Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Туркиялик машҳур ошпаз Бурак Ўздемир Тошкентдаги ресторанида Ўзбекистон байроғи акс этган ширинликни тайёрлаб берди.

Болливуд юлдузи Приянка Чопра турмуш ўртоғи билан АҚШнинг Майами шаҳрида ҳордиқ чиқараётган сурати билан бўлишди.

Таниқли телебошловчи Фарҳод Алимов ва Райҳон Латвия пойтахти Ригага саёҳат қилди. Жуфтлик ҳордиқ давомида суратлари ва тренд видеоларини обуначилари билан бўлишиб бормоқда.

Instagram’да Дилноза Кубаеванинг қиёфадоши топилди. Блогерга яқинлари актрисага ўхшашини айтишгандан сўнг у Кубаеванинг энг машҳур образи — Чарос сингари пардоз қилиб кўрди.
Раққоса Паризода, турмуш ўртоғи ва икки қизи Туркиянинг Бодрум шаҳрида оилавий ҳордиқ чиқармоқда. Уларга актёр Рихситилла Абдуллаев ҳам оиласи билан шерик бўлди.

Жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Расул Кушербаев синглисига Cobalt автомобилини совға қилди. У синглисига яхши ака бўлолмаганини, онасини йўқотганидан кейин энг яқин инсони синглиси бўлиб қолганини кўп бора ҳис қилаётганини айтди.
Актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг бувиси оғир аҳволда. У обуначиларидан ҳожи бувиси ҳаққига дуо қилишни сўрамоқда.
-nekIUtrp.avif)
Кино ва театр актрисаси Юлдуз Ражабова илк бор Малдив оролларига саёҳатга борди. Унга орол табиати илк кўришидаёқ ёққанини ёзмоқда.

Инстаблогер, актриса Хонзода Қамбарова турмуш ўртоғи билан ажрашаётганини маълум қилди. Бунда ўзининг ҳеч қандай айби йўқлигини айтди. “Мен ўзим учун яшайман. Ҳеч кимни ёмонламайман, шунча йил бирга яшадим. Кимдир бошқа инсонга туҳфа бўлиб, бошқаси эса жазо бўлиб келади. Мен эримга совға, у эса менга жазо бўлиб келди” дейди актриса. Бундан ташқари у обунчаларидан эрингиз қани деган саволни бошқа бермасликларини сўраган.
Изоҳ (0)