Германиянинг “Штутгарт” клуби ярим ҳимоячиси Анхело Штиллер Испания гранди — “Реал” “радарига тушди”. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчи номзодини “Реал”нинг собиқ афсонаси Тони Кроос тавсия қилган. Клуб раҳбарияти Крооснинг фикрини инобатга олиб, Штиллер трансферини кўриб чиқмоқда. Мадридликлар ҳозир футболчининг агенти билан музокара бошлаган, агар келишувга эришилса, битим имзоланиши мумкин.
Анхело таянч ярим ҳимояча позициясида тўп тепади. Клуб бу орқали жорий мавсум муаммо кузатилган позициядаги камчиликни йўқотмоқчи. 2001 йилда туғилган футболчи 2024 йилнинг сентябрь ойидан бери Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Штиллер жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Штутгарт” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Анхелонинг қийматини 38 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)