АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг “Қиёмат куни самолёти” сифатида танилган Boeing E-4B Nightwatch борти Яқин Шарқдаги кескинлик фонида бошқа авиабазага парвоз қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум қилинишича, учоқ Божер Сити шаҳридан (Луизиана штати) ҳавога кўтарилган. У қирғоқ бўйлаб учиб, Виржиния ва Шимолий Каролина чегараси атрофида ҳалқа ясаган. Шундан кейин эса Мериленд штатидаги Эндрюс авиабазасига қўнган.
Самолёт АҚШ президенти ва мамлакат олий раҳбарияти учун ядровий можаро ҳолатида ҳаводаги қўмондонлик пункти ҳисобланади. У одатда Луизиана штатидаги Барксдейл ҳарбий базасида жойлашган. Учоқнинг ҳавога кўтарилиши ва Эндрюс авиабазасига етиб келишининг аниқ сабаби номаълум. Бу Эрон-Исроил можаросининг кескинлашуви туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)