Таниқли актёр бўлиш учун исм ва фамилия осон эсда қолиши, бошқаларникидан фарқли бўлиши муҳим. Шу сабабли актёр, қўшиқчи ва блогерлар кўпинча тахаллус остида ижод қилади.
Жулианна Мур
Асл исми — Жули Энн Смит

“Оскар” совриндори Жулианна Мур актрисалик фаолиятининг бошида актёрлар гилдиясида унинг исми аллақачон борлигини билиб қолгач, ўзига тахаллус излайди. Чунки АҚШда “Смит” фамилияси кенг тарқалган бўлиб, ёш актрисанинг танилишига халақит қилиши мумкин эди.
Шу сабабли Жули отасининг фамилияси — Мурни олади. Онасининг исмидан воз кечмаслик учун эса ўз исми Жулига онасининг исмини ҳам қўшади. Шундай қилиб, Жулианна Мур тахаллуси пайдо бўлади. У “Катта Лебовски”, “Ганнибал”, “Бу телба муҳаббат” каби кўплаб фильмлар орқали танилган.
Вайнона Райдер
Асл исми — Вайнона Лора Ҳоровиц

90 йилларнинг актрисаси Тим Бёртоннинг “Битлжус, Битлжус” фильми орқали яна машҳурликка қайтди. Аслида унинг фамилияси Ҳоровиц эди, аммо фаолиятидаги биринчи фильми — Девид Зелсернинг “Лукас”ида иштирок этиш учун кастиннга келганида ўзини бошқа исм билан таништиради.
Кейинчалик Вайнона бу фамилияни тасодифан танлаганини сўзлаб берган: кастинг учун режиссёр билан суҳбат вақтида Митч Райдер мусиқаси янграб турган ва бўлажак актриса шошилинч тарзда ўзига янги исм қўйган.
Жейми Фокс
Асл исми — Эрик Марлон Бишоп

“Рей” фильмидаги Рей Чарльз образи учун “Оскар” олган бу актёр аслида фаолиятини стендапдан бошлаган. Ўша вақтда аёл комиклар жуда кам бўлгани учун аввало улар биринчи бўлиб саҳнага чиқишган. Жейми эса навбат кутиб қолмаслик учун аёлга ҳам, эркакка ҳам бирдек мос келадиган нейтрал исм — Жейми Фоксни танлашга қарор қилган.
Вупи Голдберг
Асл исми — Керин Элейн Жонсон

Таниқли актриса ва комедия устаси Вупи Голдбергнинг асл исми Керен Элейн Жонсон. Вупи номи “Wҳоопее Cушион” — кулгили овоз чиқарувчи ёстиқча) сўзидан олинган. Ёшлигида у жуда шўх ва ҳазилкаш бўлгани учун дўстлари унга шу лақабни қўйишган. Голдберг фамилияси эса унинг онасига тегишли.
Даян Китон
Асл исми — Даян Ҳолл

“Чўқинтирилган ота”, “Манхеттен” ва “Ёш ота” фильмлари юлдузи Даян Китон бу онасининг қизлик фамилияси билан ижод қилади, чунки Голливудда Даян Холл исми билан бошқа актриса аллақачон рўйхатдан ўтган.
Бироқ кейинчалик у асл фамилиясини қайта ишлатади. У Вуди Алленнинг “Энни Холл” фильмида бош ролни ўйнайди. Бу рол унга 1978 йилда “Оскар” олиб келади.
Мартин Шин
Асл исми — Рамон Херардо Антонио Эстевес

“Қўлингдан келса, тутиб ол”, “Апокалипсис” фильмлари юлдузи Мартин Шин тахаллусини машҳур архиепископ Фултон Шин шарафига олган. Эстевес ўзининг ҳақиқий исми билан чиқишка журъати етмаганидан доим афсусланган. Унинг ўғли Карлос Ирвин Эстевес ҳам актёрликни танлади ва отасининг тахаллусини мослаштириб олди. Шундай Аммо Чарли Шин отасидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон бу танловидан афсусланмаган.
Изоҳ (0)