”: Исроил ҲАМАСни огоҳлантирди

    Дунё | 22 август, 13:25

    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

    Реклама | 22 август, 12:00

    БМТ: Россия украиналикларга нисбатан жинсий қийноқлар қўлламоқда

    Дунё | 22 август, 13:10

    Колумбияда полиция вертолёти уриб туширилди, 12 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 22 август, 12:55

    Хитойлик аёл қамоқ жазосидан қочиш учун тўрт йил ичида уч марта фарзандли бўлди

    Дунё | 22 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.