• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Марказий банк кредит бўйича инсофсиз амалиётга йўл қўймасликка чақирди

    Марказий банк томонидан банк хизматларида кузатилаётган инсофсиз амалиётлар бўйича аниқ мисоллар тўпланиб, барча кредит ташкилотларига юборилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унда қайд этилишича, айрим кредит ташкилотлари фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказилиши, адолат ва шаффофлик тамойилларига зид бўлган инсофсиз муносабатларнинг юзага келиши натижасида истеъмолчиларнинг моддий жиҳатдан зарар кўриши билан бир қаторда банк-молия секторига бўлган ишончнинг пасайишига сабаб бўлмоқда.

    Фуқаролик кодексининг 9-моддасида фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, шунингдек фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши кераклиги белгилаб қўйилган.

    Шунга кўра, истеъмолчиларга чакана молиявий хизматлар кўрсатиш шартларининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг сифатини ошириш, шунингдек истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг банк-молия тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Марказий банк кредит ташкилотларининг эътиборини истеъмолчилар билан муносабатларда инсофсиз амалиёт сифатида баҳоланадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига қаратади.

    Кредит ташкилотлари томонидан чакана молиявий хизматлар кўрсатилишида инсофсиз амалиётлар сирасига адолат ва ҳалоллик тамойилларига зид келувчи, шу жумладан қуйидаги:

    • кредит шартномаларига истеъмолчи манфаатларига путур етказадиган, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўртасида сезиларли номутаносибликни келтириб чиқарувчи адолатсиз шартларнинг киритилиши;
    • шартномаларда истеъмолчиларни чалғитувчи шартлардан фойдаланиб, уларнинг ҳуқуқлари, жумладан шартнома шартларига эътироз билдириш ҳуқуқи чекланганлиги тўғрисида нотўғри тасаввур уйғотиш;
    • истеъмолчини белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ва розилигини олмасдан шартноманинг муҳим шартларини (фоиз ставкалари, тўлов муддатлари ва бошқалар) бир томонлама ўзгартириш;
    • кредитга лаёқатлиликни баҳолаш бўйича истеъмолчига кредит ажратишни рад этиш сабабларини аниқ тушунтириб беришга имкон бермайдиган мураккаб алгоритмлардан фойдаланиш;
    • истеъмолчиларга бевосита ёки билвосита, шу жумладан ноаниқ ёки бўрттириб кўрсатиш орқали уларни чалғитиши мумкин бўлган ахборот тақдим этиш;
    • истеъмолчи томонидан битим бўйича пухта ўйланган қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этмаслик каби амалиётлар киради.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Истеъмолчиларнинг пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб қилиш ва уларга кредит ажратиш билан боғлиқ инсофсиз амалиётларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:

    • истеъмолчиларга кредит беришни рад этиш сабаблари тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган тушунтиришлар, шу жумладан мавжуд бўлмаган “қора рўйхат”га ҳавола қилган ҳолда жавоб бериш;
    • истеъмолчиларга кредит шартномалари шартларини лозим даражада тушунтирмасдан қўшимча маҳсулот ва хизматларни (суғурта, SMS-хабарлар ва ҳк.) мажбуран қабул қилдириш, шунингдек бундай хизматларни олишга истеъмолчи томонидан буюртма берилмаган ёки уларнинг бошқа шаклдаги розилиги мавжуд бўлмаган ҳолда уларга тақдим этиш;
    • шартномага истеъмолчи зиммасига қонунчиликда назарда тутилмаган мажбуриятларни юклайдиган, шу жумладан кредит шартномаларида мижоз бажаришининг имкони бўлмайдиган ёки мижознинг ҳуқуқларини бузадиган “ковенант” ва “муҳим шартлар” киритилиши;
    • реклама тусидаги ахборотларда банк томонидан тақдим этиладиган кредитнинг (микроқарзнинг) фоиз ставкаси “Х фоиздан” бошланади деб, энг юқори ставкаси ва уларни белгилаш тартибини кўрсатмаслик;
    • қарз олувчиларнинг кредит аризасида сўралган кредит миқдоридан кўп бўлган суммани таклиф этган ҳолда, уларни кўпроқ кредит маблағи олишга ундаш;
    • банклар кредит картанинг имтиёзли (фоизсиз) давр ҳақидаги шарти ҳаққонийлигини таъминламасдан, шаффофлик ва адолатлилик тамойилларига риоя қилмаган ҳолда, ўз мобил иловаларида кредит карта бўйича қарздорликни имтиёзли давр мобайнида сўндирганлик учун истеъмолчиларга то ъловлар жорий этиши;
    • кредит бўйича тўловларни кредитни қайтариш жадвалида белгиланган календарь куни келмасдан қарздор (кафил)нинг банк картасидан олдиндан ундириб олиниши.
    “Шу муносабат билан, ушбу хатнинг мазмунини чакана молиявий маҳсулот ва хизматларни яратишда ва истеъмолчиларга тақдим қилишда, истеъмолчилар билан тузиладиган шартномаларни ишлаб чиқишда иштирок этадиган барча масъулларга етказилишини, шунингдек мижозлар билан бевосита мулоқот қиладиган (фронт-офис) ходимларини малакасини ошириш юзасидан доимий равишда ўқитиб борилишини таъминлашингиз сўралади”, дейилади кредит ташкилотларига юборилган хатда.

    Таъкидланишича, кредит ташкилотлари фаолиятида аниқланган инсофсиз амалиётлар мисоллари Марказий банкнинг коммуникация каналлари орқали мунтазам равишда эълон қилиб борилади.

    22 май, 10:15   Изоҳ (0)   8093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари оширилади

    22 май, 10:06

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларига янги ҳуқуқлар берилиши мумкин

    22 май, 09:17

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    21 май, 23:20

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    21 май, 23:01

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунланди

    21 май, 21:23

    Тошкентда фуқароларга АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    21 май, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.