• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Безори ўқувчи сифатида рўйхатда турган, раққоса бўлолмаган, “Алданган аёл” фильмидаги роли билан машҳурликка эришган Райҳон Уласенова 43 ёшда

    Профессионал бошловчи, кино ва сериаллардаги роллари билан танилган, “Зирапча” телешоусида лойиҳа директори бўлган Райҳон Уласенова 16 июнда 43 ёшни қаршилади. Зиёлилар оиласида таваллуд топган актрисанинг шодон болалиги, ҳаёт йўли ва ижодий фаолиятига назар соламиз.

    “Дадам кийим шкафимни ёқиб юборган”

    Кичкина Райҳон болалигида шу қадар қайсар бўлганки, қаттиқ хархашаси туфайли отаси барча кийимларини ёқиб юборганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Мен дунёга келмасимдан аввал отамни Наманганга йўлланма асосида ишга жўнатишган экан. Укам иккимиз Наманганда туғилдик, болалигимизнинг энг ширин дамлари ўша ерда ўтди. Отам яхши лавозимда ишлашига қарамай, бизни санъатга йўналтириш учун беш йилдан сўнг Тошкентга қайтиб келди. Жаҳонгир иккимиз “Булбулча” болалар мусиқа ва рақс дастасига қатнай бошладик. Илк гастрол сафарим 6 ёшимда Омск шаҳрига бўлган. Мен бир қанча болалар билан халқаро танловда иштирок этганман.

    1987 йил 16 июнда 5 ёшга тўлганим муносабати билан менга ўзим хоҳлаган кийимимни олиб беришган. Нима танлади деб ўйлайсиз? Шу иссиқда болалар дўконидан қалин капюшонли палто топиб, ўшани олдирдим. Эртасига боғчага боришим керак, онамга палтода кетаман деб хархаша қилдим. Онам учун бу одатий ҳол эди, чунки мен ҳар куни шкаф олдига туриб олиб, соатлаб кийим танлаб, ўзим танлаган кийимимни кийиб кетар эдим. Ҳар доимгидек онам мулойимлик билан “Қизим, ҳозир иссиқ, палто киймай қўяқол” дедилар. Мен эса баттар ер тепиб, йўқ, шуни кияман, деб инжиқлик қилдим. Охири дадам чидамасдан хонага кириб, шкафни кийим-пийими билан ёқиб юбордилар... Мен барибир айтганимни қилиб палтода кетдим, чунки кийишга бошқа кийим йўқ эди-да, дея кулиб хотирлайди актриса болалигини.

    “Онам совчилар айниб кетишидан қўрққан”

    Райҳон профессионал раққоса бўлиш учун бир неча йил таҳсил олган. Аммо у бугун санъатнинг бутунлай бошқа турида фаолият юритади.

    Фото: Instagram

    — Беш ёшимдан то мактабни тамомлагунга қадар рақс билан жиддий шуғулланганман. Мактабни битиргач, Хореография олийгоҳида ўқиш ниятим бор эди. 11-синфни битиришим арафасида уйимизга совчилар кела бошлади. Қўшнилардан бири мени раққоса деб таърифлаган экан, улар айниб кетишибди. Ана шу воқеадан кейин онам бу соҳани эгаллашимга қарши бўлди. Хореографиядан ташқари, исталган институтга киришинг мумкин, дейишганидан сўнг рақс мактабидан унча узоқ бўлмаган Маннон Уйғур номидаги санъат олийгоҳига (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига) ҳужжат топширганман. Рақсга бўлган меҳримни актрисалик эгаллади, дейди Райҳон.

    “Университет раҳбарлари ҳам кийиниш услубимни ўзгартиролмаган”

    Актриса бир неча йил давомида санъат олийгоҳида талабаларга таҳсил берган. У институтда ишлаган йилларини, ҳеч ким уни ўз фикридан қайтаролмаганини хотирлайди.

    Фото: Instagram

    — Йиллар ўтиб, бир куни институтга кириб келаёцам, эшик тагида проректор ва ректор мени кутиб олди. Мен табиийки, улар билан саломлашдим ва проректор: “Райҳон, нега оқ кўйлак ва қора юбкада эмассиз?” дея сўз бошлади. “Чунки мен талаба эмас, ўқитувчиман”, дедим. Проректор энди домлалар ҳам формада келиши тартибга киритилганини айтди. Мен “Ҳурматли проректор, мен талабалар билан аудиторияда тенгма-тенг ишлайман. Менга саҳнада юбка ноқулайлик яратади, рухсатингиз билан шимда келсам бўладими?” дедим. У эса ҳамма форма кийишини айтди. “Майли, агар институтимиз уставида шу нарса кўрсатилган бўлса, мен розиман. Чунки мен қонунни ҳурмат қиламан. Кўрсатинг ҳужжатни”...

    Шу пайт суҳбатимизга ректоримиз қўшилиб, менга дарсга боришимга рухсат берди. Бир оздан сўнг ректоримиз ортимдан чақирди: “Тўхта, кичкиналигингда отанг билан дарс беришга келиб, оёғимиз тагида ўралашиб юрардинг. Катта бўлиб, форма киймайман дейишингни қара” деди. “Устоз, мен мактабдаям форма киймаганман, институтда ҳам, энди домла бўлганимда киймай. Мени болалигимдан танийсиз, отам раҳматлини ҳам яхши билгансиз. Ҳаттоки дадам ёзнинг иссиғида устимдаги палтони ечиб ололмаган. Кийгим келгани учун ёзнинг иссиғида боғчага капюшонли палто кийиб борган қизман” десам кулиб юборди. “Отангга ўхшаб отдан тушсанг ҳам эгардан тушмайсан-а? Майли, боравер, қайсар!” деганди, дея эслади актриса.

    “Алданган аёл”даги ролим ташриф қоғозимга айланди

    У “Алданган аёл” фильмигача ўнлаб кино ва сериалларда турли жанрдаги ролларни талқин қилган бўлса-да, бироқ шу фильмдаги Моҳира роли орқали халққа актриса сифатида янада танилган.

    Фото: Скриншот

    — Менга илк машҳурликни айнан бирор ролим эмас, балки “Олтин тож” кўрсатуви олиб келган. Шу туфайли кўп ижодкорлар мени бошловчи сифатида таниган. Вақт ўтиб, актрисалик маҳоратим режиссёрлар назарига тушгач, киноларга таклиф эта бошлашди. Лекин оилавий шароит, сценарий маъқул келмагани ёки съёмка жараёнларининг оиламдан узоқ жойларда ойлаб давом этишига яқинларим рози бўлмаганлиги учун ўнлаб сценарийларга рад жавобини беришимга тўғри келган. Аммо орадан йиллар ўтгач, “Алданган аёл” фильми актриса сифатида тан олишимга сабаб бўлди ва бу менинг ташриф қоғозимга айланди, десам сира янглишмайман, дейди актриса.

    “Театрда мени қайта кашф қиласиз”

    Райҳон Уласенова 20 йил давомида “Илҳом” театрида фаолият юритган. Бироқ одамлар уни телебошловчи ва киноактриса сифатида танийди. Хўш, ибратхона ҳақида у нима дейди?

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — Балки, театримизда барча саҳна асарлари рус тилида қўйилганлиги ва томошабинлар ҳам русийзабон бўлганлиги боис бу даргоҳни кўпчилик билмаса керак. Аммо ўзига яраша мухлислари бор ва ҳар бир спектаклда зал тўлади. Тўғри, мени театр актрисаси эканлигимни аксарият ўзбек томошабинлари билишмайди. Бироқ улар ҳам иккинчи уйимга ташриф буюришса, Райҳон Уласеновани ўзлари учун қайта кашф қилишлари шубҳасиз (кулади).

    Бу гапни бекорга айтганим йўқ. Бир сафар маҳоратли кинорежиссёр Ҳилол Насимовни театримизга спектакл кўргани таклиф қилсам, улар томоша тугагач, “Очиғи, сизни бу даражада катта амплуадаги актриса, дея сира ўйламагандим. Спектаклни кўриб эса қирраларингиз кўплигини билдим ва ўзим учун қайтадан кашф этдим”, деганди. Ўшанда ижодий маҳоратимни мунтазам чархлаб турувчи театр актёри эканлигимдан яна бир бор фахрланганман, дейди у.

    “Зирапча” елкамдаги энг катта масъулият бўлган”

    Райҳон Уласенова Ўзбекистонда шов-шувларга сабаб бўлган кўп мавсумли “Зирапча” реалити-шоусида мактаб директори вазифасини ўтаган. Бу лойиҳа унинг учун энг масъулиятли вазифалардан бири бўлганини яширмайди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — “Зирапча” телелойиҳаси устида иш олиб борилаётганида “Ойдин ҳаёт”дан ажралмай, ҳар иккисида ҳам фаолият юритаётгандим. Лойиҳа раҳбарияти розилигини олгач, сўнг “Зирапча”да ишлашни бошладим. Аввалига кўп иккиланишлар бўлди. Негаки елкамда жуда катта масъулият бор эди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор, рағбат ва меҳр кўрсатишда қийналмасмиканман, дея оила аъзоларим, яқинларим ва устозларим билан маслаҳатлашган ҳолда лойиҳага астойдил енг шимариб киришдим.

    Биз “Зирапча” орқали нафақат ўн икки нафар қизни, балки экран орқали томоша қилаётган кўплаб сингилларимизнинг ҳам ҳаётида ижобий томонга бурилишга ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз. Ижтимоий тармоқларда қолдирилаётган изоҳларга кўз югуртирганимда “Опа, бу лойиҳани томоша қилиб, ўзимизга ойна тутгандек бўлдик. Биз хато иш қилаётган эканмиз. Ҳатто ўз жонига қасд қилиш даражасига етиб келгандик. Бу нотўғри иш ва гуноҳлигини тушуниб етдик”, деган фикрларни ҳам ўқидим. Бу эса ижодий жамоанинг мақсади озми-кўпми ўз мевасини бераётганидан нишонадир, дейди Райҳон Уласенова.

    “Бошловчилик фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўлганман”

    Райҳон Уласенова “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Ойдин ҳаёт” ток-шоусида узоқ йиллар бошловчилик қилиб келган. Хўш, актриса кўрсатувдаги фаолиятини нега тўхтатганди?

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    — “Ойдин ҳаёт”ни тарк этишимга асосий сабаб қилиб “Зирапча”ни кўрсата олмайман. Мен ва бошловчиликдаги ҳамроҳим Рихстилла Абдуллаевни тонгда, тўғридан-тўғри эфирга таклиф қилишди. Аммо биз тиғиз иш тартибимиз туфайли тонгда тасвирга олиш ишларига келолмаслигимизни айтдик. Шундан сўнг ўрнимизга бошқа бошловчиларни танлашди. Ҳаттоки яқингача бошловчилик қилган бу кўрсатувга ўзим меҳмон сифатида бориб келдим ва шундан сўнг кўрсатувдан бўшаш вақти келганини тушуниб етдим. Табиатан жуда рашкчи инсонлигим боис кўрсатувни бошқа бошловчилардан қизғандим ҳам, дейди кулиб актриса.

    “Мендирман Жалолиддин” сериали учун турк тилини ўрганганман”

    Райҳон Уласенова катта масштабда суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериалида суратга тушган. Суратга олиш ишлари Туркияда бўлгани сабабли у ўзбек ҳамкасблари билан бир неча йил ўша ерда яшашига тўғри келган. У сериалда Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси ролини ижро этган.

    Фото: Instagram

    — “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалида ўзим учун ҳаракат қилмадим, балки бутун Ўзбекистон учун ҳаракат қилдим. Бу жуда ҳам катта масъулият, ушбу масъулиятни ҳис қилиб меҳнат қилдик. Турк тилини яхши ўрганишимиз лозимлиги сабабли сериаллар томоша қилдим. Биз ҳам ролимизни турк тилида ижро этдик. Туркларда тайёргарлик мактаби жуда ҳам кучли экан.

    Ҳамма нарсада, масалан, тўй қиласизми, байрамми, тадбирми, тайёргарлигингиз яхши бўлмаса, демак ўша лойиҳа яхши бўлмайди. У хоҳ спектакл бўлсин, хоҳ кино, фарқи йўқ. Шу каби бундай катта лойиҳага ҳам катта тайёргарлик кўриш керак. Шу нарса бизни жуда ҳам ўзига жалб этди. Балки, биз қилич тутмасмиз, балки от минмасмиз, лекин бутун жамоа ҳаммаси шу ишни қилиши шарт. Шартномага қўл қўясиз: эркаклар, аёллар бир хил вазифани бажаради. Мен чарчаб қолдим, мен аёлман деган гап йўқ. Аскарлар сингари ишладик, меҳнат қилдик.

    Ушбу сериалда суратга тушаётганимдан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Бу фаолиятимдаги энг катта лойиҳа. Айнан шу лойиҳада гонорар ҳақида умуман гаплашмадик. Мен учун гонорар эмас, ижод маҳсулим жуда-жуда керак. Гонорарим меҳнатимга яраша, деган актриса сериални суратга олиш ишлари давомида.

    “Бошловчилик қилаётган айримларга эътирозим бор”

    Райҳон бугунги кунда тўй-ҳашамлардаги қиммат бошловчилардан бири. У бир тадбирда хизмат қилиб беришни 600 долларга баҳолайди. Профессионал бошловчининг бу соҳага кириб келган айрим актёр ва актрисаларга эътирози йўқ эмас.

    Фото: Instagram

    — Бизнинг соҳа бўйича махсус билимга эга бўлмай туриб, бошловчилик қилаётганларга бир оз эътирозим бор. Масалан, фильмлар съёмкасида шифокор ролини ўйнашимиз мумкин. Лекин ҳаётда жарроҳлик столи олдига бориб, беморларга тиғ тутолмаймиз ёки укол қилолмаймиз. Чунки бизнинг тиббиёт соҳасида етарлича билим ва уқувимиз йўқ. Шундай экан, бошловчиликка қизиқиши борлар йиллаб олий даргоҳда ўқимаса-да, қисқа муддатли курсларда устозлар сабоғини олишларини ва бошловчиликка уқув билан ёндашишларини истардим, дейди у.

    “Қизимнинг ҳаёти қил устида турганда Аллоҳга ваъда берганман”

    Актрисанинг қизи Моҳинур туғуруқхонада мўжиза сабаб омон қолган, шундан кейин у қизининг исмини ўзгартириш фикридан қайтган.

    Фото: Райҳон Уласенованинг шахсий архивидан

    — 2008 йилнинг 22 январи соат чамаси икки эди. Ўша йили аномал совуқ бўлганди. Турмуш ўртоғимга “Жоним, туринг, йўлга чиқайлик, менимча вақти келди” дедим. Қор гупуллаб ёғмоқда, ҳатто ёнингиздаги одам ҳам кўринмайди. Кўча шу даражада совуқ эдики, машинамиз ўт ололмаган. Машинани амаллаб ўт олдирдик, лекин печка музлаб қолганидан ишлатолмадик. Турмуш ўртоғим мени кўрпага ўраб, машинага ўтқазган, мен эса йўл бўйи дард ютиб, йўлимиз сал бўлса ҳам кўриниши учун ойнани ишқалаб кетдим.

    Йўл бўйи эрим “Қизимизнинг исмини Моҳинур қўямиз. Қара, қор ёғса ҳам ой нурини сочиб турибди, бу бежизга эмас”, деди. Мен эса исмини Ясмин қўямиз дердим. Соат 7:45 да қизим дунёга келди. Кунлар ўтди, эрим яна: “Райҳон, қизимизнинг исмини Моҳинур қўямиз, онамларни ҳам тушларига кирибди — набирам Моҳинур исми билан туғилди, деб”, дедилар. Мен эса: “Йўқ, иккинчи фарзандга сен исм берасан, дегандингиз, исми Ясмин”, дедим. Эрим яна яхшилаб ўйлаб кўришимни, эртага эрталаб ҳужжат олишини айтди.

    Фото: Райҳон Уласенованинг шахсий архивидан

    Кечаси тўсатдан боламнинг мазаси қочди. Докторлар соппа-соғ болага нима бўлганини тушунмай талвасада қолди. Ўшанда қор парчалари орасидан нур сочиб турган ойнани кўриб, ўкириб йиғладим. Тиз чўкиб Аллоҳга ёлвориб, “Ё Аллоҳ, хато қилган бўлсам, мени кечир, боламга шифо бер. Қизим Моҳинур тузалиб кетса, бошимни саждага қўяман. Ўзим ҳам, болаларим ҳам буюрилган вақтда саждада бўлишади”, деб ўша куни Яратганга ваъда берганман. Тонг саҳарлаб эримга қўнғироқ қилиб, ҳужжатларни Моҳинур исми билан олишларини илтимос қилганман, дейди актриса.

    “Қизимга уй ишларини қилгани учун ойлик тўлайман”

    Актриса қизига ҳар ой уй ишларини қилаётгани учун ойлик тўлайди ва шу орқали унга моддий томонлама тарбия бераётгани ҳақида айтади. “Охирги уч-тўрт йил ичида қизим бирор марта пул сўрамаган” дейди актриса.

    Фото: Instagram

    — Мен ҳар ой қизимга пул тўлайман. Нима сабабдан бу ишни қилаётганимни сўрашингиз мумкин, аслида мен битта ўқ билан иккита қуённи ураман. Охирги уч-тўрт йил ичида қизим бирор марта пул сўрамаган. Ўзининг пулига iPhone 14 сотиб олди. Мен уни гўёки қилаётган ишлари учун рағбатлантиряпман-у, лекин қайсидир маънода ўзи пул ишлаб топяпти.

    Қизим ўз пулини авайлайди, ортиқча ишлатиб қўймайди ва ўзи олган нарсаси жуда ҳам қадрли бўлади. Масалан, Дубайда қулоқчинини йўқотиб қўйди, уни уч йил олдин ўзининг пулига сотиб олган эди. Кейин мен уни топишим керак, шунча пулга сотиб олганман, деди. Охири топдик.

    Фото: Instagram

    Ёшлигимизда кичкина театр студиямиз бўларди, отам ишга бориб келганимиздан сўнг ҳаммага ойлик тўларди. Бу пулларни оиланики деб олиб қўймасди, ҳаммага ойлик тўларди. Контрактимизни ҳам ўзимиз тўлаганмиз, кийим-кечагимизни ҳам ўзимиз олганмиз. Кимдир у болангиз-ку, деб айтиши мумкин, аслида ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилишга мажбур эмас.

    Қайсидир маънода, у менинг ёрдамчим, ишларни қиляпти. Камроқ беряпман, лекин у ўзининг пули. Ҳозирдан ўзи пул йиғиб, тақсимлашни, нимага ишлатишни ўрганади. Нимадир олиши кераклигини айтади, пулинг етса, ол, дейман, дейди актриса.

    “Актриса бўлганимдан афсусландим”

    Актриса Райҳон Уласенова ҳам 2022 йилда ўтказилган XIV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этганди. У кинофестивалнинг “Турк кино кунлари” ижодий кечаси очилиш маросимида қатнашган ва бир ҳолат сабабли умрида биринчи бор санъаткор бўлганига афсусланган.

    Фото: Instagram

    — Умримда биринчи марта санъат вакили бўлганимдан афсусландим. Бу мени жуда ранжитди. Агар блогер бўлганимда, эҳтимол мени ҳам томошабинлар залига киритишган ва ўрнимдан туриб, жой беришимни талаб қилишмас эди. Кинофестивал бизнинг байрамимиз деб ўйлардим, аслида эса унақа эмас экан, дейди актриса.

    “Раҳматли отам пулни эмас, вақтни қадрлашни ўргатган”

    Актриса ука-сингиллари билан вақт топиб учрашиб туриши сабабчиси сифатида отасидан миннатдор бўлади.

    Фото: Райҳон Уласенованинг шахсий архивидан

    — Отам раҳматли режа асосида иш қилишга одатлантирганлар. “Сизлар мол-мулк, пулни эмас, вақтни қадрланглар. Барча нарса топилиши мумкин, аммо вақт топилмайди”, дея кўп такрорларди. Шу фикрлар ҳалигача биз фарзандлар қулоғида жаранглаб туради. Укам Жаҳонгир, сингилларим Ойхон ва Зулайҳо ҳам ижоддан ташқари, оиласига етарлича вақт ажратиб, фарзандларини айлантиришга улгуради. Бир-биримизникига меҳмонга боришга ҳам вақт топамиз. Демак, буларнинг барчаси асосида режа турибди. Агар ҳар бир инсон чин дилдан истаса, кўп нарсанинг уддасидан чиқиши мумкин. Фақат бунинг учун пухта ишланган кун тартиби бўлиши керак. Одатда вақт ўтиб кетяпти, деб кўп айтамиз. Аслида эса вақт эмас, умримиз ўтиб бормоқда, дейди актриса.

    “Темир дафтарда безори ўқувчилар билан рўйхатда турган болалигимни соғиндим”

    Райҳон Уласенова 2021 йилнинг 31 декабри жума куни ҳижобга кирганини маълум қилди. Шу кундан бошлаб унинг телевидениедаги чиқишлари сезиларли даражада камайди.

    Фото: Instagram

    — Бугун ўша палто кийган қайсар қизчани соғиндим. 6 ёшидан бошлаб битта ўзи чет элларга, халқаро фестивалларга борадиган Райҳонни соғиндим. Оёғи куйиб, этигига ёпишиб қолган бўлса ҳам, мен рақсга тушишни уддалайман, дейдиган ўжар қизни соғиндим. Бештага битта чиқадиган урушқоқ қизни соғиндим. Темир дафтарда безори ўқувчилар билан битта рўйхатда турса-да, қизил аттестатга битирган аълочи қизни соғиндим. 17 ёш бўлишига қарамасдан нафақат ўзини, курсдошининг ҳам контрактини Ўзбек театрга тўлаб беришини ҳал қилган, ўзига ишонган қизни соғиндим.

    Қаттиққўл бўлишига қарамасдан, қайсарликларимни кўтарган дадамни соғиндим. Анча улғайганимни англадим. Охирги 4 йил ичида кийиниш услубим сабаб кўп синовлардан ўтдим, чилпарчин бўлдим, лекин яна тикландим — осон бўлмади. Бахтимга онам соғ бўлсин, ўзимни уларнинг ёнида кичкина Райҳондек ҳис этаман, дейди актриса Райҳон Уласенова.

    18 июн, 21:55   Изоҳ (0)   994
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Райҳон Уласенова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Интервью: Райҳон Уласенова «Зирапча» реалити шоуси, режали ҳаёти ва фарзандлари ҳақида

    10.03.2019, 22:33

    «Алданган аёл» кастингидан ўтолмаган Нигора, Тахмина образидан қуруқ қолган Дурдона. Фильм ва сериаллардаги машҳур ролларни турли сабабларга кўра ижро эта олмаган

    02.03.2022, 18:59

    Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)

    27.05.2022, 15:48

    “Ўлигим Туркияда қолиб кетади, деб қўрқдим” — Саида Раметова кетма-кет келган ҳаёт синовлари ва турмуш ўртоғининг касаллиги ҳақида (видео)

    09.02.2023, 11:50

    Instagram: Баҳодир Жалоловнинг уйи қанчага тушган? Райҳон Асадовадан ҳиндча рақс, Марям Тиллаеванинг миллий образи 

    08.02.2023, 23:59

    Instagram: Фаррух Зокиров хонадонидаги қувончли кун, Шоҳруххоннинг мухлисларига мурожаати, Феруза Норматованинг Туркиядаги фожиа ҳақидаги фикрлари

    09.02.2023, 22:52

    Instagram: Муниса Ризаеванинг АҚШдаги 15 минг долларлик тушлиги, тўртинчи бор она бўладиган Мадина Мумтоз, Муқаддас Саъдуллаева Райҳон билан қандай муносабатда? 

    14.02.2023, 22:35

    Instagram: Дўкон очган Нилуфар Усмонова, Райҳон Уласенова Италияда, “кўз қувончи” бўлган Феруза Норматова

    15.02.2023, 22:50

    Instagram: Озодбек Назарбеков неварали бўлди, Шаҳло Зоирова фарзанд кутмоқда, Муниса Ризаева Сакраментода концерт берди 

    16.02.2023, 22:45

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага қимматбаҳо машина совға қилган Юлдуз Усмонова, тўйхона очган Дили.ме, АҚШда кўнгилсиз ҳодисага учраган Муниса Ризаева

    19.02.2023, 22:55

    Instagram: Севинч Мўминовадан кўнгли қолган актриса, Юлдуз Усмонованинг 42 минг долларлик либоси, “қовун туширган” Асал Абдуллаева

    22.02.2023, 22:27

    Instagram: Пул устида рақсга тушган Жаҳонгир Отажонов, Юлдуз Усмоновага каъбапўш совға қилишди, Жалолиддин Аҳмадалиевдан премера 

    25.02.2023, 22:58

    Instagram: Имижини ўзгартирган Юлдуз Усмонова, Феруза Норматова ҳаётидаги қувончли кун, Муниса Ризаеванинг янги бизнеслари

    07.03.2023, 22:24

    Instagram: Онаси билан бирга калтакланган Луиза Расулова, Шоҳруххон Умра сафарида, тўйга текинга чиқадиган Каниза 

    09.03.2023, 22:08

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    Instagram: Дилноза Кубаеванинг маоши қанча? Юлдуз Усмонова хонадонидан репортаж, Ҳема Малинига “айланган” Мафтуна Шокирова

    24.03.2023, 22:37

    Instagram: Озода Нурсаидованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, КИА харид қилган Зебо Раҳимова, муҳим санани унутган Шаҳзода Муҳаммедова

    16.04.2023, 22:30

    Instagram: 23 ёшни қарши олган Азода, халқ дуосини олган Liil Хуррамов, Малика Равшанова хонадонидаги хурсандчилик 

    23.04.2023, 22:14

    Instagram: Кунига 13 минг доллар топадиган Муниса Ризаева, фарзанд кутаётган Ганя Усмонова, Liil Хуррамов Марям Тиллаевага уйланмоқчи

    02.05.2023, 22:09

    Instagram: Иккинчи марта она бўладиган Шаҳзода Муҳаммедова, турмушга чиқаётган Моҳичеҳра Шомуродова, хейтерларидан миннатдор Марям Тиллаева

    10.07.2023, 22:20

    “Қизимга уй ишларини қилгани учун ойлик тўлайман”. Райҳон Уласенова фарзанд тарбияси борасидаги тавсиялари билан ўртоқлашди

    14.07.2023, 16:56

    Instagram: Қайнонасининг туғилган кунини нишонлаган Фаррух Зокиров, “свет” ўчишидан нолиган Нилуфар Усмонова, Марям Тиллаеванинг 10 минг долларлик сумкаси

    11.08.2023, 22:40

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    22.09.2023, 13:08

    Instagram: Отасига автомобиль совға қилган Ситора Фармонова, ойига 6 минг доллар харажат қиладиган Феруза Норматова, клиникага ётқизилган Жумадулла Раметов

    08.10.2023, 22:07

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев ўғлини уйлантирди, Тоҳир Содиқов неварали бўлди, Зарина Йўлдошева синглисини узатди 

    19.10.2023, 22:20

    Instagram: Хонзодага янги машина совға қилишди, Иззат Ибрагимов набирали бўлди, Дурдона Қурбонова Роналдо билан “учрашди”

    15.03.2024, 09:55

    Instagram: Райҳон Уласенова янги уйга кўчди, Бобур Мансуровга уюштирилган сюрприз, Америкага қандай кетиш мумкин?

    29.03.2024, 10:35

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедованинг Дубайдаги уйига саёҳат, тўртинчи бор она бўлаётган Нигора, 16 йилдан сўнг қайнонаси билан учрашган “Супер келинчак”

    03.04.2024, 09:22

    Instagram: Дилшодбек Мусабеков ўғлини уйлантирди, Райҳон Уласенова қимматбаҳо машина харид қилди, Маҳфуза Боботиллаева набирали бўлди

    30.04.2024, 08:01

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаров фарзандли бўлди, Гуласал Абдуллаева пойтахтдан ҳашаматли ҳовли харид қилди, Даврон Кабулов туғилган кунини нишонламоқда

    16.06.2024, 19:35

    Instagram: Паркинсон касаллигидан тузалган Жасур Жабборов, Рашид Холиқов хонадонида байрам, Азиза Низомова ажрашдими?

    06.07.2024, 10:16

    Instagram: Валижон Шамшиев 11 марта ота бўлди, Лоланинг қизи санъатга кириб келмоқда, Райҳон Уласенованинг онасига кутилмаган совғаси

    10.07.2024, 10:42

    Instagram: Адиз Ражабов нега фильмларда кўринмаяпти? Райҳон Уласенова онасининг туғилган кунини нишонлади, Асал Шодиева Coldplay концертида Уилл Смитни учратди 

    16.07.2024, 11:30

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага, Адҳамбек Йўдошевга Cабриолет совға қилишди, Жаҳонгир Отажонов китоб ёзмоқчи

    09.08.2024, 10:42

    Instagram: Ботир Қодировнинг қиёфадоши топилди, Ёқуб Аҳмедов қизини узатди, Паризодага шогирдлари сюрприз ташкиллаштирди

    20.09.2024, 10:51

    Instagram: Негативчи фолловери билан судлашган Каниза, бувиси учун дуо сўраган Шаҳзода Муҳаммедова, Валижон Шамсиевнинг қиёфадоши топилди

    29.11.2024, 11:23

    Instagram: Ўғлини мухлисларига кўрсатган Муниса Ризаева, қизини узатган Масрур Усмонов, қўлини жароҳатлаган Райҳон Уласенова

    25.12.2024, 11:55

    Instagram: Эгизак фарзандли бўлган Нигина Набиева, туғилган кунини нишонлаган Валижон Шамсиев, шифохонага тушиб қолган Сайёра Қозиева

    17 январ, 10:49

    Instagram: Тошкентдан ҳовли сотиб олган Озод Шукуруллоев, қизининг туғилган кунини нишонлаган Райҳон Уласенова, турмушга чиқаётганига ишора қилган Манзура

    23 январ, 10:40

    Instagram: “Қалпоқ” даги Салтанат 72 ёшни қаршилади, Раъно Шодиева санъатни тарк этмоқда, Муниса Ризаева Дубайдан қўним топди  

    4 феврал, 10:58

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг мухлислари кўчада қолди, Райҳон Уласенова хола бўлди, Улуғбек Қодировдан интервью олиш нархи қанча? 

    21 феврал, 10:58

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    13 май, 11:59

    Instagram: Феруза Норматова ота-онаси билан ҳажга кетди, Наргиз Зокирова оиласида янгилик, Отабек Маҳкамов нега рафиқасини кўрсатмайди?

    15 май, 12:32

    Instagram: Абдуқодир Ҳусанов тўйи юлдузларни жамлади, Милена Мадмусаева янги машинали бўлди, Муниса Ризаевага 10 минг долларлик соат совға қилишди

    30 май, 09:48

    Instagram: Ота-онасига уй совға қилган Мафтуна Шокирова, актёрга турмушга чиқаётган Шаҳло Алижонова, Севара Назархон ҳажда 

    13 июн, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин: “Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини биргаликда ҳал қилади”

    Ўзбекистон | 19 июн, 12:16

    Мексикага “Эрик” тўфони ёпирилди

    Дунё | 19 июн, 12:02

    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

    Реклама | 19 июн, 12:00

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келди

    Ўзбекистон | 19 июн, 11:52

    Рақобат қўмитаси алдамчи консалтинг фирмаларидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 11:40

    АҚШ элчихоналари хорижий талабаларга виза беришни давом эттиради

    Дунё | 19 июн, 11:13

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

    Спорт | 19 июн, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.