• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда педагогларни касбий ривожлантиришнинг янгича тизими йўлга қўйилади

    Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Узлуксиз касбий ривожлантириш тизими — ходимларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи тизим.

    Президентнинг 2024 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб узлуксиз касбий ривожланиш вертикал тизими (вазирлик—малака ошириш муассасаси—таълим ташкилоти) жорий этилиши белгиланган. У мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган таълим дастурларига асосланган.

    Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари учун ишдан ажралган ҳолда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган малака ошириш курслари ташкил этилади.

    Раҳбар кадрлар учун малака ошириш курслари менежерлик ўқув курслари асосида, педагог кадрлар ва мутахассислар учун эса уларда замонавий малакаларни шакллантиришга қаратилган вариатив (танлов) ва инвариант (мажбурий) модуллардан иборат таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.

    Ҳукумат қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    У қуйидагиларни белгилайди:

    • узлуксиз касбий ривожланиш тизими, унинг мақсади ва асосий вазифалари;
    • узлуксиз касбий ривожланиш турлари ва уларни ташкил этиш тартиби;
    • узлуксиз касбий ривожланиш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш.

    Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг асосий мақсади — ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашдан иборат.

    Президентнинг 2024 йил 21 июндаги қарори билан Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилган.

    “Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорларни кўпроқ таклиф этиб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур. Янги замон кишиси, келажагимиз бунёдкорлари мактабда тарбияланади. Таълимсиз келажак йўқ”, деган эди Шавкат Мирзиёев ушбу институтига ташриф буюриб, янгиланган шароитлар билан танишганда.

    Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг анъанавий, муқобил ҳамда дуал шакллари, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари асосида ўқитиш жорий этилган.

    26.12.2024, 09:30   Изоҳ (0)   5027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #педагоглар#касбий ривожлантириш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Шерматов: мактабларда эркак ўқитувчилар кўп бўлса, тартиб-интизом ҳам жойида бўлади

    16.08.2018, 09:52

    Имконият яратишми ё ортиқчи даҳмаза. Ўқитувчилар фаолиятини лицензиялашдан нима наф?

    22.12.2019, 12:53

    Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблар рейтинги эълон қилинди

    04.10.2022, 01:35

    Ўзбекистонда таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

    17.02.2024, 09:40

    Мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билими ягона назорат материаллари асосида баҳоланади

    28.03.2024, 21:27

    “Ишонмасак сайловга киришмаган бўлардик” — Алишер Қодиров парламент сайловларида ғалаба қозонишига ишонишини билдирди

    27.08.2024, 11:45

    Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларинг рейтинги эълон қилинди 

    28.09.2024, 08:10

    Шавкат Мирзиёев педагогик маҳорат миллий институтида янгиланган шароитлар билан танишди (фото)

    30.09.2024, 16:25

    Ўзбекистонда малака сертификатидан юқори балл олган ўқитувчиларга қўшимча 70 фоиз устама берилади

    30.09.2024, 14:10

    Президент ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади 

    30.09.2024, 20:54

    Хитойда ўқитувчилардан “загранпаспорт”ларни топшириш талаб этилмоқда 

    07.10.2024, 12:25

    Шавкат Мирзиёев Навоийдаги политехникумни бориб кўрди 

    31.10.2024, 21:58

    Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади

    07.11.2024, 17:31

    Мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар: янги мавзуларни ўзлаштириши учун уларга қандай ёрдам бериш керак?

    21.11.2024, 14:30

    Муаммо ва ечим: ўқитувчи ва хулқи бузуқ ўқувчилар ўртасидаги низоларни қандай ҳал қилса бўлади?

    18.12.2024, 17:59

    Янги мактаб ва боғчалар, ватанпарварлик дарслари, педагогларнинг малака тоифаси: 2025 йили таълим тизимида қандай янгиликлар бўлади?

    24.12.2024, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.