• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Фақат зийрак томошабинларгина пайқай олган машҳур фильмлардаги яширин ишоралар

    Кўплаб режиссёрлар фильмда қандайдир сир ёки яширин маъно қолдиришни яхши кўради. Баъзи киношинавандалар буни дарҳол пайқашади, баъзи тафсилотларга эса йиллар давомида эътибор беришмайди.

    “Гарри Поттер”


    Умуман олганда, Хогварц дунёси кейинги воқеалар ривожини тушунишга ёрдам берадиган турли-туман деталларга бой. 

    Фильмлардаги кўп нарсалар етти рақами билан боғлиқ. Масалан, дастлабки икки фильмда квидиш кийимларида рақамлар йўқ эди, “Азкабан маҳбуси”дан бошлаб эса Гаррининг либосида етти рақами пайдо бўлади. Эсингизда бўлса, Гарри режалаштирилмаган еттинчи тилсим бўлиб чиқади.

    “Калмар ўйини”

    Биринчи мавсумда хона деворларида ўйинларга ишоралар борлигини кўпчилик пайқамаганди. Иккинчи мавсумда эса деворларнинг дизайни бир оз ўзгариб, осилиб турган одамчалар тасвирланганди. Фақатгина учинчи мавсум бу жумбоқнинг ечимини очди: бўм-бўш залнинг деворларида HODIE MIHI CRAS TIBI деган ёзув бор эди. Лотинчадан таржимаси “Бугун — мен, эртага — сен” деган маънони англатиб, ўйинда иштирок этишнинг хавфли ва ўлимга олиб келиши мумкинлигига ишора қиларди. 

    “Труман шоуси”

    “Труман шоуси” фильмида реалити-шоу ижодкорлари доимо турли маҳсулотларни реклама қилади. Мисол учун, Труманнинг экрандаги хотини нақшли оқ ипак халатда пайдо бўлади ва кейинроқ худди шу халат фильмда телекўрсатув томошабинларидан бирида кўрсатилади. Бу Труманнинг сохта воқелиги қанчалик тижоратга айлантирилганини яна бир бор таъкидлайди.

    “Престиж”

    Кристофер Ноланнинг фильмлари доимо сир-синоатлар ва маъноли ишораларга тўла. Жумладан, “Престиж” триллерида ҳам ечимни олдиндан илғаб олиш мумкин. Тажрибалардан ҳолдан тойган Роберт Энжер рақиби Альфред Бордендан ғойиб бўлиш сирини сўрайди: улар эгизак ака-укалиги маълум бўлади. Ҳаммаси шунчалик оддийки, буни олдиндан пайқаса бўларди. Шунчаки қушчанинг ғойиб бўлиш фокусини кузатаётган ва кейинчалик Альфред дан “Унинг акаси қаерда?” деб сўраган кичкина болани эсланг.

    “Титаник”

    Фильм бошида Роузнинг соч турмаги ва кийимлари анча расмий ва қатъий кўринишга эга. Қаҳрамон биринчи марта кўринган либоси эса оқ-қора йўл-йўл бўлгани туфайли маҳбуслар кийимини эслатади. Кейинчалик у Жекни севиб қолганда, сочлари ва кўйлаклари эркин кўриниш ола бошлайди.

    Роузнинг фильм бошида асосий зинапояда соат олдида Жек билан учрашиш учун кийган кўйлаги якуний саҳнада яна пайдо бўлади. Кўйлак айнан ўша-ўша, фақат ранги оқ. Шундан тахмин қилиш мумкинки, вафотидан сўнг Роуз жаннатга тушиб, у ерда севгилиси билан қайта учрашади ва шу билан соат олдида учрашиш ваъдасини бажаради.

    “Дедпул ва Росомаха”

    “Дедпул ва Росомаха” блокбастерида Жон Хюзнинг машҳур “Самолёт, поезд, машина” комедиясидаги ёниб кетган автомобиль кадрда пайдо бўлади. Бу бежиз эмас: Дедпул ролини ижро этган актёр Райан Рейнолдс бу фильмнинг, айниқса Жон Кенди персонажининг ашаддий мухлиси. Шу сабабли Дедпул ва Росомаханинг дўстлиги Жон Кенди ва Стив Мартин қаҳрамонлари ўртасидаги муносабатга ўхшаб ривожланади: жиддий ва жаҳлдор Росомаха эзма Дедпулни зўрға қабул қилади.

    Райан Рейнолдс асли канадалик эканини ҳисобга олсак, унинг ҳазил-мутойиба услуби яна бир канадалик актёр Жон Кенди таъсирида шаклланганига ажабланмаса ҳам бўлади. Жон Кендига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Райан Рейнолдс ҳатто у ҳақида ҳужжатли фильм суратга олишни режалаштирмоқда.

    “Тўлин ой қироллиги”

    Уэс Андерсон фильмларидаги ҳар бир майда-чуйда тафсилотни назорат қилиши ва энг синчков мухлислари учун яширин маъноларни қолдиришни ёқтириши билан танилган. “Тўлин ой салтанати” фильмида бош қаҳрамонни тез-тез илмий-фантастик романларни ўқиётганини кўриш мумкин. Бу китобларнинг бирортаси ҳам ҳақиқий эмас, бироқ улардан бирининг орқа муқовасида Фрэнк Гербертнинг “Дюна” асаридаги харита тасвирланган.

    24 июл, 12:40   Изоҳ (0)   3600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.