“ЦСКА” клубининг собиқ ҳимоячиси Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркиянинг “Башакшеҳир” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

“Клуб Файзуллаевни қўйиб юборсин. Туркия чемпионатини кўтара олмайди, унинг жуссаси жуда кичик. Олдин у ўз жарима майдонидан рақибникигача югурарди, дриблинг билан ёриб ўтиб, зарба бера оларди, ҳозир эса шон-шуҳратга берилиб кетган. Ҳозирги Файзуллаев – ъчаққон супургиъ, унинг ўйинида ҳеч қандай қизиқарли жиҳати қолмади. Ярим ҳимоячи сифатида нол даражада, бош билан ҳам ўйнамайди. Европа учун яроқсиз, Туркияда эса фақат ўртамиёна жамоалар учунгина мос. Уни арзон мураббо деб аташ мумкин, аммо ъчаққон супургиъ ундан-да яхши таъриф”, деди Пономарёв “Совспорт” мухбири Никита Вахитовга берган эксклюзив интервьюсида.
Аббосбек Файзуллаев яқин орада “Башакшеҳир”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Туркия клубида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам тўп суради.
Маълумот учун, Файзуллаев 2023 йил ёзидан бери “армиячилар” сафида ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у клуб учун 72 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)