Глобал давлат қарзининг ўсиш тенденцияси 2024 йилда ҳам давом этиб, 102 триллион долларга етди. Бу 2023 йилга нисбатан 5 триллион долларга кўп. БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси сабабларни тушунтирди.
UNCTAD ҳисоботига кўра, глобал давлат қарзининг тез суръатларда ўсиши кетма-кет юзага келган инқирозлар ҳамда суст ва нотекис ривожланаётган жаҳон иқтисодиёти билан изоҳланади.
Ҳисоботда қарз таркиби ва динамикаси бўйича ҳудудлар ўртасида сезиларли тафовутлар борлиги қайд этилган. Хусусан, ривожланаётган мамлакатларда давлат қарзининг номинал қиймати ривожланган мамлакатларга қараганда икки баравар тез ўсмоқда. Шунга қарамай, глобал давлат қарзининг 69 фоизи ҳали ҳам ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Энг кўп давлат қарзига эга давлатлар рўйхатида АҚШ пешқадамликни қўлдан бой бермаяпти. World Population Review порталига кўра, Қўшма Штатларнинг умумий қарзи 32,8 трлн долларни ташкил этади. Кейинги ўринни эса 15 трлн доллар билан Хитой банд этган.
Изоҳ (0)