• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Женнифер Лопес 56 ёшда: католик мактабида ўқиган, адвокатлик фирмасида ишлаган ва Тошкентда концерт берадиган машҳур хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида

    Кеча, 24 июль куни Женнифер Лопес 56 ёшини нишонлади. Раққосадан қўшиқчигача, актрисадан муваффақиятли тадбиркор аёлгача бўлган йўлни босиб ўтган Жей Ло истеъдод, матонат ва ўзига ишонч ҳар қандай чўққини забт этишга ёрдам беришининг тимсоли ҳисобланади.

    Болалик ва ўсмирлик даври

          Соцсети

    Женнифер Лопес Нью Йоркда яшовчи оддий пуэрторикалик оилада туғилган. Унинг болалиги мегаполиснинг марказий туманларида эмас, балки шаҳарнинг энг хавфли ҳудудларидан бири ҳисобланган нотинч Бронксда ўтган. Бўлажак юлдузнинг қариндошлари шоу-бизнес оламига алоқадор эмасди: отаси дастурлаш билан шуғулланган, онаси эса ўзини уй юмушларига ва фарзандлар тарбиясига бағишлаган. Бироқ бўлажак примадонна 5 ёшидаёқ қўшиқчилик ва рақс санъатини ўрганишни бошлаган.

    “Болалигимдан ҳамма нарсани бир вақтнинг ўзида қилишни хоҳлардим: қўшиқ айтиш, рақсга тушиш ва роллар ижро этиш. Мюзикллар оламига шўнғишни яхши кўрардим”.

    Женнифер Лопеснинг истеъдоди фақат мусиқа ва рақс билан чекланиб қолмаган. Мактаб йилларида у опа-сингиллари билан католик мактабида таълим олган, академик фанлардан ташқари спорт билан ҳам шуғулланган — югуриш, гимнастика ва софтбол мусобақаларида қатнашган. Жисмоний фаоллик қизга келишган қоматга эга бўлиш ва чидамлилигини ошириш имконини берган. Шунга қарамай, қийинчиликлар пайдо бўлганда Женнифер учун диққатини чалғитишнинг энг яхши усули черков хорида қўшиқ айтиш ва мактаб театрида иштирок этиш бўлган.

    Дженнифер Лопес - биография, новости, личная жизнь, фото, видео -  stuki-druki.com

    Женнифер ўрта маълумотни олгач, юридик коллежга ўқишга киради, аммо бу соҳа унинг қизиқишларига бутунлай ёт эканлигини тушунади. Биринчи семестрни тугатгач, у ўқишни ташлайди. Ота-онаси билан келишолмай, уйдан чиқиб кетади ва Манхеттенда ижарага олинган квартирада яшайди. Ўзини таъминлаш учун Лопес кундузи адвокатлик фирмасида ишлар, кечалари эса раққоса бўлиб ишларди.

    Вақт ўтиши билан уни театр вакиллари пайқаб қолишади ва Бродвейдаги мусиқали спектаклларда қатнашишга таклиф қилишади — тез орада Женнифер Европа бўйлаб олти ойлик гастрол сафарига жўнаган Бродвейнинг “Golden Musicals” ансамблига таклиф этилади. Бироқ халқаро гастролларга қарамай, Лопес натижалардан кўнгли тўлмайди, чунки у яккахон ижрочи эмасди.

    Жей Ло кинода

    Дженнифер Лопес - биография и личная жизнь актрисы

    Женнифер Лопеснинг кинодаги дастлабки қадамлари унинг ажойиб рақс маҳоратини намойиш этиш имконини берган кичик ролларда намоён бўлди. Ҳақиқий профессионал ютуқ “In Living Color” телешоусида иштирок этиши бўлди. У ерда Лопес икки йил давомида актёрлик маҳоратини такомиллаштирди.

    Кинодаги биринчи йирик ролини “Қаердадир” фильмида ижро этди. Ушбу лойиҳа унга мусиқий томошалар билан боғлиқ бўлган аввалги образлардан тубдан фарқ қиладиган драматик қаҳрамонни ижро этиш имконини берди.

    Кино карьерасидаги энг муҳим бошланғич нуқта “Менинг оилам” фильмида Мария ролини ижро этиши бўлди. Бу унга биринчи марта кино соҳасидаги мутахассислар эътиборини жалб қилишга ёрдам берди ва энг яхши иккинчи даражали аёл роли учун Independent Spirit мукофотига номзод бўлди.

            Кадр из фильма «Селена»

    Лопес бош ролни ижро этган “Селена” фильмининг чиқиши билан эътирофнинг янги босқичи бошланди. У машҳур қўшиқчи Селена образини экранда гавдалантириш имкониятини қўлга киритиш учун кастинглардан ўтишига тўғри келди. Фильм орқали актриса ўзининг актёрлик қобилияти ҳақидаги танқидчилар шубҳаларини ортда қолдириб, истеъдодини намоён қилди. Ушбу роли учун у биринчи марта “Олтин глобус” мукофотига номзод бўлди.

    Ҳақиқий ютуқ 1998 йилда Лопес Жорж Клуни билан бирга “Кўриш майдонидан ташқарида” фильмида рол ўйнаганида юз берди. У 1 миллион долларлик гонорар олиб, бундай молиявий натижага эришган биринчи Лотин Америкаси актрисасига айланди.

    Дженнифер Лопес (Jennifer Lopez): сколько лет | Биография и фильмография |  Фото | Песни | Личная жизнь, дети, свадьба с Беном Аффлеком | Новости

    Мусиқа соҳасидаги шуҳратининг ўсиши туфайли Лопес тез-тез романтик комедияларда бош ролларга таклиф этилди, бу ерда унинг машҳурлиги томошабинлар қизиқишини кафолатларди.

    2016 йилда у биринчи марта кўп қисмли лойиҳада ўзини синаб кўрди ва “Кўк туслар” сериалида бош ролни ижро этди. У ерда Федерал тергов бюроси томонидан коррупция бўйича терговга жалб қилинган полициячи образини яратди.

            Кадр из фильма «Стриптизерши»

    2019 йилда Лопес “Қайтадан бошла” комедиясида романтик образга қайтди, шунингдек, “Раққосалар” драмасида асосий ролни ижро этди. 2022 йилда актриса ўз шахсиятига мослаштирилган “Орзумдаги эркак” фильмида рол ўйнади. 2024 йил май ойида Netflix томошабинларга “Атлас” илмий-фантастик жанговар фильмини тақдим этди, унда бош рол яна Жей Лога насиб этди.

    Женифер Лопеснинг карьера йўли турли жанрларни қамраб олган 40 дан ортиқ ролларни ўз ичига олади: енгил романтик комедиялардан тортиб оғир руҳий драма ва кескин триллерларгача.

    Мусиқа карьераси

            Соцсети

    Жей Ло қўшиқчи сифатида 1999 йилда дебют қилган бўлса-да, унинг мусиқа соҳасидаги тез ривожланиши ёш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмаслигини кўрсатди. У санъат мактабига қатнаган Нью Йорк метро линияси рақами шарафига номланган “Оn the 6” альбоми Америка Billboard’ида ўнинчи ўринни эгаллади. “If You Had My Love” сингли бир неча ҳафта давомида жаҳон рейтингларида пешқадамлик қилди.

    Икки йилдан сўнг чиқарилган “J. Lo” номли иккинчи альбом Лопесга янада каттароқ муваффақият келтирди. У нуфузли “Грэмми” мукофотига бир неча бор номзод бўлди, ижоди бошқа санъаткорлар билан ҳамкорликда бойиди. Фаолияти давомида у 8 та альбом яратди.

    2014 йилда Лопес Бразилияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Питбул ва бразилиялик қўшиқчи Клаудия Лейтте билан биргаликда турнирнинг расмий қўшиғи “Wе Аre One”ни ижро этиб, миллионлаб мухлисларни ҳайратга солди.

    2018 йил кузида хонанда испанча “El Anillo” қўшиғи билан мухлисларни хурсанд қилди. Клип биринчи кунда 3 миллиондан ортиқ кўрилди, бир йил ичида эса умумий кўришлар сони чорак миллиардга яқинлашди.

              Соцсети

    2020 йил Лопес Super Bowl Halftime Show футбол мусобақасидаги чиқиши билан эътиборни тортди. У ерда Шакира билан ҳамкорликда “Jenny from the Block”, “Get Right” ва “Waiting for Tonight” каби ҳит қўшиқларини ижро этди.

    2025 йилда Женнифер Лопес “Up All Night: Live in 2025” номли халқаро концерт турини бошлади. Бу тур Европа мамлакатлари, Осиё минтақаси ва Африка қитъасидаги чиқишларни ўз ичига олган эди.

    Шу йилнинг 7 август куни жаҳон юлдузи Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ҳам халқаро концерти доирасида чиқиш қилади. 

    Шахсий ҳаёти

    Женнифер Лопеснинг шахсий ҳаёти доимо газета сарлавҳаларида ўрин эгаллаб келган. Юлдуз тўрт марта турмуш қурган ва икки фарзандни тарбияламоқда.

    Биринчи турмуш ўртоғи кубалик Оҳани Ноа Лопес билан 1997 йилда танишган, аммо улар бир йилдан сўнг ажрашган. Кейинчалик Ноа шахсий хатлар ва уларнинг муносабатларига оид махфий маълумотларни ўз ичига олган кундаликни ошкор қилишга уринган, бироқ суд бу материалларни тарқатишни маън этиб, уни Лопесга катта миқдорда товон пули тўлашга мажбур қилган.

    Хоум-видео Дженнифер Лопес станет достоянием общественности – ФОТО |  1news.az | Новости

    Кейинги танлов раққос Крис Жадд бўлиб, Лопес у билан 2001 йилда турмуш қурган. Уларнинг муносабатлари “Love don’t Cost a Thing” клипи устида биргаликда ишлаш жараёнида бошланган. Бироқ 2002 йилда эр-хотин ажралишларини эълон қилишган, бунга Криснинг оммавий ахборот воситаларининг ҳаддан ташқари эътиборидан норозилиги сабаб бўлган. Лопес Жаддга катта миқдорда товон пули тўлаган.

    Первый муж Дженнифер Лопес о ее браке с Беном Аффлеком: «Я желаю им  счастья, но долго это не продлится»

    Лопес учинчи марта 2004 йилда қўшиқчи Марк Энтони билан турмуш қурган. Бу никоҳдан Эмма ва Макс исмли эгизаклар дунёга келган. Бироқ ўн йилдан сўнг уларнинг муносабатлари ёмонлашган ва Лопес никоҳни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан, бу эса унинг учун оғир синов бўлган.

    Дженніфер Лопес та Марк Ентоні знову разом (фото) - glamurchik.tochka.net

    “Ҳеч қачон кўзим таги кўкармаган ёки лабим шишмаган, лекин шундай муносабатларим бўлганки, уларда қандайдир зўравонликни ҳис қилганман: ақлий, ҳиссий ёки сўз орқали”.

    2017 йилда унинг бейсболчи Алекс Родригес билан муносабатлари бошланди. 2018 йилда улар унаштирилганликларини эълон қилишди. Бироқ 2021 йилда улар ажралишди, аммо дўстона муносабатларни сақлаб қолишди.

              SIPA/Fotodom.ru

    Женнифер Лопес деярли 20 йил ўтгач, Бен Аффлек билан яна муносабатларни тиклади. 2022 йил апрель ойида жуфтлик унаштирилди ва июль ойида Лас-Вегасда никоҳ маросимини ўтказди.

    2024 йилда оммавий ахборот воситалари уларнинг никоҳидаги келишмовчиликлар ҳақида хабар берди, айниқса Беверли Ҳиллздаги оилавий уйларини сотишга қўйилиши шов-шувга сабаб бўлди. Июнь ойида ОАВ уларнинг иттифоқи бузилаётгани ва Аффлек Лопеснинг туғилган кунига келмаганини ёзди.

    Удар в сердце»: Дженнифер Лопес подала на развод с Беном Аффлеком в  годовщину свадьбы

    2024 йил август ойида юлдуз ажрашиш учун ариза берди, бироқ ўша йилнинг кузида уларни бирга кўришган, бу эса ярашиш эҳтимоли ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди. Расман уларнинг ажрашиши 2025 йил январь ойида, томонлар никоҳдан олдин сотиб олинган мулкни тақсимлаш тўғрисида келишувга эришганларидан сўнг якунига етди.

              Соцсети

    25 июл, 09:59   Изоҳ (0)   2389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.