• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Январда Ўзбекистон экспорти ҳажми 14 фоизга ўсди

    Статистика агентлиги 2025 йил январда Ўзбекистон томонидан амалга оширилган экспорт-импорт операциялари қийматини маълум қилди. 

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Жорий йил январда мамлакат ташқи савдо айланмаси ҳажми 4,5 млрд долларни (7,1 фоиз ўсиш) ташкил этди. Шундан экспорт улуши 1,3 млрд доллар (+14,1 фоиз), импорт 3,2 млрд доллар (+4,4 фоиз). Ташқи савдо тақчиллиги 1,9 млрд доллар бўлди.

    Қайд этилишича, йирик савдолар Хитой (994,7 млн доллар), Россия (799,1 млн доллар), Қозоғистон (313,5 млн доллар, Туркия (212,9 млн доллар) давлатлари билан амалга оширилган.

    Хорижий мамлакатлар билан энг кўп олди-сотди Тошкент шаҳри томонидан бўлган. Пойтахт қарийб 1,9 млрд долларлик (умумий савдонинг 41,7 фоизи) товар ва хизматларни экспорт–импорт қилган. Энг кам ташқи савдо улуши Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келган — 52,1 млн доллар (1,2 фоиз).

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Экспорт кўрсаткичлари

    Январда Ўзбекистон экспортининг 37,6 фоизини хизматлар ташкил этди. Мамлакат хорижга ой давомида 492,1 млн долларлик хизматлар сотган (ўсиш 21,9 фоиз). Таққослаш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 403,6 млн доллар эди. Ўтган ойда хизматлар экспорти таркибининг асосий улуши туризм (47,6 фоиз) ҳамда транспорт (37,1 фоиз) билан боғлиқ соҳалар ҳиссасига тўғри келган.

    Кейинги юқори улушни саноат товарлари экспорти ташкил этган — 265,5 млн доллар (20,2 фоиз). Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти улуши нисбатан юқори (10,9 фоиз) бўлган.

    Гарчи Ўзбекистонда табиий газ тақчиллиги кузатилса-да, мазкур маҳсулот экспорти январда ҳам тўхтатилмаган. Ой давомида хорижга 21,8 млн долларлик газ сотилган. Шунингдек, 17,5 млн долларлик электр токи экспорт қилинган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Худди 2024 йил январдагидек, жорий йилнинг илк ойида ҳам олтин экспорт қилинмаган. Одатда мамлакат йиллик экспорт тушумининг учдан бир қисми олтин сотувидан келади. 

    Ўз навбатида республика ўтган ойда 6,6 млн долларлик автомобиллар, 81,7 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилган.

    Импорт таркиби

    Ўзбекистонга январь ойида энг кўп импорт қилинган товарлар машиналар ва транспорт асбоб ускуналари бўлган. Бир ой давомида мамлакатга жами 1,1 млрд долларлик (умумий импортнинг 35,3 фоиз) мазкур турдаги маҳсулотлар хариб қилиниб, олиб келинган. Ўтган йилнинг мос даврида 1,3 млрд долларлик машиналар ва транспорт асбоб ускуналари сотиб олинганди. Аввалроқ автомобиллар импорти қисқаришига мамлакатга хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни киритишда яратилган сунъий тўсиқ сабаб бўлаётгани айтилган.

    Ўтган ойда саноат товарлари импорти ҳам нисбатан юқори улушни (15,8 фоиз) ташкил этган. Январда умумий қиймати 504,8 млн долларлик шундай товарлар чет элдан харид қилинган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Шунингдек, хориждан 408,6 млн долларлик кимёвий воситалар (12,8 фоиз), 334,7 млн долларлик озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар сотиб олинган.

    Январь ойида Ўзбекистонга 144,1 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари, 27,8 млн долларлик газ, 21,4 млн долларлик электр токи импорт қилинган. Шу билан бирга, жами қиймати 243,8 млн долларлик автомобиллар харид қилинган.

    Умумий импортнинг энг кўп улушлари — Хитой (28,3 фоиз), Россия (16,6 фоиз), Қозоғистон (7,5 фоиз) давлатларидан амалга оширилган.

    Маълумот учун, 2024 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 65,93 млрд долларни ташкил этган. Шундан экспорт улуши 26,94 млрд доллар, импорт 38,98 млрд доллар бўлган. Экспорт ва импорт ўртасидаги тақчиллик — 12 млрд долларга етган. 

    24 феврал, 20:45   Изоҳ (0)   4814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон демографик ҳолати таҳлили: туғилиш ва никоҳлар камайиб, ўлимлар кўпайди

    31 январ, 14:15

    Боғчага тўлов, “права”га ўқиш қимматлашди. Ўзбекистонда инфляция қандай ўзгарди?

    9 феврал, 17:31

    Газ, электр, автомобиль ишлаб чиқариш камайди. Январь Ўзбекистон саноати учун қандай келди?

    24 феврал, 14:30

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин камайди

    24 феврал, 17:35

    Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули санаси эълон қилинди

    24 феврал, 11:48

    Таҳлил: оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилади?

    23 феврал, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.