• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ташқи ишлар вазирлигимиз ухламасдан, журъатни йиғиб чора кўрсин” — Расул Кушербаев ўзбекларни итга тенглаштирган россиялик ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси эканлиги айтилаётган шахснинг ўзбекистонликларни итга тенглаштириб гапирган видеоси тарқалмоқда. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қатор муҳокамаларга сабаб бўлди. 

    Жумладан, экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев видеомурожаат қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон қонунчилигида миллатлараро адоват қўзғашга қаратилган ҳолатлар бўйича жавобгарлик мавжуд. Шу билан бирга, халқаро нормаларда ҳам инсоннинг келиб чиқишидан камситиш, ҳақорат қилиш, ноинсоний муносабат қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган. 

    “Бугунги рус жамиятининг аксарияти илгариги рус жамиятидек эмас. Бугун улар аламларининг, йўқотишларининг, мағлубиятларининг заҳрини кимга сочишни билмаётган жамият. Ва ҳарбий мафкура билан яшаётган жамият. Марказий осиёликларни, бир вақтлар колония қилиб босиб олиб фойдаланган бу халқ, кўпчилиги ҳали ҳам ўзининг шовинистик қарашларидан воз кечмаган. Жуда ҳам ҳурматли инсонлари, тенг муносабат қиладиган, зиёлилари бор. Шу билан бирга, миллатчилари ҳам уйғониб келяпти. Бугунги кунда уларнинг сафи кўпайиб боряпти. 

    Энди бир ками итга тенглаштириш қолганди ўзбекистонликларни. Бу сафар ҳам Ташқи ишлар вазирлигимиз журъатсизлик қилиб, мум тишлаб ўтирадиган бўлса, билмадим, бунақа ноинсоний, пасткаш муносабатнинг чегараси кўринмаяпти. Агар бизникилар бирортаси рус миллати вакилини итга, чўчқага ёки бирор нарсага тенглаштириб интернетга тарқаца, биласизми, қанақа жавобгарлик бўлади, қанақа реакция қилинади?! 

    Тошкентдаги мактабда рус тили ўқитувчиси билан боғлиқ муаммо келиб чиққанида Россия ТИВ вакили Мария Захарова чиқиб изоҳ сўраганди”, дейди Расул Кушербаев.

    Унинг айтишича, бу ерда бутун миллат таҳқирланяпти, камситиляпти. 

    “Билмадим, шунда ҳам Ташқи ишлар вазирлигимиз индамай кузатиб, уларга пахта қўйиш билан овора бўлса, билмадим, эртага бундан баттар нарсаларга тенглаштирилади. Халқаро шартномаларимиз бор, давлатлараро муносабатлар бор. Биз келишганмиз-ку, ўртамиздаги ҳамма ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар борми, ҳаммаси ўзаро тенглик, бир-бирини ҳурмат қилиш асосида бўлади, бир-биримизни камситмаймиз деганмиз. Давлатлараро муносабатларда тенгмиз, деб тан олинган-ку”, дея қўшимча қилади Кушербаев.

    Расул Кушербаев россиялик сиёсатчилар қилаётган пасткаш муносабатларга Ташқи ишлар вазирлиги, ваколатли идоралар бирор марта нормал даражада муносабат қилмаганини айтиб ўтди.

    “Ташқи ишлар вазирлигимиз ухламасдан, журъатни йиғиб чора кўрсин, шунда одамлар ҳам тинчланади”, дейди у.

    Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари

    Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунга Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг “Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати”га киритилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилганди.

    Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни рўйхатга киритиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгашининг, Сенати кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

    Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.

    Тошкентдаги мактабда содир бўлган ҳолат

    2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини урди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Facebook’даги “Потребител.уз” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.

    Мария Захарова Россия Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни сўраганини айтди.  “Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз”, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, болани урган аёл синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, видеодаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган. Воқеадан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

    Шу билан бирга, ушбу аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этгани аниқланди. Қизи ўқийдиган бошқа мактабда мактаб директори ўринбосари бўлган аёлга жисмоний куч ишлатган, Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.

    Бундай қилмиши учун унга 25 сентябрь куни 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 380 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланганди.

    19 январ, 23:34   Изоҳ (0)   41120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#номақбул

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уруш кўрган гўдаклар. Украинадаги болалар тақдири

    02.07.2024, 17:08

    Аёлларга ҳуштак чалма, кўчада қўй сўйма: Россияда мигрантлар учун курс ишлаб чиқилди 

    17.07.2024, 11:45

    Россия АҚШ ўз ядровий салоҳиятини оширишига тайёрланмоқда — Россия ТИВ 

    18.07.2024, 20:07

    Шольц НАТО ва Россия ўртасидаги урушнинг олдини олишга ҳаракат қилаётганини айтди

    25.07.2024, 23:00

    АҚШ Грузияда “рангли инқилоб” тайёрламоқда — Россия ташқи разведка хизмати

    26.08.2024, 23:57

    Хитой ва Бразилия ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан огоҳлантирди

    28.09.2024, 21:45

    Россия вакилларига БМТ Бош ассамблеяси мажлисига бориш учун АҚШ визалари берилмади

    09.10.2024, 18:22

    Ўзбекистон ИИВ болаларнинг ҳайвонларга тақлид қилиш ҳолатлари учраётганидан огоҳлантирди

    13.10.2024, 18:01

    “Ўзбеклар ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас” — Алишер Қодиров 

    20.10.2024, 14:52

    Польша Познандаги Россиянинг бош консуллигини ёпади

    22.10.2024, 19:41

    Россия ТИВ Польшадаги консулликнинг ёпилишига “оғриқли жавоб” қайтаришга ваъда берди

    22.10.2024, 20:40

    Швеция Грузия билан бевосита ҳамкорликни тўхтатади

    29.10.2024, 20:45

    Песков Эрдўғоннинг Украина бўйича таклифини номақбул деб атади 

    18.11.2024, 20:20

    Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, кучга кирган янги қонунлар, Андижон вилояти бўйича йиғилиш: 18 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    18.11.2024, 23:20

    Путин Курск вилояти раҳбарини Украина армияси ҳужуми ортидан алмаштирди

    06.12.2024, 16:31

    Bloomberg Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилишини айтди 

    15 январ, 23:25

    АҚШ Қирғизистон банкига қарши санкция қўллади

    16 январ, 10:10

    Эгаридан тушови қимматга тушган топ 4 завод: катта иқтисодий лойиҳаларнинг ортидаги қўрқинчли рақамлар

    16 январ, 11:09

    “Азов”чилар Торецк йўналишида 20 дан ортиқ россияликни асир олди 

    16 январ, 13:33

    Франция Украинага қўшин киритиш бўйича махфий машғулотлар ўтказди

    16 январ, 12:15

    Ҳиндистон Россиядан жанг майдонидаги фуқароларини қайтаришни талаб қилди

    16 январ, 14:28

    “Европа Украина армиясисиз Россияга дош беролмайди” — Зеленский 

    16 январ, 17:24

    Тожикистонлик ўсмир Россия мактабида теракт уюштиришга уринишда айбланмоқда 

    16 январ, 19:40

    Москвадаги Ғалаба парадида Шимолий Корея ҳарбийлари иштирок этади 

    16 январ, 21:09

    Путиннинг Украинага ҳужумини танқид қилган тожикистонлик 7 йилга қамалди

    17 январ, 17:25

    Россия ва Эрон тажовуз ҳолатларида томонларнинг ҳаракатларини белгилаб берувчи шартнома имзолади

    17 январ, 22:45

    Блинкен: “Трамп Украина учун фойдали келишувга эриша олади”

    18 январ, 09:55

    Арманиларнинг АҚШ ва Франциядаги “яширин кучи” ёхуд арман лоббисининг сиёсий таъсири

    19 январ, 11:59

    Россия Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди, қурбонлар бор (фото)

    18 январ, 19:41

    Сурияда Россия товарларини сотиш тақиқланди

    19 январ, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.